Мақолалар

Билмаганимизни аҳли илмдан сўрайлик!

«Албатта, Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар». (Фотир, 28)

 

Абу Мансур ал-Мотрудий

Имом Абу Мансур ал-Мотрудий аҳли сунна вал жамоа эътиқод қиладиган икки йирик мактаб имомининг бири, Ҳанафий мазҳабидагиларнинг ақида масаласида мурожаат қиладиган Мотрудия мадрасасининг имоми. Тўлиқ номи Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ҳанафий ал-Мотуридий ас-Самарқандийдир. Унинг номи дарёнинг ёнидаги “Мотурид” қишлоғига нисбат берилган. У зотнинг таваллуд топган йили тарихда зикр қилинмаган, лекин айтиш мумкинки алломанинг таваллуд топган замонаси Аббосийлар халифалиги даврига тўғри келади. Абу Мансур ал-Мотуридий дастлабки таълимни шу қишлоқда олиб, кейинчалик Мовароуннаҳрнинг ўша даврдаги диний ва маърифий маркази бўлган Самарқандда давом эттиради.

 

Расулуллоҳнинг ﷺ файзли уйлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз қўллари ила, саҳобалар билан бирга туя чўккан жойда масжидларини бино этиб, муборак уйларини қура бошладилар. Оналаримиз ер юзидаги энг улуғ зот билан бирга оила қуриб яшаётганларини жуда яхши билишарди. Уларнинг уйларида инсониятга қиёматгача икки дунё саодатини кўрсатиб берувчи илоҳий дастур-Қуръони Каримнинг оятлари нозил бўлиб турар эди. Улар яшаб турган уй оддий уй эмас, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари жорий этилиб, ҳадислари сўзланиб турадиган файзли уй эди. Аллоҳ таало айтади:

 

Расулуллоҳнинг хулқлари Қуръон эди

Дин насиҳатдур чиройли муомалада диндандур. Инсонга вожиб бўладиган нарсаларнинг биринчиси чиройли одоб ахлоқ билан хулқланмоқликдир Аллоҳ Таоло ўзининг азиз китобида севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Саллоллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал хулқларини мақтаб шундай деди:

 

ИСЛОМДА ТУШГА БЎЛГАН МУНОСАБАТ

Аллоҳ таоло Ўзининг муқаддас каломи бўлмиш Қуръони каримда бандаларнинг бахт-саодатга эришишлари учун зарур бўлган барча нарсани баён этган. Жумладан, биздан олдинги умматларнинг қиссалари зикр қилинган сураларни нозил қилган. Ана шундай суралардан бири “Юсуф” сураси бўлиб, суранинг бошидан охиригача Юсуф алайҳиссалом тўғрисида сўз юритилади. Ушбу сурада Юсуф алайҳиссалом ҳаётларида муҳим аҳамият касб этган тушга алоҳида эътибор қаратилади. “Юсуф” сурасида воқеалар бошланиши ва ривожи, асосан, уйқуда кўрилган тушлар билан боғлиқдир: Юсуф алайҳиссалом тушларида ўн битта юлдуз, қуёш ва ойнинг ўзига сажда қилаётганини кўрганларини баён қилиш билан бошланиб, ўша туш ўнгда ҳақиқатга айланиши билан тугайди. Шунингдек, қиссадаги бурилиш нуқталари ҳам тушга боғлиқ: Аввал Юсуф алайҳиссалом билан бирга зиндонга ташланган икки йигитнинг кўрган тушлари, кейин эса Миср подшоҳининг кўрган туши.

 

ТОРТИШИШ БАЛОСИ

Биз мусулмонларнинг энг катта муаммоларимиздан бири ихтилоф ва бўлиниш.. Бу муаммо тегирмонига сув қуяётган иллатимиз эса тортишиш балоси ҳисобланади. Шу сабаб, фойдадан холи бўлмас, деган умидда ҳужжатул-ислом, имом Абу Ҳомид Ғаззолийнинг "Иҳё" китобларидан иқтибос келтирмоқчиман.

 

ЕРУ ОСМОННИНГ ЎЛИК УЧУН ЙИҒЛАШИ

Мўмин кишини чексиз неъматлар билан сийлаб, унда умр неъматини вақти соати билан ундан насибаси ниҳоясига етиб вафот топса ортидан биргин фарзанди эмас, еру осмонни ва унга ҳизмат қилган барча нарсаларни мотам тутиб йиғлашига яраша инсон бўлишига тавфиқ ҳидоят берган Аллоҳ субханаҳу ва таолога беҳисоб ҳамд ва санолар бўлсин.

 

МАСЖИД ОДОБЛАРИ

Инсоннинг кундалик ҳаётини гўзал қилиб турувчи амаллардан бири унинг хулқи, одоби, инсонийлик одоб-ахлоқ меъёрларига риоя қилмоғидир. Ислом дини турли хил одоб-ахлоқ мужмуаларини ўзида мужассам этган диндир.Бу динда одоб-ахлоқ ибодат даражасига чиқарилгандир. Саломлашиш, муомала, оила, сўзлашиш, ётиш, юриш, овқатланиш, мезбонлик ва меҳмонга бориш, таълим олиш, таълим бериш, тарбиялаш ва ҳаказо одобларнинг барча-барчаси бу муқаддас динда ўз ифодасини топган. Ана шундай одоблар сирасига “Масжид одоблари” ҳам киритилган бўлиб, бу одоб замирида Аллоҳ таолонинг уйи – масжидга ҳурмат-эҳтиром ётади.

 

ИСРОФДАН САҚЛАНАЙЛИК

Аллоҳ таоло инсонларни турли миллат ва элат шаклида яратиб, уларни ер юзини макон тутиб, ундаги неъматлардан фойдаланиб ҳаёт кечиришга буюрди. Яна бандаларига беҳисоб неъматларни ато этиб қўйдики, буларни санаб адоғига етиб бўлмайди. Аллоҳ таолонинг Ўзи бу ҳақда Қуръони каримда бундай марҳамат этади:

 

У яхши ёмонга баробар фожиадир

Дунёнинг гўзаллиги инсон биландир. Инсоннинг гўзаллиги эса ислом биландир. Ислом дини инсонларни фақат яхшиликка даъват этадиган, ёмонликдан қайтарадиган соф диндир. Наҳл сурасининг 97 оятида Аллоҳ таоло “Эркакми ё аёлми-кимда ким мўмин бўлган ҳолда бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал амаллари баробаридаги мукофат билан тақдирлаймиз” деб марҳамат қилган. Солиҳ амаллар қилиб яшаган инсон ҳаётлик даврда роҳату фароғатда яшаб, охиратда эса улкан мукофотлар соҳибига айланади. Динимизга ёд бўлган амаллар билан машғул бўлганлар эса албатта жазосини олади.

 

БИР БИРИМИЗНИ ҲИМОЯ ҚИЛАЙЛИК

“Аллоҳга ва унинг Расулига итоат қилинг. Ўзаро низо қилманг, у ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч қувватингиз кетади. Ва сабр қилинг. Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар биландир”. (Анфол 46). Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло мўмин бандаларни ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида низога бормасликка чақирмоқда. Шундай экан, мусулмонлар масала тортишмасдан тинглашни, қулоқ тутишни ва итоат қилишни яхши ўрганиб олишлари зарурдир. Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: ”Эй Аллоҳнинг расули! Мени бир амалга йўллаб қўйингки, агар уни қилсам, жаннатга кирайин”, деди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмасдан ибодат қиласан, фарз намозларини ўқийсан, фарз қилинган закотни адо этасан ва рамазон ойи рўзасини тутасан”, дедилар. Шунда у киши: “Жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, бу айтилган нарсалардан ошириб ҳам, камайтириб ҳам юбормайман”, деди. У киши орқасига қайтиб кетганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимни жаннат аҳлидан бўлган кишига қараш хурсанд қилса, мана бу кишига назар солсин”, дедилар. Имом Муслим ривояти. Демак, мусулмонлар буюрилган нарсалардан ошириб ҳам, камайтириб ҳам юбормасдан, баъзисини тутиб, баъзисини тарк қилмаса, раҳбарнинг кўрсатмасига амал қилса ҳеч-бир низо келиб чиқмас экан. Бугун ижтимоий тармоқларда мусулмонлар бир-бири билан тортишиш, талашиш билан овора. Биз мусулмонлар хозирги вақтда Аллоҳ таолонинг “....ва Ўзларингиздан бўлган бошлиққа итоат қилинг”, деб марҳамат қилган оятига итоат қилишни гўё утутиб қўяётгандаймиз. Мусулмонларнинг раҳбари айтган сўзларни бошқа томонга талқин қилиш, яна бир фитнанинг эшигини ошишдан бошқа нарса эмас. Унинг ўрнига мусулмонларни сабр-тоқатга ва итоатга, гўзал хулқ ва одобга чақириб, масалага ижобий томондан ёндошмоқликни ўргатиб бориш лозимдир. Акс ҳолда, дин душманларининг ўлжасига айланиб қолиш ҳеч гап эмас. Огоҳ бўлинг эй мусулмонлар!

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг