Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Яшил ҳудудлардаги масжидларда тайёргарлик ишлари кўздан кечирилди

 
 

Хабарингиз бор куни кеча 05.06.2020 йилда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёноти ҳамда масжид иш фаолиятини санитария-эпидемиологик қоидаларга мувофиқ юритиш ва фуқароларнинг масжидлардаги ибодатларини адо этиш учун зарур шарт-шароитларни ҳозирлаш тўғрисида 01А/67 сонли буйруғи эълон қилинган эди.

Унда 2020 йилнинг 08 июн кунидан бошлаб Республика махсус комиссияси томонидан туман-шаҳар кесимида “яшил” ҳудуд сифатида тоифага ажратилган минтақалардаги масжидларда кунлик беш вақт фарз намозлари ижтимоий масофаланиш сақланган, фуқаролар орасидаги масофа 1,5-2 метр этиб белгиланган ҳолда адо этилишига рухсат берилиши ҳамда 5-6-7 июн кунлари давомида масжидлар фаолиятини карантин даврида ташкил этиш бўйича тегишли тайёргарлик ишлари амалга оширилиши таъкидлаб ўтилган эди. Ушбу буйруқ ижроси юзасидан бугун вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов вилоятдаги “яшил” ҳудуд сифатида тоифага ажратилган ҳудудларга ташриф буюриб, максжидлар томонидан амалга оширилаётган тайёргарлик ишларини кўздан кечирмоқда. Ташриф давомида З.Эшонқулов жойлардаги имом-хатибларга мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш бўйича  ўз кўрсатма ва топшириқларини бериб келмоқда...

 

 


Киритилган вақти: 06/06/2020 16:13;   Кўрилганлиги: 1206
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/yashil-hududlardagi-masjidlarda-tayyorgarlik-ishlari-kozdan-kechirildi
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 16:24
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг