Фарзанд ота-онага омонатдир
Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таъола одамзотга ҳисобсиз турли-туман неъматлар ато қилган. Ушбу неъматлар ичида, фарзанд (бола) неъмати энг улуғи ҳамда масулиятлисидир. Берилган неъматни, неъмат берувчи зотни рози қиладиган тарзда тасарруф қилиш лозим бўлади. Бинобарин, фарзанд неъматига амалий шукр қилиш ўша фарзандни Аллоҳ таъолога итоат қиладиган банда қилиб тарбиялаш билан юзага чиқади.
Аллома Аз-Замахшарий ва Ал-Кашшоф тафсири
Тўлиқ исми Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар ибн Муҳаммад ибн Умар ал-Хоразмий аз-Замахшарий бўлиб, тафсир, ҳадис, наҳв, тилшунослик ва баён илмининг буюк имоми. Маҳмуд Аз-Замахшарий 467 ҳижрий сананинг Ражаб ойида чоршанба куни, мелодий ҳисоб билан 1074 йилда Замахшарда таваллуд топганлар. Ҳаётлари давомида бир неча марта Маккаи мукаррамага бориб, бир қанча муддат Масжидул ҳаром яқинида истиқомат қилганлари туфайли Жоруллоҳ (Аллоҳнинг қўшниси) деган номга сазовор бўлганлар.
Имом Бухорий муфассир сифатида
Ҳадис илми фақатгина ҳадисларни тўплаш, ровийлар ҳақида сўз юритиш, ҳадисларни саҳиҳ ва саҳиҳ эмасга ажратишдангина иборат бўлмай, балки бутун бир дин илмидир. Ҳадисларни илдиз-илдизигача ўрганган киши муҳаддисгина бўлиб қолмайди, балки муҳаддис, муфассир, фақиҳ, ақоид илми билимдони, луғат илми мутахассиси ва боринки, ислом илмларининг барча жабҳаларини ўзида мужассам этади. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ ана шундай барча илмларда моҳир эди.
Ҳизбут-таҳрир ал-исломий ташкилотининг молиявий манбалари.
Маълумотларга кўра, “Ҳизбут-таҳрир”нинг асосий ҳомийлари сифатида айрим давлатларда жойлашган, ўз сиёсий мақсадларини кўзлаган баъзи ташкилотлар молияштириб туришини келтириб ўтиш мумкин. Бундан ташқари ҳар бир жамоа аъзоси ўзининг ойлик даромадидан 10% миқдорида маблағ ажратиб туради. Айрим кузатувчиларнинг хулосаларига кўра, ҳизбнинг бошқарув вакиллигини улар билан доимий алоқада бўлган террорчилик ташкилотлари ҳам қўллаб-қувватламоқда. Айни пайтда, жамоа аъзолари томонидан “хазина”ни бойитиш учун исталган бошқа маблағлар (адабиёт сотуви, тижорат тузилмалари ва партия тарафдорлари бўлган алоҳида шахсларнинг ихтиёрий ажратмалари ва бошқалар) ташкил этилиши мумкин.
ФИҚҲИЙ ВА АҚИДАВИЙ МАЗҲАБЛАРНИ АДАШТИРМАЙЛИК.
Аллоҳ таолога ҳамду санолар ва Пайгамбаримиз Мухаммад соллааллоҳу алайҳи вассалам ва ул зотнинг аҳли байтлари хамда асҳоби киромларига дуруду салавот ва саломлар бўлсин!
Дарвин назариясини инкор қилувчи илмий ҳақиқатлар
«Эй мўминлар! Сўзларимни яхшилаб эшитингиз, яхши англангиз ва яхши муҳофаза этингиз. Раббингиз бирдир. Отангиз бирдир. Барчангиз Одамдансиз. Одам эса тупроқдандир. Ҳеч кимнинг бошқалардан устунлиги йўқдир. Шараф ва устунлик фақат фазилат иладир».
(Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи вассаламнинг Вадо хутбаларидан).
Имом Мотуридийга қандай унвонлар берилган?
Илгари мусулмонлар айрим уламоларни улуғлаб, “Шайхул Ислом” (Ислом дини шайхи), “Фахрул Ислом” (Ислом дини фахри), “Ҳужжатул Ислом” (Ислом дини ҳужжати), “Нажмул уламо” (Уламолар юлдузи), “Муфтий сақолайн” (Инсу-жин муфтийси), “Лисонул мутакаллимийн” (Мутакаллимларнинг сўзловчи тили) каби унвонлар билан атаганлар. Бундай аташ асло муболаға бўлмаган. Балки у муҳтарам уламолар ҳақиқатдан ушбу унвонларга лойиқ бўлганлар. Масалан, “Шамсул аимма” (Имомлар қуёши) унвони берилган Сарахсий раҳматуллоҳи алайҳ ўн икки минг рисолани ёд олгани нақл қилинган.
“Саҳиҳул Бухорий”даги фиқҳий қарашлар
Бутун Ислом оламида Қуръони каримдан кейинги манба деб тан олинган “Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ” ҳадис тўплами Имом Бухорийнинг узоқ йиллик меҳнатининг самараси бўлиб, саҳиҳ ҳадислар билан биргаликда шариатдаги нафис дурдоналарни ҳам ўз ичига қамраб олган. Шулардан бири, Имом Бухорийнинг ушбу асари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан фиқҳий ҳукмларни чиқариб олишда кўпгина фойдаларни ўзида мужассам этган. Имом Бухорий бу фойдаларни кўпроқ “Саҳиҳул Бухорий”нинг боблари учун тузилган сарлавҳаларда жойлаштирди. Бундан маълум бўладики, у киши фиқҳ илмида ҳам теран билим эгаси бўлган. Булар Имом Бухорийнинг фиқҳ илмида ва ҳукмларни чиқариб олишда мустақил холатда ижтиҳод қилганига далил бўлади. Албатта бу борада ўзидан олдин яшаб ўтган Имом Молик, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, Суфён Саврий ва Авзоъий каби мужтаҳид имомларнинг фиқҳий йўналишдаги қилган ижтиҳодларидан фойдаланган. Бу борада юқоридаги ва бошқа мужтаҳид имомларнинг қилган ижтиҳодларини ҳам ўрганган. Ўзидан кейинги уламолардан Яъқуб ибн Иброҳим Давроқий Имом Бухорийнинг шариат қонунларидаги ўрнини билдириб шундай деган: “Муҳаммад ибн Исмоил бу умматнинг фақиҳидир”. Исҳоқ ибн Роҳавайҳ: “Эй ҳадис илми жамоаси! Бу ўспирин йигитга эътибор бериб, ундан ҳадис ёзиб олинглар. Чунки у киши Ҳасан Басрий замонларида бўлганида эди, албатта унинг ҳадис ва фиқҳдаги илмига одамларнинг эҳтиёжи тушар эди”, деб Имом Бухорийни олқишлаган.
Молик ибн Динор
Машҳур тобеъий, етук олим, тақводор инсон Молик ибн Динор кўп саҳобалар ичида, улардан ибрат олиб улғайди. Отаси Динор китоб ва номаларни қалам ҳақи эвазига ёзар, шу ишдан келган даромад билан тирикчилик қиларди. Бутун умри эски, ямоқ кийимларда, оби ёвғон билан ўтган бўлса ҳам, бирор марта нолимаган сабрли киши эди.
Қабристон – ибратхонадир
Динимизда тарғиб қилинган амаллардан бири бу қабристонларни зиёрат қилишдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
عَنْ سُلَيْمَانَ بْنِ بُرَيْدَةَ عَنْ أَبِيهِ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « قَدْ كُنْتُ نَهَيْتُكُمْ عَنْ زِيَارَةِ الْقُبُورِ فَقَدْ أُذِنَ لِمُحَمَّدٍ فِى زِيَارَةِ قَبْرِ أُمِّهِ فَزُورُوهَا فَإِنَّهَا تُذَكِّرُ الآخِرَةَ »




















