Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

ВАҚФ ХАЙРИЯ ЖАМОАТ ФОНДИ ҲАЙИТ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН НОГИРОНЛИК АРАВАЧАСИ ҲАДЯ ҚИЛДИ

 
 

“Вақф” хайрия жамоат фонди ва Самарқанд шаҳар “Шоҳи Зинда” жоме масжиди ҳамкорликда Рамазон ҳайити кунлари жисмоний имконияти чекланган шахсларга ҳайит байрами муносабати билан моддий ёрдам кўрсатдилар. Жумладан, Жомбой тумани, Ўроқли МФЙда яшовчи Каримқулов Рўзимурод, Тайлоқ туман, Найман МФЙда яшовчи Зиёев Ҳусенжон ва Самарқанд Ветеренария ва медицина институти талабаси Сафарова Баҳораларга 3 дона 5 400 000 сўмлик ногиронлик аравачалари эҳсон қилди.

“Улуғ айём кунларида кўнгли ярим кишилар қалбига сурур киришига, озгина бўлса ҳам уларга ёрдам беришга муваффақ бўлсак, мақсадга эришган бўламиз”, дейди “Вақф” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят филиали раҳбарининг ўринбосари А. Султонов.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 03/06/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 1348
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/events/vaqf-xayriya-jamoat-fondi-hayit-bayrami-munosabati-bilan-nogironlik-aravachasi-hadya-qildi
Чоп этилган вақт: 18/04/2024 22:11
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг