Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Муваффақиятга эришиш ниятингиз бўлса

 
 

Эрталаб уйғондингизми, кайфиятингизга аҳамият беринг. Яратганнинг шундай саодатга етиштирганлигига, яъни тонгда уйғотганига шукур қилиб, яхши режаларни тузиб олинг.

* * *

Эрталаб албатта пиёда юринг, спорт билан шуғулланинг. Танангизнинг ҳаракат қилиб туриши – ҳаётнинг бардавомлигини таъминлайди.

* * *

Ишда албатта кечагига нисбатан қандайдир бир янгилик қилинг. Бу майда-чуйда иш деб ўтирманг. Ҳар куни шу тарзда давом этсангиз, жуда катта мувоффақият соҳиби бўлиб қоласиз.

* * *

Ҳар куни ютуқларингизни ёзиб боринг ва яна нималарга эришишингиз мумкинлигини ҳам ўзингиз белгиланг. Маълум вақт ўтгандан кейин ютуқларингиз ва қилишингиз керак бўлиб, қила олмаган ишларингизни қиёслаб, тегишли хулоса чиқариб, ўзингизни ўзингиз бошқариб туринг.

* * *

Ҳар куни имкониятингизга қараб китоб ўқишга албатта вақт ажратинг. Шунчаки китоб ўқиш эмас, ундан қандайдир ибрат олиб, ҳаётингизга тадбиқ қиладиган бўлинг.

* * *

Интернетда одий керак бўлмаган хабарлар билан чалғиб, кўп вақитингизни йўқотманг. Имкон қадар дунё миқёсида инсоният нималарга эришаётганлигини ўрганиб, ўзимиз билан қиёслаб боринг. Биз орқада қолмаяпмизми, деган саволга жавобингиз бўлсин ва нима қилсак дунё билан бир даражада ҳамнафас бўлишимизни тафаккур қилиб боринг.

* * *

Гапиришга жуда катта эътибор қилинг. Сўзларингизни тиниқлаштиринг. Турли қўпол ва нокерак сўзларни гапиришдан тийилинг. Нотиқлик санъатини қўлга киритинг. Чиройли гапириш билан бирга қаерда нимани гапиришни ҳам ўрганинг.

* * *

Саломатликни асраш учун ҳордиқ кунларни очиқ ҳавода ўтказинг, таъомларнинг пишганини ва баррасини истеъмол қилишга ўрганинг. Тез тайёр бўладиган овқатларни умуман истеъмол қилмасликка одатланинг.

* * *

Агар хорижий тилларни ва бирор амални ўрганмоқчи бўлсангиз албабба ҳар куни шуғулланинг. Ўзингизга вазифа қилиб олинг, ҳеч бўлмаганда 5 тадан 10 тагача янги сўз ёд олишга ва ундан сўз тузишга ҳаракат қилинг.

* * *

Ҳаётдан орқада қолиб кетмаслик учун кунлик янгиликларни кузатиб боринг. Замон билан ҳамнафас бўлинг. Содир бўлаётган ўзгаришларга бефарқ бўлманг.

* * *

Фақат пул топишни мақсад қилманг. Ишингизга пул тўланадиган бўлса, уни такомиллаштиришни ўйлаб иш қилинг. Шу ишда тажриба, кўникма ва билимни оширсангиз пулнинг ўзи келади Сизга.

* * *

Бировларни алдаманг, умуман қасам ичманг.  Аввал эшитинг, сўнг гапиринг. Тизимга тушиб олинг. Оз-оз бўлса ҳам қилаётган хайрли ишингиз бардавом бўлсин.

* * *

Кўп марта такрорланадиган қоида бор: топилган фойда борасида 70/30 тактикасини қўлланг. Бу дегани топган пулингизни 70 % ини келажак учун сақлан, 30 % ини ўз эҳтиёжингиз учун ишлатинг. Агар эҳтиёжингизга бу тақсимот қаноатлантирмаса, имкониятдан келиб чиқинг. Аммо ҳар сафар топган пулингизнинг бир қисми жамғарилиб бориши лозим.

* * *

Ҳамма масалада ниятингизни холис қилинг. Доимо яхши нарсалар ҳақида ўйланг. Бир кунда бир кишинг кўнглини олиша ва бир кишини кечиришга одат қилинг.

* * *

Яқинларингиз ва дўстларингизни унутманг. Пулни топишингиз мумкин, аммо ота-онангизни, опа-сингилларни, ака-укаларни топишнинг имкони йўқ. Уларни қадирланг.

* * *

Муваффақиятга эришиш ниятингиз бўлса албатта ушбу ўгитларга амал қилинг. Билимингизни муттасил ошириб боринг. Мен ҳали ёшман, улгураман деманг. Мен кексайдим, энди бўлди ҳам деманг. Ҳаракат ҳаётимиз мазмуни бўлсин.

Мамаюнус Пардаев ҳикматларидан

* * *

 Ertalab uygʻondingizmi, kayfiyatingizga ahamiyat bering. Yaratganning shunday saodatga yetishtirganligiga, yaʼni tongda uygʻotganiga shukur qilib, yaxshi rejalarni tuzib oling.

* * *

Ertalab albatta piyoda yuring, sport bilan shugʻullaning. Tanangizning harakat qilib turishi – hayotning bardavomligini taʼminlaydi.

* * *

Ishda albatta kechagiga nisbatan qandaydir bir yangilik qiling. Bu mayda-chuyda ish deb oʻtirmang. Har kuni shu tarzda davom etsangiz, juda katta muvoffaqiyat sohibi boʻlib qolasiz.

* * *

Har kuni yutuqlaringizni yozib boring va yana nimalarga erishishingiz mumkinligini ham oʻzingiz belgilang. Maʼlum vaqt oʻtgandan keyin yutuqlaringiz va qilishingiz kerak boʻlib, qila olmagan ishlaringizni qiyoslab, tegishli xulosa chiqarib, oʻzingizni oʻzingiz boshqarib turing.

* * *

Har kuni imkoniyatingizga qarab kitob oʻqishga albatta vaqt ajrating. Shunchaki kitob oʻqish emas, undan qandaydir ibrat olib, hayotingizga tadbiq qiladigan boʻling.

* * *

Internetda odiy kerak boʻlmagan xabarlar bilan chalgʻib, koʻp vaqitingizni yoʻqotmang. Imkon qadar dunyo miqyosida insoniyat nimalarga erishayotganligini oʻrganib, oʻzimiz bilan qiyoslab boring. Biz orqada qolmayapmizmi, degan savolga javobingiz boʻlsin va nima qilsak dunyo bilan bir darajada hamnafas boʻlishimizni tafakkur qilib boring. 

* * *

Gapirishga juda katta eʼtibor qiling. Soʻzlaringizni tiniqlashtiring. Turli qoʻpol va nokerak soʻzlarni gapirishdan tiyiling. Notiqlik sanʼatini qoʻlga kiriting. Chiroyli gapirish bilan birga qayerda nimani gapirishni ham oʻrganing.

* * *

Salomatlikni asrash uchun hordiq kunlarni ochiq havoda oʻtkazing, taʼomlarning pishganini va barrasini isteʼmol qilishga oʻrganing. Tez tayyor boʻladigan ovqatlarni umuman isteʼmol qilmaslikka odatlaning.

* * *

Agar xorijiy tillarni va biror amalni oʻrganmoqchi boʻlsangiz albabba har kuni shugʻullaning. Oʻzingizga vazifa qilib oling, hech boʻlmaganda 5 tadan 10 tagacha yangi soʻz yod olishga va undan soʻz tuzishga harakat qiling.

* * *

Hayotdan orqada qolib ketmaslik uchun kunlik yangiliklarni kuzatib boring. Zamon bilan hamnafas boʻling. Sodir boʻlayotgan oʻzgarishlarga befarq boʻlmang.

* * *

Faqat pul topishni maqsad qilmang. Ishingizga pul toʻlanadigan boʻlsa, uni takomillashtirishni oʻylab ish qiling. Shu ishda tajriba, koʻnikma va bilimni oshirsangiz pulning oʻzi keladi Sizga.

* * *

Birovlarni aldamang, umuman qasam ichmang. Avval eshiting, soʻng gapiring. Tizimga tushib oling. Oz-oz boʻlsa ham qilayotgan xayrli ishingiz bardavom boʻlsin.

* * *

Koʻp marta takrorlanadigan qoida bor: topilgan foyda borasida 70/30 taktikasini qoʻllang. Bu degani topgan pulingizni 70 % ini kelajak uchun saqlan, 30 % ini oʻz ehtiyojingiz uchun ishlating. Agar ehtiyojingizga bu taqsimot qanoatlantirmasa, imkoniyatdan kelib chiqing. Ammo har safar topgan pulingizning bir qismi jamgʻarilib borishi lozim.

* * *

Hamma masalada niyatingizni xolis qiling. Doimo yaxshi narsalar haqida oʻylang. Bir kunda bir kishing koʻnglini olisha va bir kishini kechirishga odat qiling.

* * *

Yaqinlaringiz va doʻstlaringizni unutmang. Pulni topishingiz mumkin, ammo ota-onangizni, opa-singillarni, aka-ukalarni topishning imkoni yoʻq. Ularni qadirlang.

* * *

Muvaffaqiyatga erishish niyatingiz boʻlsa albatta ushbu oʻgitlarga amal qiling. Bilimingizni muttasil oshirib boring. Men hali yoshman, ulguraman demang. Men keksaydim, endi boʻldi ham demang. Harakat hayotimiz mazmuni boʻlsin.

* * *

Mamayunus Pardayev hikmatlaridan


Киритилган вақти: 20/02/2023 18:16;   Кўрилганлиги: 247
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/muvaffaqiyatga-erishish-niyatingiz-bolsa
Чоп этилган вақт: 22/04/2024 20:42
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг