Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Маслаҳатли тўй тарқамас

 
 

Халқимиз тўй ва турли муносабатлар билан ўтказиладиган  маросимларни, шодиёналарни яхши кўради. Не-не машаққатлар билан йиллар мобайнида меҳнат қилиб топган маблағини фарзандларининг тўй-хашамларига деб сарфлайди. Бир жиҳатдан қараганда бу каби меҳр-мурувват таҳсинга лойиқ. Лекин, ном чиқариш, обрў қозониш, бошқалардан устун бўлиш, тўй ва маросимларини бошқаларникидан бир неча баробар дабдабали қиламан деб фарзандларининг бахтини ўйламай бир қанча исроф ишларга қўл уриб, натижада  кўнгилсизликларга учраш эса ачинарли ҳол.

Каттақўрғон шаҳар, Қориравот маҳалласида яшовчи  Рустам ака ўғлини уйлантириш, Кунжипай маҳалласида истиқомат қилувчи Исматулло ака эса қизини узатиш тўйлари арафасида турибди. Ушбу оилаларда хурсандчилик кунлари. “Қориравот” жоме масжиди имом хатиби Рўзиев Сайдулло ҳар иккала хонадонда бўлиб, тўй эгаларини муборакбод этди. Бўлажак тўйларни ортиқча сарф-харажт, дабдабасиз тарзда ўтказишга тавсиялар берди. “Шариатимиз кўрсатмасига риоя қилган ҳолда исрофдан холи, манманликка берилмасдан тўй ўтказисла, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Енглар, ичинглар, садақа қилинглар, аммо исрофгарчилик ва фахрга берилманглар” деб марҳамат қилинган сўзларига мувофиқ иш қилган бўлар эдингиз”, дея насиҳатлар қилди ҳамда барпо бўлғуси оилалар ҳаққига дуои хайрлар қилди. 

Бизнинг ҳам умидимиз тўйларимиз ихчам, камчиқим ҳолда ўтиб, тўйлари бўлаётган ёшларимизга Аллоҳ таоло бахту саодат берсин.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 23/10/2019 17:18;   Кўрилганлиги: 1462
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/maslahatli-toy-tarqamas
Чоп этилган вақт: 12/10/2024 15:17
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг