Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Жамият

Муқаддас неъмат

 
 

Инсон учун энг улуғ неьматлардан бири бу ҳаёт неьматидир.  Ҳар бир инсон ўзига берилган ушбу неьматини давом эттириш учун ўзидаги бор имкониятни ишга солиши лозим бўлади. Жамиятнинг ҳар бир аьзоси хоҳ у ёш-қари, хоҳ эркагу-аёл бўлсин атрофида яшаётган бошқа аьзоларнинг ҳақ-ҳуқуқларини, биринчи навбатда уларнинг ҳаётларини ҳурмат қилиши керак. Ислом динида кишиларга озор етказиш, камситиш ёки уларнинг қонини ноҳақ тўкиш ман килинади. Бу энг улкан гуноҳлардан ҳисобланади. Инсон қонини ноҳақ тўкканлар бу дунёда ҳам охиратда ҳам азобу уқубатга гирифтор бўлади. Инсон фарзанди ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳ таоло томонидан берилган бу улуғ ҳаёт неьматига яъни Аллоҳнинг омонатига хиёнат қилиши мумкин эмас. Ҳар қандай муаммонинг ҳам ечими топилади. Унга фақат сабр қилиши ва тақвода бўлиши лозим. Шунда Аллоҳ таолонинг ўзи мушкулларнинг ечимини бериб ва ҳатто кенг ризқ ҳам ато этади. Бу ҳақда қуръаони каримда Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилган:

Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр.. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур. Ким Аллоҳга таваккал қилса, бас, унга У зотнинг Ўзи кифоядир” (Талоқ сураси, 2-3-оятлар)

Ҳар бир инсон яхши билиши керакки ўз жонига қасд қилиш ҳам энг катта гуноҳлардан ҳисобланади. Ўзгалар жонига қасд қилиш гуноҳи азим бўлганидан кейин, албатта, ўз жонига қасд қилиш ҳам энг катта гуноҳ амал ҳисобланади.

Ислом дини барча мусулмонларни ўз ҳаётларини сақлашга, эҳтиёт қилишга буюради ва ўзини ҳалокатга ташлашдан қайтаради. Аллоҳ таоло ўз каломи шарифида “Ўзингизни ҳалокатга ташламанг. Яхшилик қилинг, албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севадир” деб  (Бақара сураси, 195-оятида)  марҳамат килади. Ўз жонига қасд қилганлар тўғрисида ислом шариатининг ўз фикрлари бор. Ўзини ўзи ўлдириш энг улкан гуноҳ, энг оғир жиноят ҳисобланади. “Жон меники хоҳлаганимни қиламан, дейишлик Аллоҳ Таоло берган ҳаёт неъматига ношукрлик бўлади. Ҳозирги кунда айрим арзимас оилавий келишмовчиликлар оқибатида ёшлар, хотин-қизлар орасида шунга ўхшаш кўнгилсиз воқеалар содир бўлаяпди.

Асри саодатда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларига ўзини ўзи ўлдирган кишининг мурдасини олиб келганда унга зажр учун жаноза намозини ўқишдан бош тортдилар. Бу умматларимга суннат бўлиб қолмасин деб. Бошқа бир машҳур  ҳадисда  “Жанозасини бошқа бирор киши ўқиб қўйсин”  деб буюрганлари келтирилган. Маййит ҳаётда ким бўлганидан қатъий назар, қанчалик гуноҳкор, фосиқ бўлса ҳам бежаноза дафн қилинмаслиги керак. Гуноҳкар одам гуноҳи учун ўзи жавоб беради, жаноза ўкигани ёки ўкимагани учун тириклар жавоб беради. Ҳозирги кунда ҳам масжид имом–хатибларидан ўз жонига қасд қилганлар жанозасини ўқимаслиги, юқоридаги ҳадисга асосандир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади. “(Инсонга) бирор мусибат етган бўлса албата Аллоҳнинг изни (иродаси) билангина (етур). Кимки Аллоҳга имон келтиса (У) унинг қалбини тўғри йўлга ҳидоят қилур. Аллоҳ ҳар нарсани билувчидир”. (Тағобун сураси 11-оят.) Демак, инсон фарзанди ҳар бир нарсани Аллоҳ таоладан деб билиши керак.

Ҳақ Таоло ҳаммамизни ўз йулидан адаштирмасин. Она-Ватанимиз тинч-осойишта, халқимиз, оилалари тинч, соғ-саломат бўлсин.

 Ҳусниддин Норжигитов, Каттақўргон тумани “Ризвон бобо” жоме масжиди имом хатиби  


Киритилган вақти: 18/10/2019 16:55;   Кўрилганлиги: 1318
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/society/muqaddas-nemat
Чоп этилган вақт: 21/02/2024 06:41
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг