Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Авф этилганларнинг муаммолари тингланди

 
 

Конституция қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан билиб-билмай жиноят содир этиб, жазо муддатини ўтаётган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 92 нафар фуқаро афв этилган эди. Авф этилганлар орасида 14 нафари Самарқанд вилоятидан. Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов 14 нафар авф этилган шахслар ва уларнинг яқинлари билан учрашди. Ушбу тадбирда ЎМИ Самарқанд вилоят вакили Зайниддин Эшонқулов ҳам иштирок этди.

Учрашув жараёнида вилоят ҳокими ҳар бир афв этилган фуқаро билан алоҳида суҳбатлашиб, уларнинг ҳозирги ҳолати билан қизиқди. Соғлигида муаммоси борлар даволаш муассасаларига жойлаштириладиган бўлди. Ҳатто ота-оналарининг ҳам даволаниши учун сиҳатгоҳга юбориладиган бўлди. Уларнинг қандай касби борлиги, нима иш қўлидан келиши аниқланиб, шу ернинг ўзида афв этилганларга муносиб ишлар таклиф этилди. Қувонарлиси, уй-жойга муҳтожларга уй бериладиган бўлди. 

 

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 11/12/2019 10:47;   Кўрилганлиги: 974
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/afv-etilganlarning-muammolari-tinglandi
Чоп этилган вақт: 28/04/2024 09:50
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг