Шаҳидликнинг асл моҳияти нима?
Шаҳидлик Ислом дини таълимотида, Аллоҳнинг розилиги йўлида фидойилик қилган, иймони, эътиқоди, номусини, Ватанини ҳимоя қилиш йўлида ҳалок бўлган кишига Аллоҳ тамонидан бериладиган даража тушинилади.
Пайгамбаримиз (с.а.в) ички касалликлар, вабо касалликлар хурижи билан ўлган, жони, моли, ор-номуси, химояси йулида улдирилган ва турли сабаблар билан фожиали ҳалокатга учраган кишиларга ҳам шаҳидлик мақоми берилади деб башорат килганлар. Шундай экан Ислом таълимотида бошқа савобли ишлар каби шаҳидлик ҳам мусулмон кишининг ихлосу эътикоди, амали ҳамда мусибатларга сабр қилиши эвазига бериладиган мукофат экан. Аммо бизнинг асримизда ўзларини портлатиш, террор амалиётини амалга ошириш йўли билан тинч яшаб турган халқларни хаётига зомин бўлаётганлар жиноятчи гуноҳкор бандалардир. Уларнинг шаҳидлик даъво қилишларига ҳеч кандай шаръий асос йук.
Бобобек Абдурахимов "Корабой оксакол" жоме масжиди имом-хатиби
Киритилган вақти: 06/02/2023 09:04; Кўрилганлиги: 700
Чоп этилган вақт: 10/10/2025 00:34