Долзарб мавзу

Отамиздек меҳрибон эдилар

Эслаб...

Муфтий ҳазратлари – Усмонхон Алимов жуда меҳрибон, айниқса, аёлларнинг ҳурматини жойига қўядиган инсон эдилар. У киши устозларнинг дуоларини олишни одат қилган эдилар.

 

ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ШИРИН МЕВАСИ ёхуд буюк аждодларимизнинг асарларини энди ўзбек тилида ўқиймиз

“Таъвилот ал-Қуръон” – унга ҳеч бир китоб тенг кела олмайдиган асардир. Бу фан бўйича ундан аввалгилар ёзган китобларнинг бирортаси ҳам унга яқин кела олмайди”. Абу Муин НАСАФИЙ

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида буюк алломаларимизнинг нодир асарлари мазмун-моҳиятини ўрганиш ва халқимизга етказиш мақсадида уларни саралаш ва босқичма-босқич таржима қилишни ташкил этиш вазифаси топширилган эди.

 

АЙРИЛИҚДАН ЎРТАНДИ ДИЛЛАР

 Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

  Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғиллари бугун дорулфанодан дорулбақога кўчдилар.

    Эй, айрилиқ! Бир бутун нуктадон, дақиқнавис, маърифатпарвар  алломанинг умрлари шу кунгача битилган экан.

 

Ҳаёт ўтган кунлар эмас, балки эсда қолганларидир

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида шундай деганлар:

Олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар динорни ҳам, дирҳамни ҳам мерос қолдирмаганлар. Улар илмни мерос қолдирганлар. Ким ўшани олса улуғ насибани олибди”(Абу Дардо розияллоҳудан Термизий ривояти).

 

ФИТНАЛАР МУСУЛМОН УММАТИ БИРДАМЛИГИГА ХАТАР СОЛУВЧИ ТАҲДИДДИР! (Иккинчи қисм)

Ислом уламолари фитна жозибадор бўлгани сабабли унга аралашган одам чиқиб кетиши қийин бўлади, лекин киши ҳар қандай оғир бўлмасин фитналардан қочиши керак деб таъкидлашади. Асримизнинг етук олими марҳум Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий фитнага қуйидагича таъриф берган: “Адолат ҳукмронлиги бўлмаган, унинг тизгини қўлдан кетган, кишилар ихтиёрсиз ҳамда қоидаларсиз урушга берилиб кетадиган ҳар бир ҳолат фитнадир. Хатар ва ҳалокатга сабаб бўлишда барча фитналар баробар. Улар Расулуллоҳ (с.а.в.) таъкидлаган саҳиҳ ҳадислари билан муолажа қилинади”.

 

Ҳанафия ақидаси мотуридияноми билан танилди

Имом Муртазо Забидий (1145-1205 ҳ./1732-1790 м.) “Итҳоф ас-содат ал-муттақин” асарида нақл қилади [2/14]:

“Имом Абу Ҳанифа, Абу Юсуф, Муҳаммад, Зуфар ва Абу Ҳанифанинг ўғли Ҳаммодлар ўзлари илмда пешво бўла туриб, мухолифлар билан калом илми бўйича ўзларига яраша мунозара қилганлар.        Шунингдек, Имом Абу Ҳанифа ўз замонида ушбу умматнинг мутакаллими бўлган”.

 

ФИТНАЛАР МУСУЛМОН УММАТИ БИРДАМЛИГИГА ХАТАР СОЛУВЧИ ТАҲДИДДИР!

Сўнгги йилларда дунё ҳамжамиятининг биргаликда ривожланиш йўлида эришаётган ютуқлари билан бир қаторда инсон қалби ва онги учун курашларнинг янги усул ва воситаларининг кўпайиб бораётгани, айниқса, бу борада дин омилидан фойдаланишга қаратилган хатти-ҳаракатларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз.

 

Экстремизм – мудҳиш иллат

Кейинги йилларда, афсуски, экстремизм чуқур илдиз отаётган мудҳиш иллат сифатида дунё ҳамжамиятини ташвишга солмоқда. Жаҳоннинг турли бурчакларида экстремистик ўчоқлар ва ташкилотлар пайдо бўлиб, мутаассиб аъзолари томонидан ақл бовар қилмас жиноятлар содир этилмоқда.

 

Қурбонликнинг фазилати ва савоби – Қурбонликнинг илк томчиси тушганида Аллоҳ таоло гуноҳларни кечиради

Аллоҳ таоло учун жонлиқ сўйиш Ислом динининг шиорларидан, гўзал анъаналаридан ва шариатимиз буюрган буюк ишлардан ҳисобланади. Унинг ҳикмат ва фазилатлари беқиёсдир. Аввало бу иш бандани Аллоҳга яқинлаштиради. Шу боис ҳам қурбонликни соф ният билан, Аллоҳга қурбат ҳосил қилай, Унинг розилигини топай, деган покиза мақсадларда амалга ошириш лозим.

 

Қурбонлик гўштини улашиш – энг мақбул амал

Халқимизга хос меҳр-мурувват, бағрикенглик ва саховат ифодаси бўлган Қурбон ҳайити яқинлашмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 13 июлдаги қарорига кўра, Қурбон ҳайитининг биринчи куни 20 июль – Қурбон ҳайити байрами куни деб белгиланди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг