Мақолалар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълим бериш услублари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини яхшилаб ўрганиш асносида у зотни нафақат ибодатда, балки, жамийки ўринларда: хулқ-атвор, муомила ва таълим беришда намуна эканликларини билиб оламиз.

 

Имом Бухорий мажмуаси пештоқидаги ёзувлар

Мусулмон оламида қолдирган илмий мерослари билан шуҳрат топган буюк муҳаддис имом Муҳамммад ибн Исмоил ал-Бухорий (194/810-256/870) мажмуаларининг зиёрати ҳар биримизга руҳий қувват бериши билан бирга, аждодлар меросига эътибор ҳиссини шакллантиради.

 

Ё Р А С У Л!

Ё расул, тангримга бўлибсан суюк,

Ҳидоят йўлингдир, иймон маёғинг.

Инсонга нечоғлик раҳматдир буюк,

 

Исломда байроқдорлик

Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсол ҳисобланади. Ўзбекистоннинг давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этади. Маълумки, 18 ноябрда Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кундир. Шундай экан, мақолада бу муҳим кун муносабати билан байроқ ва байроқдорлик тарихи тўғрисида сўз юритишни маъқул топдик.

 

Муҳаммад исмидаги хусусият

Қози Муҳаммад Сулаймон Салмон Мансурпури раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди:
مُّحَمَّدٌ رَّسُولُ اللَّهِ
Яъни: “Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир” (“Фатҳ” сураси, 29-оят).

 

ОЙ БАЛҚИГАН ТУН

Юмшоқ баҳор шабадаси жажжи қизалоқларнинг жамалак сочларини силаб-сийпаб, дарахтлар шохини силкитиб рақсга чорлаган, зилол сув юзини жимир-жимирлатиб ўйноқлаб турган кун.

 

Зуҳо намозининг фазилати

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кимки ўн икки ракаат зуҳо намози ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда олтиндан бир қаср бино қилгайдир».
(Термизий, Ибн Можа, Байҳақий, Табароний, Баззор ва Ибн Абу Осим ривоят қилишган.)

 

Озгина амалга буюк мукофот

Динимиз инсонларни одамларга яхшилик қилишга чақиради. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Аллоҳ таолога инсонларнинг энг суюклиси одамларга энг кўп манфаат келтирувчисидир”, дедилар.
Динимизда амаллар ҳажмига қаралмайди, амаллар эгасининг ниятига қаралади. Озгина амал билан буюк мукофотларни қўлга киритиш мумкин.
Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис ворид бўлган:«Яхшиликни бирортасини паст санама! Ҳатто биродарингга очиқ юз билан йўлиқишни ҳам». Ҳадисга эътибор берилса, инсонлар наздида яхшиликнинг энг оддий кўриниши бўлган очиқ чеҳраликни ҳам паст санамасдан ихлос билан қилиш кераклиги уқтирилмоқда.
Ҳақиқий мўмин жамият дарди билан, атрофидаги одамларни ўйлаб яшайди. У қўлидан келгунича атрофдагиларга ёрдам қилади. Агар уларнинг бошига бирор кулфат тушса, худди ўзининг бошига тушгандек қайғуради. Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминларнинг бир-бирларига меҳр-муҳаббат, раҳм-шавқат ва меҳрибонлигининг мисоли худди бир жасад кабики, унинг бирор аъзоси оғриса унинг қолган аъзолари унинг учун бедорлик ҳамда иситма ила безовта бўлишади», дедилар. Ушбу ҳадисда ҳам барча мўмин-мусулмонлар ҳар доим бир-бири билан ўзаро меҳр-шафқат ва ёрдамда бўлишлари ҳамда бирон бир мўмин-мусулмонга етган мусибатга худди ўзларига етгандек муносабат кўрсатишлари кераклиги баён қилинмоқда.
Дарҳақиқат, динимиз инсонларга манфаат етказиш, доим яхшилик қилишга чорлаган диндир. Динимиз худбинликни қоралайди. Мана бизнинг динимизнинг асл таълимоти. Бу қоида билан нафақат бир инсон, ёки бир жамият балки бутун олам ислоҳ бўлади, тараққий топади.

 

Расулуллоҳнинг узоқ масофада бўлаётган воқеалар ҳақида хабар беришлари

عن أنس قال: نعى النبي صلى الله عليه و سلم زيدا و جعفرا و ابن رواحة للناس قبل أن يأتيهم خبرهم، فقال: "أخذ الراية زيد فأصيب، ثم أخذ جعفر فأصيب، ثم أخذ ابن رواحة فأصيب - و عيناه تذرفان - حتى أخذ الراية سيف من سيوف الله - يعني خالد بن الوليد - حتى فتح الله عليهم". رواه البخاري.

 

Дуо ҳақида

Инсон ҳаётининг барча ҳолатларида дуо қилишга муҳтождир. Қалбидаги истакларни изҳор қилишда энг ҳақли Зотга, Аллоҳ таолога интилиши ҳақдир.

 

Ақл эгаларининг ҳолатлари, дуолари ва мукофотлари

أولو الألباب – “ақл эгалари” араб тилидаги "اللب" калимасининг кўплик шаклидир. Унга уламолар “Ҳар қандай ақлий камчиликлардан холис ақл - зукколик” деб таъриф беришган. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг 189-195-оятларида “Ақл эгаларининг ҳолатлари, дуолари ва уларга бериладиган савоб (мукофот)” нинг баёнини келтиради:

 

Ҳимматни баланд қилинг, эй йигитлар!

Ислом тарихига назар солсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга имон келтирган, ул зотга эргашган, қўллаб -қувватлаган, бу буюк дин учун моли-ю, жонини фидо қилган саҳобаларнинг аксари ёш йигитлар бўлганига шоҳид бўламиз:

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг