Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқандда Муфтий ҳазратлари ва Дин ишлар бўйича қўмита раиси авф этилган фуқаролар билан учрашди

 
 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 92 нафар фуқаро афв этилган эди. Авф этилганларнинг 14 нафари Самарқанд вилоятидан. Муфтий ҳазратлари ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида Каттақўрғон, Нарпай, Иштихон туманларидан авф этилган 4 нафар фуқаролар билан учрашиб, суҳбатлашдилар. Суҳбат давомида Президентимиз томонидан қабул қилинган ушбу қарорнинг аҳамияти, тинчлик-хотиржамликнинг қадрига етиш, шукр қилиб, ота-оналарининг дуосини олган ҳолда, жамият ва динимизга хизмат қилишга чақирдилар. Шундан сўнг муфтий ҳазратларининг қаламларига мансуб диний-маърифий адабиётлар ҳамда “Вақф” хайрия жамғармаси томонидан озиқ-оват маҳсулотлари уларга совға қилинди.  Уларнинг оилаларидаги ҳозирги каби хурсандчиликлар доимий бўлиши, тинчлик-осойишталик неъмати, она юрт қадрига етиб, шукроналик билан ҳаёт кечириш, фарзандларнинг ҳаловатини кўришларини тилаб дуои хайрлар қилинди.

Самарқанд ташрифи давом этмоқда.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 11/12/2019 16:52;   Кўрилганлиги: 1105
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/samarqandda-muftiy-hazratlari-va-din-ishlar-boyicha-qomita-raisi-avf-etilgan-fuqarolar-bilan-uchrashdi
Чоп этилган вақт: 28/04/2024 05:47
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг