Ахборот хизмати

Вақф фондларининг қўшма тадбири ўтказилди

Жорий йил 23 май куни “Вақф” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят филиали ҳамда Туркия давлатининг Истанбул шаҳрида фаолият олиб бораётган “Азиз Маҳмуд Худойи Вақфи" ташкилоти томонидан кам таъминланган оилалар ва Вилоят Ногиронлар жамиятининг аъзоларига Рамазон ойи муносабати билан хайрия тадбири ўтказилди. Тадбирда жами эллик нафар кам таъминланган ва ногиронлар жамияти аъзоларига озиқ овқат маҳсулотлари тарқатилди.

 

Оила марказида учрашув ўтказилди

Самарқанд вилояти имом хатиблари вилоят “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Ўзаро келишув ва режа асосида янги оила қуриш остонасида турган ёшлар билан учрашувлар ўтказиб, уларга никоҳ, оиланинг муқаддаслиги, унинг жамиятдаги ўрни, эр-хотин ва қайнона-келин ўртасидаги муносабатлар, фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти каби мавзуларда тушунчалар бериб келмоқда.

 

Рамазон-бу имкониятлар ойи

Инсон қадри ҳар нарсадан улуғ. Кишиларни эзгулик, ҳар қачонгидан кўра кўпроқ савоб ишларни амалга оширишга даъват этувчи муқаддас ойни муносиб ўтказиш мақсадида вилоят имом хатиблари жойларда турли хил хайрия тадбирлари ўтказиб, эҳтиёжманд инсонларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатиб келмоқда.

 

Яна бир хайрли тадбир ўтказилди

Ўзбек халқи азалдан эҳтиёжманд оилалар, боқувчисини йўқотган болаларнинг бошини силаб, уларга бағридан жой бергани тарихдан маълум. Уруш йиллари фронт майдонларидан кўчириб келтирилган қарийб 1 миллион киши юртимиздан қўним топди. Уларнинг 200 минги болалар бўлиб, ўзбек оилалари қучоқ очиб уларни ўз тарбиясига олди.

 

Хайрия ишлари давом этмоқда

Самарқанд шаҳар “Дамариқ” жоме масжиди имом-хатиби Кимёгарлар қўрғонида жойлашган 61-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернат мактабга ташриф буюрди. “Вақф” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти филиали ва ҳомийлар кўмагида мактаб тарбияланувчилари учун озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилинди. Махсус мактабда ташкил этилган тадбирда имом-хатиб Абдуманнонов Нурсултонхон сўзга чиқиб, илм ва унинг фазилатлари ҳақида гапириб, юртимиз азал-азалдан дунёга устоз бўлган уламолари билан машҳур бўлгани, ёшларимиз ҳам улуғ аждодларига муносиб ворис бўлишга ҳаракат қилиши лозимлигини таъкидлади.

 

Амалларнинг яхшиси...

Каттақўрғон шаҳрида ҳозирги кунда бешта жоме масжид фаолият кўрсатмоқда. Уларда хизмат қилаётган имом хатиб ва бошқа ходимлар аҳоли турмуш тарзини ўрганиш, эҳтиёжмандларга ёрдам кўрсатиш, беморлар ҳолидан хабар олиш каби хайрли ишларда ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Каттақўрғон шаҳар бош имом хатиби Хайрулло Дўсмуродов бошчилигида имом хатиблар “Вақф” хайрия жамоат фондининг Самарқанд вилоят филиали ҳамда бошқа сахий кишилар кўмаги билан Муборак рамазон ойида қатор хайрли ишларни амалга оширди. 25 дан ошиқ хонадонга ташриф буюрилди. Улар орасида беморлар, кексалар, боқувчисини йўқотган ва ногиронлар мавжуд. Уларнинг ҳар бирига хайр-эҳсон қилинди. Эҳтиёжмандларга кўрсатилган моддий ёрдамлар олти миллион сўмдан ошди. “Бу каби ишлар давомли бўлади, зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида: “Амалларнинг яхшиси, гарчи оз бўлса ҳам, давомлисидир” (Бухорий, Муслим ривояти), – деганлар” дейди шаҳар бош имом хатиби Х.Дўсмуродов.

 

Қуръони карим хатмлари бўлиб ўтмоқда

Хабарингиз бор бу йил Муборак Рамазон ойи давомида Самарқанд вилояти бўйича жами 115 та масжидларда Хатми Қуръон ўтказилиши режалаштирилган. Шундан ушбу ойнинг биринчи ва иккинчи ўн беш кунлигида ўтказилиши белгилан масжидлар рўйхати шакллантирилган бўлиб, улар режа асосида ўз ишларини давом эттирмоқда. 19 май тунда таровеҳ намозининг 15-си ўқилди. Биринчи ўн беш кунликка мўлжалланган 45 та масжидларда шу куни Хатми Қуръонлар ўз ниҳоясига етди. Хатми Қуръонларда иштирок этган намозхонлар Қуръони карим хатмидан сўнг қилинадиган дуоларнинг ижобатидан умид қилган ҳолда, ибодатларни қабул бўлиши, тинчлик-офият, файзу барка ва хатоларни мағфират этилишини сўраб дуои хайрлар қилдилар

 

Имом Бухорий мажмуасида илк меҳмонхона қурилиши бошланди

Юртимизнинг кўҳна меъморий ва тарихий обидалари жаҳон ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотмоқда. Айниқса, кейинги йилларда туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар туфайли хорижий сайёҳлар сафи тобора кенгаймоқда. Имом Бухорий мажмуасининг қайта таъмирланиши, кенгайтирилиши, обод қилиниши юртимизнинг туризм салоҳиятини тобора юксалтиради. Имом Бухорий мажмуаси атрофида зиёратчилар учун замонавий, барча талабга жавоб бера оладиган инфратузилма яратиш мақсадида бош режа ишлаб чиқилган бўлиб, бу бош режага кўра, мажмуа яқинида қарийб бир километрлик хиёбон яратилади, хиёбон бўйлаб 26 та меҳмонхона бунёд этилади. Ана шу ишларнинг дастлабкисига бугун биринчи тамал тоши қўйилди. Имом Бухорий мажмуаси ёнида дунёга машҳур Индонезия мамлакатининг “SAHID HOTELS & RESORTS” компанияси маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорликда беш юлдузли меҳмохона қуришни бошладилар. Ушбу бинонинг пойдеворини қўйиш маросимида Самарқанд вилоят ҳокимлиги, хорижлик инвесторлар, маҳаллий тадбиркорлар ва Самарқанд вилоят бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов иштирок этди.

 

Рамазон совғалари улашилди

"Вақф" хайрия жамоат фондига эҳсон қилаётган саховатпеша инсонларнинг кўмаги билан фонд томонидан Рамазон ойи давомида кўплаб хайрия-саховат ишлари амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 16 май куни Фонд томонидан тайёрланган қарийб 251 миллион сўмлик Рамазон совғалари юртимизнинг 14 та ҳудудларига юборилди.

 

Умра зиёратчилари қайтиб келишди

Самарқанд вилоятидан Умра ибодатига жўнаб кетган 137 нафар фуқаролар зиёратдан соғ саломат қайтиб келишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Рамазон ойида қилинган умра - ҳаж билан баробар" деганлар. Мана шундай улуғ савоб бизнинг вилоятимздан борган зиёратчиларга ҳам насиб этди. Уларни Самарқанд вилоят вакиллиги биносида вакиллик ходимлари, зиёратчиларнинг яқинлари ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликларининг мутасаддилари кутиб олишди. Зиёратчиларнинг бундай бахтдан мамнун эканликлари уларнинг нурли чеҳраларида ўз аксини намоён қилиб турган эди. Эслатиб ўтамиз, набатдаги зиёратчилар гуруҳи 24 май куни сафарга чиқадилар. Улар “Лайлатул қадр” кечасини муқаддас Каъбатуллоҳ ёнида ўтказиш имкониятига эга бўладилар иншаалллоҳ. Зиёратингиз қабул бўлсин, азиз Юртдошлар!

 

Яхшиликка далолат қилувчи худди уни қилувчи кабидир

Толҳа ибн Убайдуллоҳ ибн Курайздан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 

Вилоят бош имом-хатиби жойлардаги таровеҳ намозларида

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Муборак Рамазон ойи давомида жойлардаги масжидларда бўлиб, таровеҳ намозларида иштирок этмоқда. Ташриф жараёнида масжидларнинг фаолияти билан танишиб, намозхонлар билан яқиндан мулоқот қилиб келмоқда.

 

Эҳсон савобли амаллардандир

Аллоҳ таоло эҳсон ҳақида шундай марҳамат қилган:

Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир” (“Оли Имрон” сураси, 92-оят).

 

Аллоҳ таолога фарзлардан кейинги энг севимли амал

Умр инсониятга берилган энг бебаҳо неъматдир. Инсоннинг яралиши, ҳаёт кечириши ва охир-оқибат дорулфанодан дорулбақога риҳлат этиши Аллоҳ томонидан жорий қилиб қўйилган ўзгармас қонундир. Инсонга умр ўзи нима учун берилади, инсон бу умрда нималар қилиши кераклигига Аллоҳ таборака ва таоло Қуръони Каримнинг “Мулк” сурасида мана бундай марҳамат қилган:

 

Самарқанд вилояти масжидларида таровеҳ намози шукуҳи

Жорий йил Самарқанд вилоятидаги жами 285 та масжидларда таровеҳ ва Хатми Қуръон намозлари ўқилади. Ҳозирги кунда 70 та жоме масжидларда Хатми Қуръон бўлиб ўтмоқда. Яна Рамазон ойининг иккинчи ўн беш кунлигида 45 та жоме масжидларда Хатми Қуръон ўқилиши режалаштирилган. Қуйида жойлардаги таровеҳ номозларидан фотолавҳаларни кўришингиз мумкин:

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг