Абу Бакр ас-Сиддиқ - Абдуллоҳ ибн Абу Қуҳофа
Абу Бакр ас-Сиддиқ исмига ундан розилик чиқируви билан Абу Бакр, Сиддиқ, Атиқ, Соҳиб, Атқо, Аввоҳ, Ғордаги икки кишининг бири, Расуллуллоҳнинг ҳалифаси деган исмлар белгиланган. У зот Фил йилидан икки йилу олти ойдан кейин ҳижратдан 50 йил олдин 574 милодий йилда таваллуд топган.
Отаси: Абу Қуҳафо Усмон ибн Омир ибн Амр Аттаймий ал-Қураший.
Онаси: Уммулхойр Саламий бинт Сохр ибн Омир Аттаймий ал-Қураший.
Хотинлари: Қутайла бинти Абдулуззо ва Умму Равмон бинти Омир ва Асмо бинти Умайс ва Хабиба бинти Хорижа.
Фарзандлари: Абдурроҳмон, Абдуллоҳ, Муҳаммад Асмо, Оиша ва Умму Гулсум.
Абу Бакр Ассиддиқ Абдуллоҳ ибн Усмон Аттаймий Алқураший Хулофои Рашидинларнинг аввалгиси Жаннати деб башарот берилган ўн кишининг бири, Ислом набийсининг вазири ва соҳиби, Расуллуллоҳни мадинага қилган ҳижратидаги дўстидир.
Аҳли сунна вал жамоа у кишини Пайғамбарлар ва Расуллардан кейинги энг яхши киши деб ҳисоблайдилар. Иймон ва зуҳдда сахобаларни ортда қолдирган. Набий алайҳисалломга завжаси Оишадан кейинги энг маҳбуб киши деб ҳисоблайдилар. Абу бакр исмига одатда “ас-Сиддиқ” деган лақаб уланиб келади. Бу лақабни Набий алайҳиссалом унга нозил бўлган нарсаларни бошқалардан кўра кўпроқ шубхасиз тасдиқ қилганлиги учун қўйганлар.
Абу бакр (р.а.) жоҳилиятда қурайшнинг бой кишиларидан эди. Набий алайҳиссалом у кишини исломга чақирган пайтларида шак – шубҳасиз исломни қабул қилдилар ва ҳур кишилар ўртасида исломни қабул қилган биринчи киши бўлдилар. Сўнг Набий с.а.в. билан бирга Маккадан мадинага хижрат қилдилар. Бадр ғазотида қатнашди ва шу билан бирга Набий с.а.в билан ғозотлар иштирокчиси бўлди.
Набий с.а.в оғир бетоб бўлиб қолганларида бу фоний дунёда охирги нафасларини олиш пайтларида Абу бакр р.а.га намозда одамларга имом бўлишга буюрдилар. Мана шу ҳолат Набий с.а.в.нинг халифаси эканига далолат бўлган эди. Набий с.а.в вафотларидан кейин мусулмонларни бошқаришни ўз зиммасига олдилар. Бир қанча араб қабилалари исломдан муртад бўлиб кетдилар. Абу бакр р.а уларга қарши жанг қилдилар ва ислом ҳукмини ўрнатдилар. Ридда урушлари барҳам топганларидан сўнг Абу бакр р.а ислом аскарларини Ироқ ва Шом ерларини фатх қилиш учун юборди. Ироқ Фатх қилинди, Шом ерларининг катта қисми ҳам фатҳ қилинди.
Абу бакр р.а хижратининг 13 йил Жумадул охарининг 22 чиси душанба куни 63 ёшларида вафот этдилар. У кишидан кейин мусулмонларга Умар ибн Хаттоб халифа бўлди.
Киритилган вақти: 22/11/2018 00:00; Кўрилганлиги: 2394
Чоп этилган вақт: 11/10/2024 16:12