Долзарб мавзу

Авратларимизни либослар ила тўсишга амр этилганмиз.

Либос бу – Аллоҳнинг Ўз бандаларига ато этган тенгсиз неъматларидан бири десак муболаға қилмаган бўламиз.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади «Эй Одам болалари, дарҳақиқат, Биз сизларга авратларингизни беркитадиган либосни ҳам, ясан-тусан либосини ҳам нозил қилдик.(Ҳаммасидан) яхшироқ либос тақво либосидир» (Аъроф сураси: 26-оят).

 

Азиз аёллар, ўзингиз қўлингиздаги телефонингиз орқали оилангизни барбод бўлишига, уйингизни вайрон бўлишига сабабчи бўлманг!

Бугун баъзи аёллар уйларидаги оила сирларини кўчага олиб чиқяптилар. Номаҳрам эркаклар билан ижтимоий тармоқларда ёзишиб, эри, оиласи ҳақида шикоят қиляптилар.

Азиз аёллар, ижтимоий тармоқларни шахсий сирларингизни эълон қиладиган майдонга айлантириб олманг. Бахт-саодат ичра яшаётган бўлсангиз буни ҳаммага эълон қилишингиз шарт эмас. Қанча-қанча неъматларга эришган инсонлар борки, одамларга айтавергач, Аллоҳнинг изни билан ўша одамлардан баъзисининг кўзи тегиб, неъматдан маҳрум бўлган. Йўқотилган қанча неъматлар бор, бошга тушган қанча азоблар бор, фош бўлган қанча сирлар бор, юз берган мусибатлар бор, буларнинг кўпига, Аллоҳнинг изни билан ижтимоий тармоқда эълон қилиш, мақтаниш кабилар сабаб бўлган.

 

Инсонларнинг ташқи кўринишларига қараб баҳо берманг.

Қоп йиртиқ бўлса ҳам, ичида ширин олмалар бор. Баъзи одамлар эски, ямоқли кийимда бўлсалар ҳам, ичларида олтиндек қалб бўлади. Шунинг учун инсонларга, уларнинг ташқи кўринишларига қараб баҳо берманг.

Саҳобаи киромларнинг кўплари ямоқли кийимда бўлганлар. Лекин ичларида дунёдаги мунаввар, пок қалб бор эди.

 

Либос Аллох таолонинг улуғ неьматидир

Кийиниш инсон ҳаётининг муҳим жихати экани хаммамизга яхши маьлум. Ислом хамма сохаларда, ўз кўрсатмаларини берсаю, кийиниш борасида тарк этса, унинг мукаммаллигига путур етган бўлади. Исломда кийиниш масаласида хам қатор тавсиялар айтиб ўтилган кийнишлик динимизда улуғ ибодат саналиб, икки дунё саодатига эришиш учун яна бир илоҳий неьматдир (кўрсатмадир).

 

Қалби пок инсон қиёмат куни нажот топади

Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал, барча замонлар ва маконларга мос келадиган Ислом дини кишининг зоҳиран ҳам, ботинан ҳам пок бўлишга чақиради. Зеро, қанчадан қанча ибодатлар борки, зоҳирий покликсиз қабул бўлмайди. Яна бир покланиш мавжудки, у маънавий, қалбий покланишдир. Мусулмон кишида шу иккала покланиш мавжуд бўлса, у дунё ва охират саодатига эришади. Кўпинча зоҳирий покликка эътибор қаратилади. Тўғри, бу поклик ҳам муҳим. Аммо ботиний, қалбий покликни ҳам унутмаслик лозим. Шунингдек, амаллар қабул бўлишида банданинг қиёматда тарозусини оғир қиладиган нарса салим - тоза қалб соҳиби бўлишидир. Қалбда кир бўлиши, унинг турли маънавий зарарли иллатлар билан касалланган бўлиши кишини ҳар икки дунёда ҳалокат сари етаклайди. Аллоҳ таоло Ўз Каломи мажидида қуйидагича марҳамат қилган:

 

Мартаба деб тушунилган кийим–кечак эгасини хор қилиб қўйиши мумкин

Инсон мукаррам зот. Кийиниш маданиятига риоя қилиш ўзи учун обрў ва мартаба экани, гўзаллик ва зийнат экани муқаддас китбларда ўз аксини топган, Жумладан, Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Эй Одам болалари, Биз сизларга авратларингизни беркитадиган либосни ҳам, ясан –тусан (либосини) ҳам туширдик. (ҳаммасидан) Яхшироқ либос тақво либосидир. Бу-Оллоҳнинг (Фазлу марҳаматига далолат қилувчи) оятларидандир. Шояд эслатма(панд-насиҳат)олсалар. (Аъроф, 26-оят).

 

Хаё иймонда бир бўлакдир

Ҳаё сўзи луғатда уятсизликнинг тескарисини англатади. Бошқача қилиб айтганда «Ҳаё айбдан ва ёмонланишдан қўрқиб ўзини паст олиш ва ўзгаришдир».

Хаё 3 хил бўллади.

Биринчиси; Киши оллаҳдан хаё қилади.

Иккинчиси; Киши одамлардан хаё қилади

Учунчиси; Киши ўзидан-ўзи хаё қилади.

 

Ислом дини мутаассибликка хайрихоҳлик билдирмайди

Мутаассиблик — ўз эътиқоди тўғрилигига ўта қаттиқ ишониш, бошқа диний эътиқодларга муросасиз муносабатда бўлиш. Мутаассибликка йўлиққан одамлар ёки уларнинг гуруҳлари жамиятда барқарорликни бузишга уринади. Инсоният тарихида мутаассибликдан ғаразли мақсадларда кўп фойдаланилган. Мутаассибликнинг пайдо бўлишига диний зиддиятлар, шунингдек, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий муаммоларнинг хал қилинмагани ҳам сабаб бўлиши мумкин. Ислом дини мутаассибликка хайрихоҳлик билдирмайди. Аксинча, теран уйлашга, бошқаларга нисбатан муросали бўлишга чақиради.

 

Миллатимизга хос, замонага мос бўлсин

Кийиниш борасида бандага эркинлик берилса, у нафсининг айтганини ёки шайтоннинг васвасасини қилади ёки бошқаларга кўр-кўрона тақлид қилишни ихтиёр этади.

 

VAQF VA IBTIDO ILMINING AHAMIYATI

Qurʼoni karim soʻzlarini toʻgʻri tushunish hamda maʼnolarini tinglovchilarga buzmasdan yetkazishda vaqf va ibtido ilmi gʻoyat muhim ahamiyatga ega. Shu boisdan koʻplab olimlar mazkur masalalarga eʼtibor qaratib, tadqiqot olib borganlar. Ular shaxsiyatiga va bajargan ishlariga doir kitob va risolalar juda ko’p. Biz esa oʻsha ulugʻ zotlar bildirgan fikrlarga tayangan holda so’z yurutamiz. Asosan, mashhur alloma Ahmad ibn Muhammad ibn Abdulkarim Ashmuniyning “Manarul Huda” kitobida keltirilgan ma’lumotlardan foydalanib ushbu mavzuni imkon qadar ochib berishga harakat qilamiz.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг