Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимининг Самарқанд вилоятидаги ходимлари хизматининг юксак эътирофи

 
 

Муҳтарам ва азиз динимиз хизматчилари!

Дарҳақиқат, пандемия даврида ва турли табиий офатлар туфайли юртимиз аҳлининг бошига тушган синовларнинг оқибатларини бартараф этишда барча диний ходимлар, шулар қатори имом-хатиб ва ноиблар, маҳалла муллалари, отинойилар ҳам ҳақиқий пешволик мақомини намойиш этдилар.

Ушбу синовли дамларда раҳбариятнинг барча топшириқлари ўз вақтида адо этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари томонидан Самарқанд вилояти вакили, яъни каминага ташаккурнома юборилди.

Юқори камоли эҳтиром ва юксак ҳурмат ила топширилган ушбу ташаккурномани вилоятимиздаги барча диний ходимлар хизмати учун берилган деб биламан.

Аллоҳ таоло барчамизга муборак этсин ва хайрли қилсин.

Ўзим ва сиз азизларнинг номларингиздан муфтий ҳазратларига ва диний идорамизнинг барча фидоий ходимларига миннатдорчилик билдираман.

Зайниддин Эшонқулов - ЎМИ Самарқанд вилоят бош имом хатиби


Киритилган вақти: 10/06/2020 18:14;   Кўрилганлиги: 1095
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/ozbekiston-musulmonlari-idorasi-tizimining-samarqand-viloyatidagi-xodimlari-xizmatining-yuksak-etirofi
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 15:28
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг