Долзарб мавзу

Амал ва иймон ҳақидаги баҳслар таҳлили

 Уламолар лафзий ихтилоф қилинган масалаларни муолажа қилишга ва уларнинг натижаларини батафсил ёритишга доимо ҳаракат қилиб келганлар. Ана шундай лафзий ихтилоф қилинган масалалардан бири амал ва имон масаласидир. 

 

НИКОҲ МУҚАДДАС РИШТА

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Никоҳни одамлар орасидаги энг муқаддас робита ва ҳалол алоқа қилиб берган Аллоҳ таолога Ўз зотига муносиб ҳамду санолар бўлсин.

 

Таълим ва тарбия бир-бирига боғлиқдир.

Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло инсониятни ер юзини обод қилиш учун яратган. Демак, у ўзининг вазифаларини адо этиши учун ҳар тарафлама комил ва етук бўлиши керак. Бунинг учун эса инсонда аввало тарбия яъни одоб ахлоқни шакллантириш лозим, ундан кейин таълимга йўналтирилса албатта меҳнат ўз самарасини беради. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис салом ҳадиси шарифда “Фарзандларингизни яхши кўринглар, одобини чиройли қилинглар”- деб, бошқа бир ҳадисларида эса “Илм ўрганиш ҳар бир муслим ва муслимага фарздир”- деб марҳамат қилганлар.

 

Амаллар қачон қабул бўлади?

Мусулмон киши борки қилган амалларидан савоб умид қилади. Яхши амаллари туфайли Аллоҳнинг розилигини топмоқни истайди. Шу сабаб ҳар ким ўз билимидан, дунёқараши ва савиясидан келиб чиқиб амалларни яхши ёки ёмонга, савоб ёки гуноҳга ажратади. Лекин, яхши ва ёмонни, савоб ёки гуноҳни ажратишда кишининг савияси, билим ёки фаросати мезон бўла олмайди. Бунда асосий мезон шариъатдир. Яъни, Аллоҳ ва Унинг росули яхши деган амаллар яхши, Аллоҳ ва Унинг росули қайтарган амаллар эса ёмон ҳисобланади. Бу мезонларни ҳеч  ким ўз ҳохишига, билими ва савиясига, манзил ва  маконига қараб ўзгартиришга ҳақли эмас. 

 

Ният ва ҳаракат мутаносиб бўлсин!

Бир қайиқчининг кичик қайиғи бор экан. Қайиқнинг икки эшкаги бўлиб, уларнинг бирида “ният”, иккинчи эшкакда эса “ҳаракат” деб ёзилган.

 

МИССИОНЕРЛИК ҲАҚИДА УМУМИЙ ТУШУНЧАЛАР

Миссионерлик ҳақида гап кетар экан, аввало ушбу тушунчанинг луғавий ва истилоҳий маъноларини тушуниб олиш муҳим аҳамиятга эгалигини алоҳида қайд этиш лозим.

 

УМРНИНГ ҚАДРИ

Доно халқимиз умрни оқиб ўтаётган дарёга ўхшатади. Дарҳақиқат, юз ёшга кирган киши ҳам, дунёга келиб ҳеч қанча яшамаганлигини тан олади. Бу фоний дунёнинг битмас туганмас ишларини охирига етказа олмаганлигидан шикоят қиладиганлар ҳам топилади. Бу ҳам ўз йўлига, аммо, умр деб аталган Аллоҳнинг улуғ неъматини дунёсига ҳам, охиратига ҳам фойда келтирмайдиган, бекорчилик, уйқу, ёки бемаъни ишлар билан машғул бўлиб ўтказаётган инсонга нима дейиш мумкин? Қиёматда энг кўп савол-жавоб қилинадиган, ҳар бир нафаси, ҳар бир қадами учун жавоб берадиган инсон, бу дунёда бемаъно гапни кўп гапирган, бемаъно ишга машғул бўлган киши эканлиги ҳадис шарифларда баён қилинган. Умрнинг ҳар сониясини қадрига етиш лозимлиги ҳақида, Ибн Аббос р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз а.с. марҳамат қиладилар: Расулуллоҳ с.а.в. бир одамга насиҳат қилиб, унга: “Сен беш нарсани беш нарсадан аввал ғанимат билгин: ёшлигингни қарилигингдан аввал, саломатлигингни касал бўлишингдан аввал, бойлигингни фақир бўлишингдан аввал, бўш вақтингни бир ишга машғул бўлмасингдан аввал ва ҳаётлигингни ўлимингдан аввал ғанимат билгин”. – дедилар (Имом Ҳоким ривояти).

 

Маҳзун бўлманг

Ҳаёт ўзи шундай, қийинчиликлар, синов, имтиҳонлардан иборатдир. Зотан инсон меҳнат ва машаққат ичра яратилган. Аллоҳ  субҳанаҳу ва таоло; ”Дарҳақиқатан инсонни ( дин ва дунё ишларида меҳнат ва) машаққатда ( бўлиш учун) яратдик. (балад. 4). Кимдир бой-бадавлату аммо саломатлигидан шикоят килади. Бошқаси эса соғ-саломат, аммо фақир, вақти келса ейишга нон тополмайди.

 

Ичкиликбозлик – жамият иллати

Жамиятимизда учраётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг турлари кўп бўлгани каби, унинг келиб чиқиш сабаблари ҳам турличадир. Шулардан бири  спиртли ичимлик истеъмол қилишдир. Сир эмас, бугунга келиб жамиятимизда оммавий ичкиликбозлик авжига чиқиб кетди. Тўй ҳашамлар, яхши кунлар деярли усиз ўтмаяпти. Бир пайтлар ҳукуматимиз томонидан бу ҳақда қабул қилинган қарорлар жойларда ўз ижросини топмасдан қоғозларда қолиб кетди.   Дин пешволари ароқнинг харом эканлигини, тиббиёт ходимлари инсон саломатлигига зарарли эканлигини,  ички ишлар ходимлари жиноятларнинг сабабчиси эканлигини, иқтисодчиларимиз оила иқтисодига зарарли эканлигини тушунтиришларига қарамасдан ичкиликбозлик асло камаймаяпти. Хусусан, ёшларга тўғри йўлни кўрсатиб, насиҳат қиладиган, кўплаб мўйсафидларнинг ўзлари бу борада насиҳатга муҳтожлигини нима билан изоҳлаш мумкин?   Натижада ундан касалланиб қанча одам вафот этмоқда. Нотинч оилалар, ажримлар, тирик етимлар, автоҳалокат қурбонлари сони ортиб бормоқда. Ҳатто, отасини ўлдирган фарзандга ҳам гувоҳ бўлдик.

 

Гуноҳнинг турлари

Инсон зоти борки, хато қилади, камчиликка йўл қўяди. Баъзида билиб-билмай гуноҳга қўл уради. Бундай ишлардан тийилмоқ лозим. Қуйида гуноҳларнинг қисмларини билиб олишлигимиз зарур бўлади.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг