Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Саҳобалар ҳаёти

САЛМОН ФОРСИЙ

 
 

Ҳақиқат изловчи

Бу қаҳрамонимиз Форс мамлакатидан келганига қарамай, бошқалардан кўра олдинроқ имон келтирди. Ислом дини мусулмонлар орасидан шундай бир тоифа кишиларни чиқардики, улар илм, имон ва динда барчага ибрат бўлдилар. Исломнинг улуғ мўъжизаларидан бири шундаки, у қайси юрт ёки ўлкага етиб борса, ўша юрт аҳлининг очилмай турган қобилиятларини юзага чиқарар эди. Натижада мусулмонларнинг олимлари, фалакиётчилари ва кашфиётчилари кўпая борди. Бу олимлар ўзларининг илм ва кашфиётлари билан бутун дунёни ҳайратга сола бошлади. Улар турли жой ва ватанга мансуб бўлишса-да, динлари бир эди.

Жаноби Пайғамбаримиз бу улуғлик ҳақида башорат берган эдилар. Йўқ, балки Улуғ Раббилари томонидан динининг равнақи у кишига ваъда қилинган эди. Ҳали Ислом заиф ва ожиз бўлган бир пайтда Расулуллоҳ Ислом байроғи ер юзидаги олис шаҳарлар ва уларнинг қасрлари устида ҳилпираб туришини аниқ кўз билан кўрар эдилар. Албатта, Салмон Форсий бу воқеаларга гувоҳ бўлди. У гувоҳ бўлибгина қолмай, балки бу ишларнинг бевосита иштирокчисига айланди.

         Ҳижратнинг бешинчи йили. Мадиналик яҳудларнинг бошлиқлари Маккага йўл олиб, мушрикларни ўзлари билан бирлашишга ва мусулмонларга қарши уруш бошлашга гиж-гижлади. Улар мушриклар билан иттифоқ тузиб, ҳал қилувчи жангда янги пайдо бўлган динни илдизи билан қўпориб ташлашга аҳдлашиб олдилар. Уруш режаси тузилди. Бу режага кўра, Қурайш қўшинлари билан Ғатафон қабиласи Мадина ташқарисидан, Бани Қурайза яҳудлари эса Мадина ичкарисидан, яъни мусулмонлар орқасидан ҳужум қилиши лозим эди. Натижада, мусулмонлар қуршовда қолиб, мағлуб бўлиши керак эди.

         Давомини кузатиб боринг

 Зайниддин ЭШОНҚУЛОВ – ЎМИ Самарқанд вилояти вакили

“Пайғамбар атрофидаги кишилар” китобидан.


Киритилган вақти: 08/10/2019 16:52;   Кўрилганлиги: 2047
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/sahaba/salmon-forsiy
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 12:38
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг