Долзарб мавзу

“МЕНИНГ ОИЛАМ ҚАЕРДА?”…

Аллоҳ таоло фаришталар тилидан шундай марҳамат қилади: “Эй Роббимиз, уларни ҳам, оталаридан, жуфтларидан ва зурриётларидан аҳли солиҳ бўлганларини ҳам Ўзинг уларга ваъда қилган адн жаннатларига киритгин. Албатта, Сенинг Ўзинг азизу ўта ҳикматли зотсан” (Ғофир сураси 8-оят).

 

АБУ БАКР МУҲАММАД НАРШАХИЙНИНГ “БУХОРО ТАРИХИ” АСАРИ

Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ибн Закарийя Хаттоб ибн Шарик Наршахий машҳур тарихчи сифатида танилган. У 899 йил Бухоро воҳасининг Наршах қишлоғида дунёга келган[1]. Аллома ҳақидаги маълумотлар манбаларда кам учрайди. Бу ҳақда Саъонийнинг “Китобул ансоб” асарида у кишининг тўлиқ исмини Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ибн Закариё ибн хаттоб ибн Шарик деб келтирилган[2]. Абу Бакр Наршахийнинг “Бухоро тарихи” асари орқали у киши ҳақида баъзи маълумотлар сақланиб қолган. Сомонийлар саройида котиблик қилган. Наршахий. 943-944 йилларда "Бухоро тарихи" ("Таҳқиқи вилояти Бухоро") номли асарини араб тилида ёзиб, уни сомонийлар амири Нуҳ ибн Наср (ҳукмронлик даври: 943-954)га бағишлаган. Наршахийнинг ўғли Абу Бакр Мансур ва невараси ҳадисшунос олим Абу Рафи ал-Ала ибн Мансур ибн Муҳаммад ибн Жаъфар асарни араб тилида давом эттиришиб, Мансур ибн Нуҳ (ҳукмронлик даври: 997-999), яъни, сўнгги сомонийлар давригача тўлдиришган. Насафийнинг "Китоб ал-қанд"[3] ("Самарқандия") ва Абу Саъд ас-Самъоний (1113-1167)нинг "Китоб ал-ансоб" асарларида Наршахий. ҳақида маълумотлар мавжуд. Наршахий. ўзи туғилган қишлоғида вафот этган. Асарнинг асл нусхаси бизгача етиб келмаган. 1128 йил Қувалик Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Қубавий асарни форс тилига қисқартириб таржима қилган. 1178-1179 йилларда асар 2-марта қисқартирилган.

 

Таврот, Забур, Инжил ва Фурқонда ҳаром қилинган амал

Зино ахлоқсизликлар ичида энг жирканчидир. У жамиятни маънавий инқироз сари етаклайди. Зино инсонийлик кушандасидир. Шариатимиз аҳкомларида бу иллатнинг гуноҳ экани барчага маълум.

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бандаларни нафақат зинодан, балки унга яқин боришдан ҳам қайтаради: Фаҳш–бузуқ ишларнинг ошкорасига ҳам, махфийсига ҳам яқинлашманг (Анъом сураси, 151-оят).

 

Бидъат тушунчаси ва унинг турлари

Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким Исломда гўзал суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ўшанга амал қилганлар ажрига ўхшаш ажр, уларнинг ажридан бирор нарса ноқис қилинмаган ҳолда ёзилиб туради. Ким Исломда бир ёмон суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ҳам ўша амал қилганлар гуноҳига ўхшаш гуноҳ, уларнинг гуноҳларидан бирор нарса ноқис қилинмаган ҳолда ёзилиб туради » дедилар.

 

"ТЕЛЕФОНнинг 60 та ОДОБИ"

Одобнинг асли – ўзини нуқсонли, бошқани – комил кўрмоқликдир.

  Одоби кам бўлган – ўзини комил, бошқаларни – нуқсонли кўради.


 Банда шу тўрт нарса билан юксалади:

 илм;

 одоб;

 омонат;

 иффат.

 Одоби йўқнинг – илми, сабри йўқнинг – динга боғлиқлиги, тақвоси йўқнинг – Аллоҳга яқинлиги йўқдир.

 

Рамазон – қутлуғ ой

Маълумки, бошқа пайтлардагига нисбатан нияту ихлосга қараб савоб амалларга ажрлар кўпроқ бериладиган Рамазон ойида тиловати Қуръон, зикру тасбеҳ, суннат, фарз ва нафл ибодатларни амалга оширганимиз сингари беморларни зиёрат этиш, етим-есирларни йўқлаш, ошна-оғайнилар ҳолидан хабар олиш учун ҳам қулай ҳамда ғанимат фурсатдир.

 

Ўзбекистон - Инсон қадри устувор бўлган юрт!

Рамазон яқинлашиб қолганида, бу ойига таъриф берган Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Улуғ, муборак ой сизларга соя солиб турибди”, деган эдилар. Ушбу ҳадиси шарифнинг давоми ва бошқа яна бир қанча ҳадисларда рамазоннинг фазилатлари баён қилинганига гувоҳ бўламиз.

 

Кўкрак сутининг аҳамияти, уни эрта тўҳташиш сабаблари ва ечимлари тўғрисида мутаҳассислар фикри

Кўкрак сути билан боқиш – бу она ўз боласига бериши мумкин бўлган энг яхши нарсадир. Унинг бор муҳаббати ва ғамхўрлиги ҳар куни фарзандига кўкрак тутганида сути билан бирга қуйилиб келади. XXI асрда технологиялар ва саноат ривожланиши юқори даражада бўлишига қарамасдан, ҳозиргача она сутининг ўрнини босадиган хеч нарса ўйлаб топилмаган.

 

Рамазон — меҳр-мурувват, хайру саховат ойи

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Халқимиз ҳаётида маънавий поклик, меҳр-оқибат, хайру саховат фазилатлари сайқалланадиган муборак Рамазон ойининг аҳамияти беқиёс. Юртдошларимиз ушбу муборак ойни доим катта қувонч ила кутиб олади. Оила ва маҳаллаларда ўзаро меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш, ёш авлодни билим-маърифат соҳиблари этиб тарбиялаш, эҳтиёжманд инсонларга ёрдам кўрсатиш каби савобли амалларни ихлос билан адо этишга интилади.

 

ИСТИҒФОРНИНГ 72 та ХИСЛАТИ:

1. Аллоҳ таолога итоатгўй банда истиғфор айтади.
2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради.
3. Истиғфор айтувчи одам имон ҳаловатига эришади.
4. Истиғфор бандани гуноҳлардан поклайди.
5. Истиғфор айтувчининг гуноҳлари савобли ишларга алмаштирилади.
6. Истиғфор айтувчига неъматлар кўпайтириб берилади.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг