Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

ИЛМГА ЖИДДУ-ЖАҲД

 
 

У туғилганидан кейин икки йил ўтиб, Аллоҳ таоло унга шундай деди:

“Эй Яҳё, китобни (Тавротни) қувват билан ол!” – яъни жидду-жаҳд билан.

“Ва биз унга ҳукм (пайғамбарлик) ато этдик” – яъни у уч ёшида пайғамбарликка сазовор бўлди.
(Марям 12-оят)
Тафсири Жалолайн

Ҳикмат эгаларидан шундай сўзлар келган:

“Жидду-жаҳд орқали ҳар бир меҳнаткаш муваффақиятга эришади. Лекин жиддиятсиз кимдир муваффақиятга эриша оладими?”

“Неча-марта қуллар ҳур инсонлар ўрнида, ҳурлар эса қуллар ўрнида туриб қолган.”

“Ҳар ким бир ишни талаб қилса ва жидду-жаҳд билан ҳаракат қилса, унга эришади. Эшикни доимо тақиллатган одам, охири уни очади.”

“Қанчалик меҳнат қилсанг, шунчалик орзу-умидларингга эришасан.”

Шунинг учун илм олиш ва фиқҳни ўрганишда уч кишининг жидду-жаҳди талаб этилади:
1. Толиби илм
2. Устоз
3. Агар тирик бўлса, отаси


Киритилган вақти: 02/04/2025 14:08;   Кўрилганлиги: 219
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/ilmga-jiddu-jahd
Чоп этилган вақт: 24/06/2025 09:54
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг