Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Мартаба деб тушунилган кийим–кечак эгасини хор қилиб қўйиши мумкин

 
 

Инсон мукаррам зот. Кийиниш маданиятига риоя қилиш ўзи учун обрў ва мартаба экани, гўзаллик ва зийнат экани муқаддас китбларда ўз аксини топган, Жумладан, Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Эй Одам болалари, Биз сизларга авратларингизни беркитадиган либосни ҳам, ясан –тусан (либосини) ҳам туширдик. (ҳаммасидан) Яхшироқ либос тақво либосидир. Бу-Оллоҳнинг (Фазлу марҳаматига далолат қилувчи) оятларидандир. Шояд эслатма(панд-насиҳат)олсалар. (Аъроф, 26-оят).

Шу ўринда исроф қилишлик ҳақида ҳам тўхталсак. Аёлларимиз ҳар бир тўйга, маросимга ва турли тадбирларга алоҳида янги кийим кийишга жон-жаҳдлари билан ҳаракат қиладилар. Инсоннинг ҳурматини кийимига қараб ўрнига қўйиш керак, деган тушунчада юрадилар. Минг афсуски, диний маърифатнинг етишмаслиги, ўтмиш момомерос қадриятларни англамаслик, тинчлик, тўкинликнинг қадрига етмаслик, ўзгаларга тақлид қилишимиз ва бошқа бир қанча сабабларга кўра, кийим борасида ҳам исрофгарчиликка йўл қўямиз. Кийим учун ҳаддан ташқари кўп харажат қиламиз.
Доно халқимиз: Нени қилсанг хор, шунга бўласан зор,-деганлар. Ҳар ишда ўртачалик лозим бўлади: ошириб ҳам юбормаслик керак ва жуда хароб ҳолга ҳам тушмаслик лозим. Мартаба деб тушунилган кийим –кечак эгасини хор қилиб қўйиши мумкин. Чунки, унинг эгаси кибр билан кийинса, кибр билан гапиради, ғийбатга берилади. Оқибатда гуноҳ устига гуноҳга йўл қўяди.
Азизлар, умр икки қош орасидек қисқа. Мана шу азиз умрни гуноҳларсиз, ғийбатларсиз, исрофларсиз, дину диёнатга, одамийликка, шарқона одобга, бобомерос, момомерос қадриятларга амал қилиб яшашга одатланайлик. Фарзандларимизга, қўни-қўшни ёшларга намуна бўлиб, уларни ҳам шу тартибга амал қилишга саъй-харакат қилайлик.
Аллоҳ барчамизнинг яхши амалларимизни зиёда қилсин.

Н.Темирова - Самарқанд вилоят бош отинойиси


Киритилган вақти: 14/06/2022 07:08;   Кўрилганлиги: 787
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/martaba-deb-tushunilgan-kiyimkechak-egasini-xor-qilib-qoyishi-mumkin
Чоп этилган вақт: 03/11/2025 03:21
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг