Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Хаё иймонда бир бўлакдир

 
 

Ҳаё сўзи луғатда уятсизликнинг тескарисини англатади. Бошқача қилиб айтганда «Ҳаё айбдан ва ёмонланишдан қўрқиб ўзини паст олиш ва ўзгаришдир».

Хаё 3 хил бўллади.

Биринчиси; Киши оллаҳдан хаё қилади.

Иккинчиси; Киши одамлардан хаё қилади

Учунчиси; Киши ўзидан-ўзи хаё қилади.

1.Оллоҳдан бўлган хаё - киши у зотни буюрган ишларини қилиши, қайтарган ишлардан қайтиши, демакдир. Оллоҳ буйруғини қилмасдан, қайтарилган ишлардан қайтмасдан, “Бизлар ҳам оллоҳдан қўрқамиз” дийдиганлар ёлғончи каззоб бўлади.

2.Кишилардан бўладиган хаё – кишилардан уялиб қилмайдиган бўлса ёки одамлардан уялиб яхши ишларни қиладиган бўлса, бу хаё инсонлар учун бўлган хаё дийилади.

3. Кишини ўзидан-ўзи хаё қилишидир, яъни киши ёлғиз қолганда гуноҳни уялиб қилмасдан, ёки яхшиликни ўзидан уялиб қилиши, кишини ўзидан-ўзи хаё қилишидир, бу инсон хаё қилишидир.

Шунинг учун Пайғанбаримиз С.А.В ўз ҳадисларида: “Хаё иймондандир” дедилар, Бошқа ҳадисларида “Хаё иймонда бир бўлакдир” дедилар.

Ҳаёнинг фойдаларидан

  1. Ҳаё иймон хислатидандир.
    2. Ҳаё Ислом гўзаллигидандир.
    3. Ҳаё Аллоҳ таолодан хижолат бўлиб маъсиятни тарк қилишдир.
    4. Ҳаё Аллоҳ таолога муҳаббат қилиб, тоатга берилишдир.
    5. Ҳаё бу дунё ва охират шармандалигидан узоқлаштиради.
    6. Ҳаё иймон шўъбаларининг аслидир.
    7. Ҳаё ўз эгасини виқорли қилади.
    8. Ҳаё анбиёлар, саҳобалар, тобеъинлар ва авлиёларнинг сифатидир.
    9. Ҳаё Аллоҳ таолонинг ва одамларнинг муҳаббатига сазовор қилади.

Бас, ҳар бир банда ҳаёли бўлиш ҳаракатида бўлсин.

 Ш.Умаров Каттақўрғон туман  “Халфа Худайберди” жоме масжиди имом хатиби


Киритилган вақти: 13/06/2022 10:57;   Кўрилганлиги: 827
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/xayo-iymonda-bir-bolakdir
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 07:46
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг