Жинлар ҳақида
Абу Жаъфарут-Таҳовий “Мушкилул-Осор”да қорийн (шайтон инсонга бриктилгани) ҳақида сўз юритиб шундай деган:
Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ ﷺдан ривоят қилади:
“Сизлардан ҳеч бирингиз йўқки, у билан бирга бир жин (шайтон) бўлмасин.”
Саҳобалар сўрадилар:
“Сиз билан ҳамми, эй Аллоҳнинг Расули?”
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
“Ҳа, мен билан ҳам. Лекин Аллоҳ менга ёрдам берди ва у Исломни қабул қилди. Шунинг учун у менга фақат яхшиликни буюради.”
Расулуллоҳ ﷺдан бу борада шундай нарса ривоят қилинганки, уни тушуниш учун мавжуд зиддиятларни бартараф этиш зарур. Шунингдек, Расулуллоҳ ﷺга хос бўлган ҳолатлардан бири ҳам ривоят қилинган, яъни у зотнинг шайтонлари исломни қабул қилган ва шу сабабли у зот ундан омон бўлган.
Бу борада Абу Азҳар Ансорий ривоят қилган ҳадис зикр қилинган. Унда шундай дейилади:
“Расулуллоҳ ﷺ кечаси ётоғига ётганларида шундай дер эдилар: “Бисмиллаҳ, ёнбошимни қўйдим. Аллоҳим, шайтонимнинг васвасаларидан, гаровда қолишдан, (гуноҳлар боис азобланишдан) амалларимнинг тарозини енгиллаштиришдан (савобим оз бўлишдан) паноҳ тилайман. Мени улуғ мажлисга (Жаннат аҳли қаторига) қўшгин.”
(Шундай дейилса,) биз унга шундай жавоб берамиз: “Бизга маълум бўлишича, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бу дуони ўз шайтони Исломга киришидан аввал қилганлар. Шайтони Исломни қабул қилгандан кейин эса, у зотга қарши ҳеч қандай ёмонлик қила олмаслиги сабабли, у зот бундан кейин бу дуони қилмаган бўлишлари керак.” Ва Аллоҳ таоло ҳақиқий билим соҳибидир.”
«Окомул-Маржон фи Аҳкамил-Жан» Ўнинчи боб
Меликов Абдулло таёрлади
Киритилган вақти: 05/04/2025 09:22; Кўрилганлиги: 214
Чоп этилган вақт: 24/06/2025 10:08