Долзарб мавзу

Келин бу ўғлингиз жуфти халоли.Паст санаб ҳурматланг қовокни уйиб, Шод бўлиб қоларсиз набира суйиб.

Ҳаётимизда рўй бераётган ҳар бир воқеа, ҳар бир ўзгаришида халқимизнинг буюк истиқболини кўрамиз. Оила масаласи эса бугунги кунимизнинг бош мезонига айланиб бормокда. Чунки оила тинчилиги-жамият тинчлигидир. Оилалар тинч, бахтиёр бўлган давлат энг кучли, энг ривожланган маскандир. Мехрибон насиҳатгўй, дуогўй ота - онамиздир.

Инсонниннг оила қуришдан кўзланган асосий мақсад ўзидан покиза насл қолдиришдир.Турмуш қуриш ҳар бир йигит - қизнинг орзу-ҳавасидир. Қолаверса ота - онанинг ҳам орзусидир. Ота - онамиз бизларга доимо самимий, садоқатли, меҳрибон, камтарин, олийжаноб ва адолатли, тўғри сўзли инсон бўлгин деб ҳар доим уқтирар эдилар. Она бир қўлида бешикни, бир қўлида дунёни тебратади. Унинг қадоққўлларида дунёнинг акси, келажаги порлайди.

 

Одоб, хулқ, ахлоқ тушунчаларига таъриф

Одоб – инсон ҳақида ёқимли таассурот уйғотадиган, лекин жамоа, жамият ва инсоният ҳаётида у қадар муҳим аҳамиятга эга бўлмайдиган, миллий урф-одатларга асосланган чиройли хатти-ҳаракатларни ўз ичига олади.
Хулқ – оила, жамоа, маҳалла-кўй миқёсида аҳамиятли бўлган, аммо жамият ва инсоният ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатмайдиган ёқимли инсоний хатти-ҳаракатларнинг мажмуи.

 

Саҳобалар фитналардан холи зотлардир

Тарихни ўрганаётган инсон аввало, эътибор қаратиши керак бўлган нарса бу ундаги маълумотларнинг нечоғлик саҳиҳ ва тўғри эканлигидир. Агар тарих саҳиҳ масдарларга асосланган бўлса, унинг натижаси манфаатли бўлади. Агар аксинча бўладиган бўлса, натижа ҳам ўзига яраша бўлади. Тарих суяниши керак бўлган масдарларнинг биринчиси Қуръони каримдир. Чунки Аллоҳ таоло у ҳақида «Унга олдидан ҳам, ортидан ҳам (ҳеч қандай) ботил (ноҳақлик) келмас. (У) ҳикмат ва ҳамд эгаси (томони)дан  нозил қилингандир»[1] , деб марҳамат қилган. Қуръонда кўплаб тарихий воқеа ва ҳодисалар баён қилинган. Баъзи ўринларда воқеаларнинг тафсилотига киришилган бўлса, баъзи ўринларда ҳолатга қараб унинг тафсилотига киришилмаган.

 

Фаросат, каромат ва истидрож

Фаросат луғатда “фаҳмлаш”, “ўткир ақл” каби маъноларни англатади. Шунинг учун ҳам халқимизда “Фаросат ярим каромат”деган ҳикматли сўз бор. “Туҳфатул аолий” китобида фаросат турларга ажратилиб шарҳланган:

– Иймоний фаросат, банда қалбига солган Аллоҳ таолонинг нури бўлиб, қалбни чулғаб оладиган идрокдан иборат бўлади. Ушбу фаросат иймон қувватига кўра турлича бўлиб, иймон қанчалик кучли бўлса, фаросат ҳам шунча ўткир бўлади.

 

ВАТАН ҲИМОЯСИ - МУҚАДДАС БУРЧДИР!

Инсон ўз юрти учун ҳар ишга тайёр туриши, унинг равнақи, тинчлиги учун курашиш ҳаётининг асосий мезони бўлиши керак. Зеро, Ватанга хизмат қилиш энг олий бурчдир. Юртимиз истиқлолга эришган илк даврдан январь ойининг 14-санаси мамлакатимиз тарихига зарҳал ҳарфлари билан ёзилган эди. Чунки ўша куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига асос солинди.

 

Ёшлар юртимиз буюк келажагининг гаровидир

Маълумки, жамиятимизнинг гуллаб-яшнаши, тараққий этиши ёшларимизнинг ақлий, илмий, жисмоний салоҳиятига, маънавиятига боғлиқдир. Айниқса, аҳолисининг катта қисмини ёшлар ҳиссасига тўғри келадиган бизнинг юртимизда бу масаланинг аҳамияти бениҳоят катта. Албатта, ҳар томонлама етук шахс, маънавиятли ёшлар ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди. Балки, уларнинг тарбияси, таълими билан шуғулланиш, уларни китоб ўқишга, илм олишга қизиқтиришимиз керак. Бунинг учун керакли шарт-шароитлар яратишимиз керак. Шу билан бир қаторда уларни эзгуликдан, ҳақ йўлдан чалғитувчи ёмон иллатлардан ҳам сақлашимиз лозимдир. Ана шундай иллатлардан бири муқаддас Ислом динини нотайин кишилардан ўрганишдир.

 

Самарқандлик Ҳофизи Қуръони икки қироат йўналишидан ижоза олди !!!

Кўҳна тарихга эга, азим Самарқанд диёри фарзанди, Самарқанднинг Ургут туманида туғилиб ўсган, ҳозирда Тошкент ислом институти Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими услубчиси Сирожиддин Шодмонов Имом Ҳафснинг Осим ибн Абун Нажуддан қилган ривояти Шотибия йўли ҳамда Имом Шўъбанинг Осим ибн Абун Нажуддан қилган ривояти Шотибия йўли орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган санади билан Қуръон қироати бўйича ижоза соҳиби, Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматовдан ижоза олди.

 

Итнинг аъзолари ва қолдиғи борасидаги фиқҳий қарашлар ва ихтилофлар.

Ит нажосати айнми ёки йўқми деган масалада фуқаҳолар ўртасида ихтилофлар бор. Бу ихтилофларга назар солишдан аввал нажосати айн нима эканини билиб олишимиз лозим.

Нажосати айн (айни нажосат, нажасул айн) – буткул нажосат дегани. Масалан чўчқанинг нажосати айн эканлигида ихтилоф йўқ.

 

«Эшитган нарсасини гапиравериши кишининг гуноҳкор бўлишига кифоя» - Иброҳимжон Иномов

Инсон бу дунёда жисмонан соғлом бўлиб яшаши учун сув ва ҳавога қанчалик муҳтож бўлсамаънан миллий қадриятларгамаърифатга шунчалик эҳтиёж сезади.

 Бу қадриятларнинг, маърифатнинг илдизи Ислом таълимоти билан суғорилган бўлса, икки карра саодатдир! Аксинча бўлса, қашшоқликдан бошқа нарса эмас.

 

Огоҳ бўлинг

Огоҳ бўлинг. Инсон бу дунёни бир куни тарк этиши бор. Тайёрмисиз? Жаҳаннам ҳам жаннат ҳам  абадий.

 * * *

Огоҳ бўлинг. Бу дунёда яшаяпсиз, хору-зор бўлмаслик учун молу-дунё ҳам керак. Аммо ҳалол йўл билан топилган бўлишб, ундан Аллоҳ йўлида фойдаланиш ҳам лозим экан. Чунки, жаҳаннам ҳам жаннат ҳам  абадий.

* * *

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг