Дуонинг залвори
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ёшларни асрайлик
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Агар фарзандимизга тўғри тарбия бермасак, ҳар куни, ҳар дақиқада унинг юриш-туриши, кайфиятидан огоҳ бўлиб турмасак, уларни илму ҳунарга ўргатмасак, муносиб иш топиб бермасак, бу омонатни бой бериб қўйишимиз ҳеч гап эмас”. Зеро, жисмоний тарбия болани жисмонан бақувват, кучли, соғлом этиб тарбияласа, маънавий тарбия орқали унда юксак ахлоқ, эзгулик, инсонпарварлик, шижоат, раҳмдиллик ва меҳнатсеварлик сифатлари шаклланади.
Тил – миллатнинг юрагидир
1989 йил 21 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган эди. Бугун, 21 октябрь, 2019 йил ушбу воқеага 30 йил тўлди. Ушбу сана мамлакатимизда кенг нишонланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 октябрь куни “Давлат тили ҳақида"ги қонуннинг 30 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.
Эшик тақиллатишда бажариладиган 8 амал
1. Эшикни уч мартадан ортиқ тақиллатмаслик.
Қўнғироқ чалиш ҳам эшик тақиллатиш кабидир. Қўнғироқ ҳам уч мартадан ортиқ чалинмайди.
2. Эшикни оҳиста тақиллатиш.
Эшик қўполлик билан тақиллатилмайди. Қўнғироқ ҳам бетўхтов босилмайди. Эшикни қўполлик билан тақиллатиш уй эгасининг қалбига ваҳима солади.
Имом Мотуридий роҳматуллоҳи алайҳ
Имом Мотуридий номи билан машҳур бўлган улуғ бобомизнинг тўлиқ исмлари Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Абу Мансур Мотуридий Самарқандий Ансорий бўлган. Камолиддин Баёзийнинг таҳқиқига кўра Имом Мотуридийнинг насаби улуғ саҳобий Абу Аййуб Ансорийга бориб тақалади. Шунинг учун у зотга “Ансорий” нисбати ҳам берилган.
Имом Мотуридийнинг туғилган саналари аниқ маълум эмас. Манбаларни солиштириб чиққан уламолар имом Мотуридийнинг устозларидан бири бўлган Муҳаммад ибн Муқотил Розийнинг 248 ҳижрий санада вафот этганига кўра, бу зотнинг таваллудлари ҳижрий 240 сана атрофига тўғри келишини айтганлар.
ФАРЗАНДИНГИЗГА ЯХШИ ОНА ТАНЛАНГ
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам отанинг фарзандига қиладиган моддий таъминотидан маънавий таъминоти устун туришини таъкидлаб шундай марҳамат қилганлар: "Ҳеч бир ота ўз фарзандига гўзал одобдан ҳам ортиқроқ ҳадя бера олмайди" (Термизий ривояти) Ота-оналар боланинг табиати, хулқ-атвори шу оиладаги муҳитга қараб шаклланишини эсдан чиқармасликлари зарур. Уларнинг вазифаси худди тажрибали табибнинг беморга нисбатан муносабатига ўхшаш бўлиши керак.
ЕЙИШ ВА ИЧИШ ЎНГ ҚЎЛ БИЛАН БЎЛСИН
Абдуллоҳ ибн Умардан (р.а) ривоят қилинади: Расулуллоҳ (с.а.в) бундай дедилар: “Сизлардан қай бирингиз таом ейишда ёки ичимлик ичишда чап қўли билан емасин ва ичмасин. Чунки шайтон чап қўли билан ейди ва ичади.” (Имом Термизий)
Ота қадри (Воқеи ҳикоя)
Қишлоғимизда уч қадрдон дўст бор: Каримберди бобо, Тоғаймурод бобо ва Юсуф бобо. Ҳар якшанба куни чойхонага чиқиб гурунглашиш одатлари қишлоқнинг ёш-у кексасининг ҳавасини келтиради.Тўғри-да, пир-у бадавлат бўлганга нима етсин. Уларга бундай суҳбатлар ярашади-да. Бугун ҳам одат бўйича чойхонага чиқишди.Суҳбат қизигандан қизиди:
Муқаддас неъмат
Инсон учун энг улуғ неьматлардан бири бу ҳаёт неьматидир. Ҳар бир инсон ўзига берилган ушбу неьматини давом эттириш учун ўзидаги бор имкониятни ишга солиши лозим бўлади. Жамиятнинг ҳар бир аьзоси хоҳ у ёш-қари, хоҳ эркагу-аёл бўлсин атрофида яшаётган бошқа аьзоларнинг ҳақ-ҳуқуқларини, биринчи навбатда уларнинг ҳаётларини ҳурмат қилиши керак. Ислом динида кишиларга озор етказиш, камситиш ёки уларнинг қонини ноҳақ тўкиш ман килинади. Бу энг улкан гуноҳлардан ҳисобланади. Инсон қонини ноҳақ тўкканлар бу дунёда ҳам охиратда ҳам азобу уқубатга гирифтор бўлади. Инсон фарзанди ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳ таоло томонидан берилган бу улуғ ҳаёт неьматига яъни Аллоҳнинг омонатига хиёнат қилиши мумкин эмас. Ҳар қандай муаммонинг ҳам ечими топилади. Унга фақат сабр қилиши ва тақвода бўлиши лозим. Шунда Аллоҳ таолонинг ўзи мушкулларнинг ечимини бериб ва ҳатто кенг ризқ ҳам ато этади. Бу ҳақда қуръаони каримда Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилган:
ҲАНБАЛИЙЛИК
Мазҳаб асочиси Имом Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳанбалдир. Олим Бағдод шаҳрида милодий 780-йилда таваллуд топиб, 855 йили вафот этган. Имом Ҳанбалнинг фаолияти даврига келиб, илм-фаннинг барча соҳалари ўзининг энг юқори босқичларига кўтарилди. Айниқса, Бағдод шаҳри дунёнинг етакчи илм марказига айланиб улгурди. Куфа, Басра, Макка, Мадина, Яман, Шом, Жазоир каби ўнлаб шаҳарларга сафар қилиб, бошқа мазҳаб вакилларининг юзлаб устозларидан таҳсил олди.
Муҳим воқеалар йилномаси
1943 йил 20 октябрь. Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг биринчи қурултойида “Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси” ташкил этилди. Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон диния назоратининг раиси, муфтий этиб сайланди.
* * *
Қўшничилик одоблари
Ҳозирги кунимизда унитилиб бораётган яхши одотларимиздан бири бу қўшничилик одобидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Жаброил фаришта қўшнига яхшилик қилинг, деб айтишда тўхтамадилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “ҳатто қўшни-қўшнига меросхўр бўлиб қолармикан деб ўйлаб қолдим” дедилар. Меросхўр деганлари ота ва бола каби яқинликни англатади. Халқимизнинг “қиёматда қўшнидан” деган пурмаъно гапида ҳам қўшнинг яхшилигинга қиёматда гувоҳ ўтади, деган тушунча бор.




















