Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Малайзиялик меҳмонлар Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

 
 

Юртимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Малайзия Бош вазирининг махсус вакили, Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Муҳаммад Яҳё бошчилигидаги делегация бугун Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. Меҳмонлар Самарқанддаги зиёратини Имом ал-Бухорий мажмуасидан бошладилар. У жойда дастлаб, муҳаддислар султони Имом Бухорий ҳазратларининг равзалари зиёрат қилинди. Шундан сўнг меҳмонлар Имом Бухорий Халқаро илмий-тадқиқот маркази ва ҳадис илми мактаби фаолияти билан танишди.  Меҳмонларнинг зиёрати давомида уларга Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов ва Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси бошқарув кенгашининг раиси Д.Эрмаматовлар ҳамроҳлик қилди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 19/10/2019 14:41;   Кўрилганлиги: 1114
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/malayziyalik-mehmonlar-imom-buxoriy-maqbarasini-ziyorat-qildi
Чоп этилган вақт: 21/02/2024 07:22
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг