Бош имом-хатиблар ZOOM видео конференцияси орқали онлайн йиғилишда иштирок этдилар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан замонавий технология ва усуллардан фойдаланган ҳолда ZOOM платформаси орқали шаҳар ва туман бош имом-хатиблари билан онлайн йиғилиш ташкил қилинди.
Йиғилишни вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов олиб борди ва қуйидаги масалалар кўриб чиқилди: Карантин қоидаларига қатъий амал қилиш, имом-хатиблар карантин қоидаларига амал қилган ҳолда фаолиятларини янада жонлантириш, ОАВ ларида долзарб ва мазмунли мақола, видео ва аудио чиқишларни кўпайтирш ва бошқа ташкилий масалалар юзасидан топшириқлар берилди.
Бош имом-хатиблар берилган топшириқларни ўзлари учун белгилаб олдилар ва жойлардаги имом-хатибларга етказишни зиммаларига олдилар.




ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 03/06/2020 19:24; Кўрилганлиги: 1564
Чоп этилган вақт: 03/11/2025 03:20





















