“Мен Аллоҳнинг олдида хато қилдим”
Бир йигит билан учрашиб қолдим. У менга ипак толаси бўйича муҳандис эканлигини, ғарбда ўқиганини ва ҳозирда Дамашқдаги катта бир заводда ишлашини айтди. У: “Менда тутқаноқлик касали бор. Баъзида ўзимнинг машинамда (бу энг хатарлиси), гоҳида эса жамоат транспортларида, йўлда, кутубхонада ва баъзида уйда ушбу касалим тутади. Бир кунда ёки бир ҳафтада 3 мартадан 5 мартагача такрорланади. Бу касалликдан наҳоятда чарчадим ва эзилиб кеттим. Нима учун бу касалликни Аллоҳ менга берган?” деди.
Ислом цивилизацияси маркази шарқона нақшли италян ойнаси ва биллур буюмлари билан безатилади
Ўзбекистондаги ислом цвилизацияси марказини барпо этиш жараёнида илғор халқаро тажрибадан фойдаланиш муҳимлигини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистоннинг Римдаги элчихонаси мазкур соҳага кенг билим, амалий тажриба ва техник имкониятларга эга етакчи Италия компанияларини лойиҳада иштирок этишга жалб қилиш бўйича иш олиб борди.
Фитналарга нисбатан иммунитет ҳосил қилиш
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан Ҳузайфа ибнул Ямон розияллоҳу анҳу қуйидаги ҳадисни ривоят қиладилар (Саҳиҳи Муслимда келади): «Фитналар (турли маъсиятлару, Аллоҳ рози бўлмайдиган ишлар) инсон қалбига худди бўйранинг чўпларидек бирма-бир кўндаланг қилинади. Қайси қалб уни шимиб олса, қалбида (ҳар бир фитнага) битта қора доғ ҳосил бўлади, қайси қалб уни инкор этса, қалбида бир нурли оқ белги ҳосил бўлади. Шу ҳолда бориб қалблар икки хил бўлади: худди садафдек силлиқ оқ (нурли) қалб, еру осмон турар экан, бундай қалбга кейин фитна-фасодлар таъсир қилмайди, яна бири қоп-қора худди тўнтарилган қурумли чойдишдек бўлган қалб, на эзгуликни танийди, на мункар-ёмонлик маъсиятларни инкор эта олади, фақат (мараз) қалби шимган ҳавойи нафсидан бошқасини танимайди».
Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад Мотуридий (ваф. 333/944 й.)
Абу Наср Иёдийдан сўнгра Дорул Жузжониянинг раҳбарлигига унинг энг яхши кўрган ва энг муваффақиятли шогирди Абу Мансур Мотуридий тайинланди[1]. Гарчи у жойда Абу Аҳмад Иёдий ҳам бош устоз вазифасида ишлаган бўлса-да, Абу Аҳмаднинг раҳбарлиги даврида ҳам мактабнинг асл устози доим Мотуридий бўлди. Зеро, Абу Наср шаҳид бўлганида Абу Аҳмад ҳали ёш бола ва таҳсилини тугатмаган эди[2]. Мотуридий эса таҳсилини тугатиб, умрининг охирига қадар у ерда дарс берган эди[3]. Устозининг муҳаббати ва эътиборини қозонган шогирди – Мотуридий келмагунча устози Абу Наср дарсни бошламас, узоқдан унинг келаётганини кўриб, уни мақтай бошларди[4].
Қариндошлик риштасини маҳкам боғланг!
Аллоҳ таоло биз бандаларига шу қадар меҳрибонки, Ўзининг розилигини яхши амаллар ичига беркитган. Бандалар Роббисининг розилигини шахсий ва ижтимоий ибодатларни холис адо этиб, уларни биргаликда олиб бориши билан ҳосил қилади. Мўмин киши намоз ўқиб, кишилар ўртасида чиройли муомила қилмас экан, ибодатлари билан роббисини рози қилолмайди. Ёки бунинг акси ҳам худди шунингдек. Кишилар ўртасидаги чиройли муомилалардан бири — Силайи раҳмдир.
Меъёр дастуримиз бўлсин!
Меъёр – ўртача йўлни тутиш, мўътадиллик демак. Ҳар соҳада, ҳар бир мавзуда ўрта йўлни тутиш марғуб саналади. Ҳатто яхши, савобли ишни бажаришда ҳам меъёр шарт. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг ўртасида – мўътадилдир” (Фурқон, 67).
Ҳизбут-таҳрир ал-исломий ташкилотининг ғоялари ва асослари
Даставвал Фаластинни озод қилишни мақсад қилган Набаҳоний, кейинчалик бутун дунё мусулмон мамлакатларини бирлаштирувчи ягона халифалик давлатини қуришни бош мақсад деб эълон қилган. Шундан кейин эса, ушбу шакилланган ислом умматининг даватлари орқали бутун дунёда халифалик давлатини қуриш мумкин деб ҳисоблайди.
БИР-БИРИМИЗНИ ҲИМОЯ ҚИЛАЙЛИК!
“Аллоҳга ва унинг Расулига итоат қилинг. Ўзаро низо қилманг, у ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч қувватингиз кетади. Ва сабр қилинг. Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар биландир”. (Анфол 46). Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло мўмин бандаларни ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида низога бормасликка чақирмоқда.
БУГУНГИ КУН ТАҲДИДИ; КОРАНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИГА ИСЛОМ ДИНИДА ҚАРАШЛАР
Инсоният ўз тарихи давомида турли марҳалаларни, ҳар хил синовларни бошдан ўтказади. Ҳосилдорлик ва қурғоқчилик, уруш ва тинчлик, бойлик ва камбағаллик ва ҳаказо. Инсон ҳаётидаги соғлик ва беморлик ҳам шулар жумласидан бўлиб, инсонга етган касаллик Яратган зотнинг энг катта синовларидан биридир. Инсоният ҳаёти давомида турли касалликларга учрайди ёки шунинг бевосита гувоҳи бўлади. Ана шундай касалликлардан бири вабо бўлиб, тарихда ўзининг турли кўринишлари билан бутун мамлакатларга таҳдид солганини яхши биламиз. Ҳозирда ҳам биз бугун шу ҳолатнинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Дарҳақиқат, ер юзидаги бутун халқлар шу кунларда каронавирус деб номланган оммавий касалликнинг бир кўринишидаги вабога дуч бўлишди.
Uyda koronavirus tarqalishining oldini olish uchun shamollatish va havo filtratsiyasidan qanday foydalanish kerak
SARS-CoV-2 uzatilishining aksariyati bino ichkarisida sodir bo'ladi, aksariyat qismi koronavirusni o'z ichiga olgan havo zarralarini inhalatsiyalash natijasida. Uyda yoki biznesda virus tarqalishining oldini olishning eng yaxshi usuli bu yuqtirilgan odamlarni uzoqroq tutishdir. Ammo 40% hollarda asemptomatik bo'lgan va asemptomatik odamlar koronavirusni boshqalarga yuqtirishlari mumkin bo'lsa, buni qilish juda qiyin.




















