Рамазон ойига қандай тайёргарлик кўрдингиз?
“Агар Аллоҳ бу умматни азоблашни хохлаганида эди. Уларга Рамазон ойи ва Ихлос сурасини ато қилмас эди.” (Хазрати Али р.а)
Тасаввур қилинг хонадонимизга мехмон ташриф буюрмоқчи. Мехмон қанча узоқдан келса шунча қадрли бўлади. У бизнинг севимли кишимиз, қадирдонимиз, бирга ўқиган дўстимиз ёхуд бир қанча вақтдан буён хонадонимизга ташриф буюриши интизорлик билан кутилаётган энг қадрли кишимиз. Биз у мехмоннинг кўнглини олишни ҳар чорасини излаймиз. .Ўзгача бир хурсандчилик, завқ,шавқ, ўзгача бир иштиёқ билан, мехмонни муносиб кутиб олишга таёргарлик кўрамиз.
Муваффақиятга эришиш ниятингиз бўлса
Эрталаб уйғондингизми, кайфиятингизга аҳамият беринг. Яратганнинг шундай саодатга етиштирганлигига, яъни тонгда уйғотганига шукур қилиб, яхши режаларни тузиб олинг.
* * *
Эрталаб албатта пиёда юринг, спорт билан шуғулланинг. Танангизнинг ҳаракат қилиб туриши – ҳаётнинг бардавомлигини таъминлайди.
* * *
БИДЪАТНИНГ ИККИ КЎРИНИШИ
Яратганга шукроналар бўлсинки, жамият йилдан-йилга тараққийлашиб, илм-фанда янгидан янги кашфиётлар қилинмоқда. Инсонларга ҳар томонлама қулайликлар яратилмоқда. Аждодларимизнинг бошқа тилларда, жумладан араб тилида ёзилган асарлари ўзбек тилига таржима қилиниб, юртдошларимиз ундан баҳраманд бўлмоқдалар. Ёшларимиз ўз салоҳиятларини дунёга танитиб, аслида ким эканлигини намоён қилишда давом этмоқда. Буларнинг барчаси қувонарли ҳол. Ундан завқланмаслик мумкин эмас.
ҒИЙБАТ ЎЗИ НИМА?
Ғийбатнинг таърифи шуки, бирор кишининг ёмон сифатини унинг ўзи йўқлигида, эшитса унга оғир ботадиган, дили ранжийдиган тарзда баён этишга айтилади. Бундай ғийбат қилувчи тили билан айтсин, қўли билан ёзсин ёки тана аъзоларининг бириси билан ишора қилсин, ғийбат қилинган киши ҳоҳ кофир, хоҳ мусулмон бўлсин, бунинг аҳамияти йўқ. Кишида мавжуд бўлмаган айб ҳақида гапириш эса туҳмат ва бўҳтон ҳисобланади.
Мўминлар дўст, фирқалар эса ўзаро нафратдадирлар
Инсонлар жамоаланиш бўйича икки тоифага ажрайдилар. Раҳмоннинг жамоаси ва шайтон жамоалари. Аллоҳ таолонинг жамоаси тарқоқ бўлиши асло мумкин эмас. Аллоҳ таоло айтади: “Динларини (фирқаларга) бўлиб, (турли) гуруҳларга айланганлар (учун) бирор нарсада (Сиз масъул) эмассиз. Уларнинг иши Аллоҳга (ҳавола). Сўнгра (У) уларни қилиб юрган амалларидан огоҳ қилур” (Анъом, 159).
Она соғлом бўлса, жамият соғлом бўлади
Ислом фақат инсон ҳаётининг руҳий, маънавий камолотига эътибор берибгина қолмай, айни вақтда унинг жисмоний жиҳатларини ҳам қамраб олган[1]. Маълумки, шариат бандаларнинг беш зарурат (дин, жон, насл, мол, ақл)ни сақлашлари мақсадида жорий қилинган. Бироз ўйлаб кўрилса, ушбу заруратларнинг учтаси: жонни, наслни, ақлни асраш айнан саломатлик билан боғлиқ эканини биламиз. Бундан ислом динида инсон саломатлигига қанчалик юксак эътибор қаратилганини кўриш мумкин.
Кучсиз қавлга таяниб фатво бериш – жоҳиллик
Муҳаммад Амин ибн Умар ибн Обидин Димашқий (1783-1836) раҳимаҳуллоҳ фатво чиқариш қонун-қоидаларидан иборат ҳанафийларнинг асосий китоби “Уқуду расмил муфтий” асарида қуйидаги умумий қоида ва тамойилларни баён қилади.
- Ўзи истаган қавл ва фикрга эргашиш мумкин эмас:
Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ айтади: “Амал қилиш ёки бировга фатво бериш учун фақатгина мазҳаб олимлари қувватли, деб ҳисоблаган қавлга эргашиш вожибдир. Ўзи амал қилиши учун ҳам ва бировга фатво бериши учун ҳам кучсиз қавлга эргашиш мумкин эмас”.
МАРҲУМЛАРНИНГ ҚУРЪОН ТИЛОВАТИДАН НАСИБАСИ 2-ҚИСМ
Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўликларингизга «Ёсин» сурасини цироат цилинглар», дедилар».
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кдбрда ётган маййит бамисоли сувда ғарк, бўлиб кетаётган ва ёрдам сўраётган кишига ўхшайди, у ўз отаси, онаси, фарзанди, дўстидан ёрдам сўрайди. Агар улардан дуо етса, унга бутун дунё бойлигидан улуғрок, ҳадя етган бўлади. Тириклар дуоси сабабли қабр аҳлларига тоғлардек катта савоблар етади. Тирикларнинг маййитларга қиладиган ҳадяси улар ҳаққига истиғфор айтишдир», дедилар» (Имом Байҳақий ривояти).
Ҳадисдан шу нарса маълум бўладики, тирикларнинг дуоси туфайли ўтганларнинг охиратдаги даражалари кўтарилади, уларнинг руҳлари хушнуд бўлади.
МАРҲУМЛАРНИНГ ҚУРЪОН ТИЛОВАТИДАН НАСИБАСИ
Барчага маълумки, мусулмонлар қайси мазҳабда бўлишларидан қатъи назар, марҳумларга атаб хатм ўтказиш ва қабристонда Қуръон тиловат қилишга фатво берганлар. Аммо айрим мутаассиб кучлар томонидан бу эзгу амалга зид ҳолда ёндошадиганлар ҳам топилиб қолмоқда. Улар ўз раҳнамолари томонидан чиқарилган далил-исботсиз гап-сўзга учмоқда.
Ўтган алломаларимизнинг фикрларига суяниб қарайдиган бўлсак, диний ҳукмлар ақлга эмас, балки нақлий далилларга таянади. Ақлни нақлдан устун қўйганлар шариатга енгил-елпи қараган турли чаласаводлар каби динни нотўғри тушунтиришга уринишади. Натижада ўзлари ҳам адашади, бошқаларни ҳам тубанлик сари етаклайди.
Ғулув нима?
Бир масалага ҳаддан зиёд даражада берилиб чуқур кириб кетиш араб тилида "Ғулув" деб аталади. Ҳар қандай масалада ғулувга кетиш оқибати яхшиликга олиб бормайди. Шунингдек динда хам. Пайгамбаримиз (с.а.в) динда ғулувга кетишдан узоқ бўлинг! деб биз умматларини огоҳ этганлар.




















