Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

МАРҲУМЛАРНИНГ ҚУРЪОН ТИЛОВАТИДАН НАСИБАСИ 2-ҚИСМ

 
 

Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўликларингизга «Ёсин» сурасини цироат цилинглар», дедилар».
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кдбрда ётган маййит бамисоли сувда ғарк, бўлиб кетаётган ва ёрдам сўраётган кишига ўхшайди, у ўз отаси, онаси, фарзанди, дўстидан ёрдам сўрайди. Агар улардан дуо етса, унга бутун дунё бойлигидан улуғрок, ҳадя етган бўлади. Тириклар дуоси сабабли қабр аҳлларига тоғлардек катта савоблар етади. Тирикларнинг маййитларга қиладиган ҳадяси улар ҳаққига истиғфор айтишдир», дедилар» (Имом Байҳақий ривояти).
Ҳадисдан шу нарса маълум бўладики, тирикларнинг дуоси туфайли ўтганларнинг охиратдаги даражалари кўтарилади, уларнинг руҳлари хушнуд бўлади.

Абдураҳмон ибн Ало отасидан ривоят қилади: «Эй болажоним! Мен вафот этсам, қабримга қўяётганингда «Бисмиллаҳи ва ъалаа миллати Расулиллаҳ, дегин. Сўнгра устимга тупроқ тортгин. Кейин бош тарафимда «Бақара» сурасининг аввали ва охирини қироат қил. Чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана шундай деганларини эшитганман»?
«Тафсири Жалолайн» китобининг муаллифи Имом Жалолиддин Суютий раҳматуллоҳи алайҳ: «Мусулмонлар барча асрларда ҳеч қандай инкорсиз жамланиб, маййитларига қироат қилиб келмоқдалар. Бас, бу нарса ижмоъ бўлади. Қабрга қироат қилишга келсак, унинг шариатда борлигига бизнинг асҳобларимиз ва бошқалар жазм қилганлар», деганлар.
«Муснадул-Фирдавс» китобида: «Қайси бир киши вафотидан кейин унинг олдида «Ёсин» сураси қироат қилинса, албатта, Аллоҳунга енгиллик беради», дейилган.
Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ айтган: «Машойихлар қачон маййит учун «Ёсин» сураси қироат қилинса, унга енгиллик берилади, дейишган».
Имом Қуртубий айтган: «Баъзи уламолар қабр олдида Қуръонни қироат қилишга икки новда ҳадисини далил келтиради ва қабрларга новда экиш ҳамда Қуръон тиловатининг фойдаси бор-лигини таъкидлашади. Экилган новда азобни енгиллатганидан кейин қандоқ қилиб мўмин кишининг Қуръон тиловат қилиши фойда бер-масин? Шунинг учун, уламолар қабр зиёратини мустаҳаб, тиловат эса зиёратчидан маййитга туҳфадир, дейишган».
Имом Нававий «Саҳиҳи Муслим»нинг шарҳида: «Уламолар қабр олдида Қуръон тиловат қилишни мана шу ҳадисга асосан мустаҳабдир, дейишган. Қабристонга экилган дарахт новдасининг тасбеҳ айтиши билан азоб енгиллашгач, Қуръон тиловати билан азобнинг енгиллашиши янада аълороқ-дир», деган.
Имом Шаъбий айтган: «Ансорийлар маййит ҳузурида «Бақара» сурасини ўқишар эди».
Имом Халлол айтган: «Ансорийлар бирор киши вафот этса, унинг қабрига навбат билан қатнаб, у ерда Қуръон ўқишар эди».
Иброҳим Нахаъий айтган: «Қабрлар олдида Қуръон қироат қилишнинг асло зарари йўқ».
Заъфароний айтган: «Шофеъийдан қабрлар олдида қироат қилиш хусусида сўраганимда, у зот зарари йўқ, деди».
Ҳанафий олимлари келтиришларича «Фатавои ҳиндийя» китобида: «Маййит дафн этилгач, қабр олдида бир жонлиқ сўйиб, гўштини тақсимлаб бўлгунча миқдорда тиловат қилиб, май-йитга дуо қилиш мустаҳабдир», дейилган.
Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобида келтирилади: «Маййитни дафн қилиб бўлингач, бир жонлиқ сўйиб, тақсимлангунича қабр бошида ўтириш мустаҳаб амалдир. Ўтирганлар Қуръон тиловати, маййитга дуо, ваъз, хайр аҳлининг ҳикоялари ва солиҳларнинг суҳбатлари билан машғул бўлишади. Имом Шофеъий ва у зотнинг издошлари Қуръондан баъзи суралари ўқилади. Бордию Қуръоннинг барчаси хатм қилинса, янада яхшироқ бўлади», дейишган».

Ҳасанов Аҳмад Самарқанд шаҳар "Дамариқ" жоме масжиди имом ноиби манбалар асосида тайёрланди


Киритилган вақти: 10/02/2023 14:29;   Кўрилганлиги: 758
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/marhumlarning-quron-tilovatidan-nasibasi-2-qism
Чоп этилган вақт: 19/09/2025 19:45
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг