УСТОЗЛАР ДУОСИ ИЖОБАТ!
Инсон маънавий камолотга, икки дунё саодатига устоз ва мураббийлар тарбиясисиз эришолмайди. Маънавият моддиятдан устун бўлганидан устоз-муаллимлар ҳар бир даврда эъзозланган.
ҚАДР КЕЧАСИДАГИ ОНЛАЙН ҚУРЪОН ХАТМОНАСИГА МАРҲАБО!
Рамазон ойининг безаги бўлмиш Қуръони каримни хатм қилиш ўлкамизда гўзал анъанага айланган. Аллоҳнинг каломи қалбларга шифо, дилларига сурур, руҳларига қувват бағишлайди. Юртимизда шаҳри Рамазоннинг ҳар оқшомида Илоҳий калом садолари янграмоқда.
МУРОЖААТ!
Ҳурматли мўмин-мусулмонлар! Инша Аллоҳ бугун Рамазон ойининг “Лайлатул қадр” кечаси. Барчамиз бу кечани ўз хонадонларимизда оила аъзоларимиз билан ўтказамиз.
Маълумки, ушбу синовли кунларнинг талабларига ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари кенгашининг қарорларига риоя этишимиз зарур. Зеро, итоаткорлигимиз узимизнинг ва яқинларимизнинг ҳаётларини асраб қолишимизга асос бўлади.
Қадр кечаси: фазилатлари ва аломатлари
Рамазон хусусида биз бандаларга учта мағфират ваъда қилинди. Дастлабкисида “Ким Рамазон рўзасини имон ва ажр умидида тутса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, дейилган. Кейингисида “Ким Рамазон ойида имон ва ажр умидида қоим (тунда бедор) бўлса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, дейилган ва охиргисида “Ким қадр кечасида қоим бўлса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, деб айтилган. Агар учинчи жумлага эътибор қаратадиган бўлсак, фақат бир кечани ибодатда ўтказишлик учун шунчалик кўп савоб ваъда қилиняпти. Қуръони каримда эса уни минг ойдан афзаллиги айтилган. (Қадр сураси). Бу қадар фазилатга эга кечанинг қайси эканлигини билиш ҳаммамиз учун ҳам аҳамиятлидир.
Нарпай туман имом хатибларининг хайрияси
Бу йил халқимиз бошидан оғир синовларни ўтказмоқда. Хусусан, “Сардоба” сув омборидаги тошқин катта талафот етказди. Саховатпеша халқимиз талафот жойига ошиқиб, азият чеккан аҳолига ёрдам қўлини чўзмоқда. Бундан юртимиздаги барча корхона ва ташкилотлар сингари биз имом хатиблар ҳам четда қолаётганимиз йўқ.




















