Долзарб мавзу

Ғафлатда қолманг! Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунлиги ва унинг фазилатлари

Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади? “Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.

 

Зулҳижжа ойи қандай ой? Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.

 

Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга? Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ даргоҳида Зулҳижжанинг ўн кунидан афзал кун йўқ”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти)

 

Диндорини ихтиёр қилгин, барака топасан

Йигит бир қиз билан турмуш қуриш ниятида оиласи билан унинг уйига таклиф билан борди. Икки оила ўртасидаги учрашувда қиз йигитдан Қуръони Каримнинг нечта қисмини ёд олганини сўради. Йигит: “Ҳеч бир қисмини ёд олмаганман, лекин Қуръони Каримни ёд олишга иштиёқим кучли”, деб жавоб берди. Йигит гапини давом эттириб, “Сиз Қуръони Каримни қанча қисмини ёд олгансиз”, деб сўради. Қиз “Фақат “Амма” порасини ёд олганман”, дея жавоб берди”.

 

Либос – инсоннинг “ID картаси”

Қадимдан либос инсоннинг ижтимоий мавқеи, касб-корини англатган. Боёнлар, мусофир дарвешлар, ҳунарманд-савдогарлар, шунингдек, уруғ ва элатларни-да либосига қараб таниса бўлади. Боиси кийим маданият кўзгуси. Бугун йиртиқ-ямоқ шим, калта пайпоқ кийган ёшлар кўпайиб бормоқда. Бу ҳам маданият белгиси, дегувчилар топилади. Аммо бу каби “урф”лар халқимизнинг қадимдан мерос кийиниш маданиятига таъсир кўрсатаётганини кўриб, оғринамиз.

Биз “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони совриндори, П.Беньков номидаги Республика рассомлар тайёрлаш мактабининг либослар дизайни катта ўқитувчиси Малика Қўзиева билан шу мавзуда суҳбатлашдик.

 

Қурбонлик қилиш Аллоҳ таолонинг ғазабини сўндиради, Раббимизнинг розилигига эриштиради.

Қурбонлик кўп қилинадиган жойда уруш, очарчилик, табиий офатлар бўлмайди.

Қурбонлик қилишга имкони бўла туриб, қурбонлик қилмаган кишининг ё ўзи, ёки бола-чақраси ёки моли ёхуд тижорати касодга учрайди.

 

МОВАРОУННАҲРДА ҲАДИС ИЛМИ

Аллоҳ таоло Мовароуннаҳр диёрини Ислом нури билан мунаввар қилганда, оз сонли саҳобаи киромларга бу диёрнинг баъзи шаҳарларида истиқомат қилиш насиб этди. Албатта, саҳобалар розияллоҳу анҳум бор жойларда ҳадис мажлислари уюштрилар эди. Одамлар теварак атрофдан улар бор жойга кела бошлашди. Натижада яхшигина ҳадис мактаби ташкил топди. Бу мактаб кейинчалик Исҳоқ ибн Роҳавайҳ ал-Марвазий ва Абдуллоҳ ибн Муборак ал-Марвазий каби етук алломалар, буюк муҳаддисларни тарбиялаб, етиштирди.

 

Шарқ ва ғарб кийиниш маданияти бир-биридан тубдан фарқ қилади

Ғарб мамлакатларида балоғат ёшидаги қизлар ўз танасини кўрсатишга бўлган қизиқиши, минг афсуски, оддий ҳолатга айланиб бўлган. Кўча ва жамоат жойларида эмин-эркин, ярим-яланғоч, ҳайвоний сифатдаги кўринишда юриш табиий ҳол бўлиб қолган.
Ғарб ўз маданиятини бутун дунёга тарғиб этиши эса муаммони янада катталашишига сабаб бўлаяпти. Бундай ачинарли ҳолат нафақат Европада, балки бошқа кўпгина давлатларга ҳам ўз таъсирини ўтказаяпти. Шарқ ва ғарб кийиниш маданияти бир-биридан тубдан фарқ қилиб, булар ўртасида доимо зид қарашлар мавжуд.

 

Бармоқлар билан тасбеҳ айтишнинг фойдалари Тиббий ва руҳий муолажа

Қўл кафтида инсон ички аъзолари тизими ва барча ҳужайраларга боғлиқ нуқталар бор эканини замонавий илм кашф этди. Буни яна шундай тушунса бўладики, инсон кафтларидаги бармоқлари билан тасбеҳ (субҳаналлоҳ), таҳмийд (алҳамдулиллаҳ) ва такбир (Аллоҳу акбар) айтганда, айнан ўша нуқталар, тугунларга таъсир қилар экан.

 

Бизнинг мақсадимиз ҳаётий меъёрларга амал қилган ҳолда, асрлар давомида асраб келаётган қадриятларимизга амал қилишдир

Инсон онгига унинг нафақат кийиниши ўз таъсирини кўрсатади, балки атроф-муҳит, замонавий технология давридаги ранг-баранг беҳаё кўрсатувлар, ярим-яланғоч қизлар воситасидаги реклама роликлари, ваҳший, жангари, эҳтиросни қўзғовчи тутуруқсиз фильмларда ҳам аёл бош роль ижрочиси сифатида беҳаёликни юқори чўққига олиб чиқишига замин бўлмоқда.

 

Муқаддас динимизда муслима аёл фақат ўз оиласи учун зийнатланиши мумкин

Ислом дини ҳамиша инсонларни хайрли ишларга, оила ва жамият ҳаётида ўзаро бирдамликда бўлишга, бир-бирига меҳр-оқибатли бўлишга ундайди. Ислом динида аёлга бўлган ҳурмат ва эътибор ҳар бир мусулмон ҳаёти учун таъсири жуда катта бўлиб уни асраш ва эъзозлаш жуда муҳим саналади.

 

Муфтий ҳазратнинг маърузалари дунё уламолари томонидан эътироф этилди

Ўзбекистон буюк алломаларга бешик бўлган юрт. Шу боис, юртимиздан етишиб чиққан алломаларнинг илмий-маънавий мероси бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.

Бугунга келиб, аждодларимизга муносиб меросхўр сифатида юртимиз уламоларининг юксак минбарларда туриб, бутун дунё мусулмонлари бирдамлиги ва тинчлиги йўлида ўзларининг салоҳиятли тавсияларини бриши ҳам бежизга эмас.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг