Долзарб мавзу

Ғулув нима?

Бир масалага ҳаддан зиёд даражада берилиб чуқур кириб кетиш араб тилида "Ғулув" деб аталади. Ҳар қандай масалада ғулувга кетиш оқибати яхшиликга олиб бормайди. Шунингдек динда хам. Пайгамбаримиз (с.а.в) динда ғулувга кетишдан узоқ бўлинг! деб биз умматларини огоҳ этганлар.

 

Шаҳидликнинг асл моҳияти нима?

Шаҳидлик Ислом дини таълимотида, Аллоҳнинг розилиги йўлида фидойилик қилган, иймони, эътиқоди, номусини, Ватанини ҳимоя қилиш йўлида ҳалок бўлган кишига Аллоҳ тамонидан бериладиган даража тушинилади.

 

ТАВАССУЛ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?

Ўзларини соф салафлар йўлида эканини даъво қилиб келаётган сохта салафийлар тавассул бора сида аҳли сунна вал-жамоа ақидасига зид равишда тавассулни ширк, тавассул этувчиларни эса мушрик деб айюҳаннос солишмоқда. Аслида тавассул бу - Аллоҳ таолонинг сифатлари, солиҳ амаллар, тирик ва вафот этган улуғ инсонларни восита қилиб Аллоҳдан ҳожат сўрашдир. Васила сифатида гоҳида қилинадиган солиҳ амаллар, Аллоҳ таолонинг розилиги учун бажарилган тоат-ибодатлар Парвардигорнинг даргоҳига яқинлаштирувчи кучли восита бўлса, баъзан эса Аллоҳ наздида юксак мартабага эга бўлган обрў-эътиборли солиҳ бандалар Яратган ҳузурида восита ва васила бўладилар.

 

Фирқа деганда нима тушиниш мумкин?

"Фирқа" сўзи маълум бир тоифага, гуруҳга нисбатан ишлатилади. Бошқа динларда ҳам бўлгани каби мусулмонлар ичида ҳам фирқалар пайдо бўлган. Бу ҳолат мусулмонлар учун аянчлидир Пайгамбаримиз (с.а.в) умрларининг сўнгида умматим 73 фирқага бўлинада барчаси залолатдадир илло биттаси тўғри йўлда у ҳам Аҳли сунна вал жамоадир дегандаридек, Ислом динида 73 та фирқага бўлиниш юз беради. Уларнинг биттасигина тўғри йўлда, қолганлари эса залолатда ҳисобланади. Қуръони карим ва Ҳадиси шарифларда фирқаларга бўлинмасликга буюрилади.

 

Мужтаҳид нима

Сўнги йилларда экстремистик ва террорист гурухлар ўз характларини "Шаръий"деб исботлаш учун ўзларини "мужтаҳид" деб эълон қилиб, турли хил манфаатларини кўзлаган ҳолда "фатволарни" чиқариб келмоқда.

Бу бир тамондан, инсонларни адаштириб нотўғри йўлларга кириб кетишига сабаб бўлса, иккинчи тамондан, жамиятда ўзаро тушинмовчилик, адоват кайфиятининг пайдо бўлишига замин яратмоқда. Шу ўринда, мужтаҳид ким, мужтаҳид даражалари, фатво нима, унинг тарихи, уни кимлар беришга хақли эканлиги тўғрисида тўхталиб ўтиш  мақсадга мувофиқдир.

 

МАВЛИД ВА У ҲАҚИДА ОЛИМЛАР ФИКРИ

«Мавлид» арабча сўз бўлиб, “туғилиш, “туғилган жой” ва “туғилган вақт” маъноларини англатади. Биз мусулмонлар “мавлид” деганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган ойларини назарда тутамиз.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган саналарини Ибн Исҳоқ Фил йилида Рабиъул-аввал ойининг 12 куни, душанба Маҳмуд Пошо Фалакий эса астрономик ҳисоб билан милодий 571 йилнинг 9 Рабиъул-аввал, душанба куни деб кўрсатган.

 

Хавориж оқимлари

VII аср иккинчи ярмида хаворижлар орасида йигирмага яқин турли гуруҳлар пайдо бўлди. Улар ичида энг йириклари – ибодийлар, азроқийлар ва суфрийлар бўлиб, ўз йўлбошчилари номи билан шундай аталганлар.

Ибодийлар. Ибодия бошқа хавориж гуруҳлари орасида энг мўътадили ҳисобланиб, бизнинг давримизгача сақланиб қолган ягона хавориж фирқасидир. Бу мазҳабнинг асосчиси умавий халифа Абдулмалик ибн Марвон (685-705) даврида вафот этган Абдуллоҳ ибн Ибоддир. Мазкур мазҳабнинг таълимоти мўътадил бўлиб, у қолган мусулмонлар билан қиз олиб-қиз беришдан, улар билан мерос улашишдан қайтармайди. Шунингдек, уларнинг таълимоти ҳужжат ва исбот келтириб эълон қилгандан сўнггина бошқа мусулмонларга қарши уруш очишга ижозат беради.

 

ИЛМУ МАЪРИФАТ — ТИНЧЛИК, ТАРАҚҚИЁТ ВА ИНСОН КАМОЛОТИ АСОСИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Президентимизнинг 2022 йил 20 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси мамлакатимизни янада ривожлантиришга қаратилган навбатдаги устувор мақсад ва вазифаларни, янги марраларни белгилаб берди.
Давлатимиз раҳбари 2023 йилни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилиб, айни йўналишларни янада тараққий эттиришга қаратилган истиқболли таклиф ҳамда ташаббусларни илгари сургани юртдошларимизни ниҳоятда хурсанд қилди. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки халқимиз азалдан одамзод наслини ҳазрати инсон дея улуғлайди. Илм-маърифатни барча эзгуликларнинг, бунёдкорликларнинг замини сифатида қадрлайди.

 

МАВЛИД ТЎҒРИСИДА МУТАҚАДДИМ ОЛИМЛАРНИНГ ФИКРЛАРИ

Мавлиди шарифни ўтказиш борасида уламолар томонидан турли фикрлар билдирилган. Қуйида ушбу фикрлардан айрим мисолларни келтирамиз:

Имом Суютий: «Менинг наздимда, инсонлар тўпланиб, Қуръондан имкон қадар тиловат қилиб, набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётлари қақида ҳикоя қилувчи ва у зотнинг туғилиш кунларида содир бўлган мўьжизалар ҳақида сўзлашишлари сўнгра дастурхон тузатиб таомлардан тановул қилишлари мақталган бидъатлардан бўлиб, уни қилган кишилар савоб оладилар. Чунки бу ишларда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қадрларини улуғлаш ва хурсандчиликни зоҳир қилиш қамда у зотнинг туғилган кунлари билан хушхабар бериш бордир».

 

Умр – инсон учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан берилган неъматларнинг энг буюкларидан биридир.

Ҳар биримиз билишимиз лозим бўлган нарсалардан бири шуки, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизни яратиб, баркамол инсон шаклига келтириб қўйгач, ўз ҳолимизга ташлаб қўймаган. Меҳрибон Роббимиз сизу бизни яратиш билан бирга, доимий равишда риоямизни қилиб, ҳамма тарафдан бизни ушлаб туради, тўғри йўлга йўллаб туради ва Ўзининг буюк неъматлари билан қамраб туради. Биз ҳар биримиз Аллоҳнинг ана шундай буюк неъматларига сазовор бўлган бандалармиз.Оддийгина мисол: бир марта нафас олмай ёки нафас чиқара олмай қолсак, ҳаётимиз тугайди. Демак, Аллоҳ ҳар сонияда бизни тутиб, аъзои баданимизни ҳаракатга келтириб туради. Мана, мен гапириб турибман. Шу лаҳзада юрагимнинг уриши тўхтаса, ҳаётимга якун ясалади. Ҳеч ким ёрдам бера олмайди. Мўмин инсон мана шу муҳим ҳақиқатни доимий равишда ҳис қилиб яшаши керак.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг