Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг хабарни (ҳадисни) қабул қилиш борасидаги қарашлари
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг бу борадаги сўзлари жуда кўп учрайди. Ҳатто айтиш мумкинки, бу масалада у зотдан ривоят қилинган хабарлар маънавий тавотурга етган. Шунингдек, ҳанафий мазҳабининг ҳар бир авлоди устозларидан шу усулни ўрганиб келган, ва бу тартиб бизгача узлуксиз етказилган.

Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳадисни қиёсдан олдин қўйишини тасдиқловчи бир қанча ривоятлар мавжуд. Қуйида шундай ривоятлардан бири келтирилади:
1. Ибн Маъийн, Ибн Абу Аввом, ас-Саймарий, Ибн Абдилбарр, Байҳақий, Хатиб Бағдодий ва Муваффақ раҳимаҳумуллоҳ Убайд ибн Қуррадан ривоят қиладилар:
Абдуллоҳ ан-Намрий айтади:
“Мен Яҳё ибн Дурайсдан эшитдим. У шундай деди:
Суфён (ас-Саврий) ҳузурига бир одам келиб:
— Абу Ҳанифага нисбатан нима деб ўйлайсан? — деб сўради.
Суфён:
— Унга Нима бўлибди? — деб жавоб берди.
У киши:
— Мен унинг шундай деганини эшитдим: Мен Аллоҳнинг Китобидан оламан, агар у ерда топмасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатидан оламан. Агар Аллоҳнинг Китобида ва Расулуллоҳнинг суннатида топмасам, саҳобаларнинг сўзларидан оламан. Улардан хоҳлаганимни оламан ва хоҳлаганимни тарк қиламан, аммо уларнинг сўзидан ташқарига чиқмайман.”
Бу ривоят Имом Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳ) ўз фиқҳий усулида биринчи навбатда Қуръон ва Суннатга таянишини, агар уларда очиқ ҳукм бўлмаса, саҳобаларнинг сўзларига юзланишини ва улардан ташқарига чиқмаслигини кўрсатади.
Диросатун фи усулил ҳадис ала манҳажил ҳанафия 252-с
Меликов Абдулло таёрлади
Киритилган вақти: 03/04/2025 12:51; Кўрилганлиги: 224
Чоп этилган вақт: 24/06/2025 09:25