Мужтаҳид нима
Сўнги йилларда экстремистик ва террорист гурухлар ўз характларини "Шаръий"деб исботлаш учун ўзларини "мужтаҳид" деб эълон қилиб, турли хил манфаатларини кўзлаган ҳолда "фатволарни" чиқариб келмоқда.
Бу бир тамондан, инсонларни адаштириб нотўғри йўлларга кириб кетишига сабаб бўлса, иккинчи тамондан, жамиятда ўзаро тушинмовчилик, адоват кайфиятининг пайдо бўлишига замин яратмоқда. Шу ўринда, мужтаҳид ким, мужтаҳид даражалари, фатво нима, унинг тарихи, уни кимлар беришга хақли эканлиги тўғрисида тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқдир.
"Мужтаҳид" сўзи луғатда "тиришқоқ" деган маънони билдиради. Шаръий истилоҳда эса, мужтаҳид деб Қуръон, суннат ва бошқа шариат манбалари асосида ҳукум чиқара оладиган кишига айтилади. Уламолар киши мужтаҳид даражасига етиши учун Қуръони карим, ундаги ҳукмий оятлар маъноси ва унинг шаръий ҳукмини, ҳукмий ҳадислар ҳамда уларнинг маъноси ва ҳукмини яхши билиш, шунингдек, Қуръон илмларини чуқур ўрганган бўлиши, Фиқхий масалаларни ёддан билиши, араб тили грамматик қоидалари билан бир қаторда балоғат ва фасоҳат каби унга доир бўлган илмларни ҳам ўзлаштирган бўлиши лозим, деб такидлашади.
Бобобек Абдурахимов "Корабой оксакол" жоме масжиди имом-хатиби
Киритилган вақти: 04/02/2023 11:08; Кўрилганлиги: 1291
Чоп этилган вақт: 10/10/2025 00:34