Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
1952 йили Андижон вилоятининг Булоқбоши қишлоғида туғилган. Ўрта мактабда ўқиш билан бирга отаси Муҳаммад Юсуф ҳожидан диний таълим олди. Бухородаги “Мир Араб” мадрасаси, Тошкентдаги Ислом олий маъҳадини битириб, “Совет шарқи мусулмонлари” журналида ишлади.
Фиқҳий мазҳаблар ва уларнинг юзага келиши
Ислом дини келгандан кейин бир аср ўтар-ўтмас турли диний ҳуқуқий (фиқҳий) мактабларнинг пайдо бўлишига замин яралди. Ислом дини жуғрофий жиҳатдан катта ҳудудларга тарқалиб, турли миллат ва халқлар бу динни қабул қилиб, уни ўзларининг ҳаёт тарзига айлантира бордилар. Диндаги хуқуқий масалаларни ечишда эса, асосий ролни мазҳаб асосчилари ўтади.
Қабрларни зиёрат қилинг, у охиратни эслатади.
Модомики ислом қабр масаласини четда қолдирмас экан унинг зиёрат мавзусини ҳам қолдирмайди. Чунки у инсонни охират ишларига эътиборли бўлишга, қалби юмшаб кўзидан шашқотор ёшлар оқишга, ўтган ишларга назар ташлашга ундайди. Аллоҳ таоло билан учрашиш учун тайёргарлик кўришга чақиради. Ўтганлар биз тирикларни дуо ва истиғфорларимиздан ва Қуръон тиловатининг савобидан умидвор бўлишади.
КИТОБ ВА ИЛМГА МУҲАББАТ ҚЎЙИШНИНГ ФАЗЛИ
Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган фармойиши”нинг қабул қилиниши жамиятимизда илмнинг аҳамиятини оширишга қаратилган юксак одим бўлди.
ҚОҒОЗ ҚАДРИ
Инсониятнинг барча жабҳадаги тараққиётида беқиёс аҳамият касб этган ва аждодлар илмий мероси авлодлар қўлига етиб боришида асосий восита бўиб хизмат қилган омил – бу қоғоз албатта. Аллоҳнинг набийси Идрис аклайҳиссалом инсоният тарихида илк бор қўлига ёзув қуролини олиб ёза бошлаганларидан буён шу кунимизга қадар бу икки неъмат – қалам ва қоғоз воситасида инсоният учун мисли кўрилмаган улкан маънавий хазина юзага келди.
САЛМОН ФОРСИЙ Ҳақиқат изловчи (2-қисм)
Расулуллоҳ ва мусулмонлар катта фалокат ёқасида қолдилар. Чунки Мадинага яқинлашиб келаётган душман қўшини сон ва тайёргарлик жиҳатидан мусулмонлардан бир неча баробар кўпроқлиги айнан билиниб турарди. Мусулмонларнинг тарвузлари қўлтиғидан тушиб, хаёлларини даҳшат қамраб олди. Қуръони карим бу ҳолатни қуйидагича тасвирлайди: “Ўшанда улар сизларнинг юқори томонингиздан ҳам, сизлардан қуйироқ томонидан ҳам (бостириб) келган эдилар. Ўшанда кўзлар тиниб, юраклар бўғзига тиқилиб қолган ва сизлар Аллоҳ ҳақида (турли ёмон) гумонлар қила бошлаган эдинглар” (Аҳзоб сураси, 10-оят).
Мустаҳкам оила обод турмуш гарови
Оилада ширин-ширин орзулар оғушида, қалбларга қувонч олиб фарзанд дунёга келади. Ўғилдир, қиздир Аллоҳ берган улуғ неъматдир. Қиз бола улғаяр экан унинг илк ўйнайдиган ўйинчоғи, овунчоғи — қўғирчоқдир. Болалар бирга ўйнашар экан уларнинг бири ота, бири эса она, ўйинчоқлар эса фарзандлари бўлиб ўйнашади. Балким, шундандир, оила тўғрисидаги тушунча болалигимиздан қон-қонимизга сингиб кетган. Ўзбек халқи шунинг учун ҳам оилани муқаддас деб билади. Ҳақиқатдан ҳам, бошқа халқ турмуш тарзини кузатар эканмиз, биздаги оилага бўлган меҳр-муҳаббат, фидойилик, оиланинг муқаддаслигини ҳис қилиш, фарзанд тарбиясига бўлган муносабат, оилалардаги тотувлик, сабр-тоқат, қаноатлилик, инсоф-диёнат каби ижобий фазилатлар фақатгина ўзбек халқига, ўзбек оилаларига мосдек туюлади кишига. Ҳақиқатдан ҳам мана шундай азизлар! Бизга мана шундай туйғуларни ота-боболаримиз меърос қолдиришган. Улардаги шундай туйғулар бизнинг қон-қонимизга сингиб кетган.
Қўшнилар билан яхши бўлиш – тинч-тотувлик гарови
Ҳар бир жамият аъзоси ҳаётди давомида ўзининг ҳоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда доимий равишда қўшниси билан алоқада бўлиб туради. Кўпинча, жамиятни тинч-осуда бўлишлиги ҳам жамият аъзоларининг ўзаро ва қўшнилари билан бўладига чиройли муомалаларига боғлиқ бўлади.
ФИТНАЛАР ЗОҲИР БЎЛГАНДА НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?
Жамият ичра тинчликни асраш ҳар бир даврда, ҳар бир халқ учун энг долзарб ишлардан бири бўлиб келган. Айниқса, биз яшаётган ҳозирги даврда турли фитналарга сабаб бўлувчи омилларнинг турлари кўпайгандан кўпайган вақтда тинчлик энг қиммат неъматлардан бирига айланмоқда.
ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ
Бугунги кунда энг замонавий технологиялардан ва кишилар учун муқаддас ҳисобланган туйғулардан фаол фойдаланган ҳолда инсон онги ва қалби учун олиб борилаётган кураш ўта нозик тус ва хатарли кўлам касб этмоқда. Турли мутаассиб кучларнинг динимиз асосларини, Қуръон карим оятлари ва ҳадисларнинг асл моҳиятини бузиб талқин қилиш, жамият ҳаётига таҳдид соладиган ишларни ислом билан боғлашга уринаётгани ҳам шундай хулоса чиқариш имконини беради.
САЛМОН ФОРСИЙ
Ҳақиқат изловчи
Бу қаҳрамонимиз Форс мамлакатидан келганига қарамай, бошқалардан кўра олдинроқ имон келтирди. Ислом дини мусулмонлар орасидан шундай бир тоифа кишиларни чиқардики, улар илм, имон ва динда барчага ибрат бўлдилар. Исломнинг улуғ мўъжизаларидан бири шундаки, у қайси юрт ёки ўлкага етиб борса, ўша юрт аҳлининг очилмай турган қобилиятларини юзага чиқарар эди. Натижада мусулмонларнинг олимлари, фалакиётчилари ва кашфиётчилари кўпая борди. Бу олимлар ўзларининг илм ва кашфиётлари билан бутун дунёни ҳайратга сола бошлади. Улар турли жой ва ватанга мансуб бўлишса-да, динлари бир эди.
ҚИШЛОҒИМ ҚАЛБИМ СУРУРИ
Биз яшаб турган маскан Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманининг даштли ҳудудида жойлашган Мойбулоқ қишлоғидир. Бу қишлоқнинг ўзига яраша файзу-таровати ва фазилатлари бор. Қишлоғимизда бир неча турдаги шифобахш табиий гиёҳлар ўсади. Лалмикор ва сувли ерларидан турли хил нозу-неъмат мевалар етиштирилади. Нўхат, кунжит, буғдой, қовун, тарвуз, узум дейисизми, уларнинг таъми ўзгача. Мойбулоқнинг майизи дунёга машҳур. Айниқса “кўк”, “ош майиз”, “қора майиз”, “сояки”, “кунаки”, “илма сояки”, “илма кунаки” каби бир неча турдаги майизларнинг тайёрланиш усулларини маҳаллий аҳоли маҳорат билан амалга оширади. Қора майиз инсонларнинг зеҳн, юрак, мия фаолиятига қувват бўлишини тиббиёт соҳаси ҳам тасдиқлаган.




















