Хабарлар

Муфтий ҳазратлари: Аллоҳ учун қилинган амал – дуо мустажоб бўлишига василадир

Хабар берганимиздек, бугун, 25 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Самарқанд шаҳрига ташриф буюрдилар.

Муфтий ҳазратларини Самарқанд темир йўл вокзалида вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов кутиб олиб, сафар давомида ҳамроҳлик қилмоқда.

Ташриф давомида Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари “Хўжа Исҳоқи Вали” масжидида бўлиб, жамоат билан пешин намозини адо этдилар.

 

Таниқли ва воиз уламолар Самарқанд шаҳридаги масжидларда жамоатга илмий суҳбат қилиб беришмоқда (Фотолавҳа)

Олдин хабар қилганимиздек, бугун, 25 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Самарқанд вилоятига ташрифи бошланди.

Сафар давомида таниқли ва воиз уламолар жоме масжидларда илмий-маърифий суҳбатлар ўтказишмоқда, уларда ҳудуд аҳлини юртимизда бўлаётган ўзгаришлар мазмун-моҳияти ҳақида хабардор қилиш билан бир қаторда, уларнинг дарду ташвишларига кўмаклашиш, фикр-мулоҳазаларини тинглаш ва диний соҳага тегишли муаммоларини жойида ўрганиб, бартараф этишмоқда.

Қуйида уламоларимиз пешин намозига Самарқан шаҳридаги масжидларга ташриф буюриб, жамоат илмий-маъруза қилгани акс этган фотолавҳалар билан танишишингиз мумкин.

Аллоҳ таоло уламоларимизнинг ташрифларини хайрли ва манфаатли қилсин!

 

Муфтий ҳазрат Самарқанд шаҳридаги "Намозгоҳ" масжидида жума намозига йиғилган катта жамоатга "Жаннатда Расулуллоҳ алайҳиссалом билан бўлишни истаган инсон" мавзусида гўзал мавъиза қилиб бердилар (Фотолавҳа)

Муфтий ҳазрат Самарқанд шаҳридаги "Намозгоҳ" масжидида жума намозига йиғилган катта жамоатга "Жаннатда Расулуллоҳ алайҳиссалом билан бўлишни истаган инсон" мавзусида гўзал мавъиза қилиб бердилар (Фотолавҳа)

 

Уламоларнинг Ургут тумани масжидларидаги илмий суҳбатлари (Фотолавҳа)

Хабар қилганимиздек, кеча, 25 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бошчилигидаги таниқли ва воиз уламоларнинг Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги масжидларга ташриф буюришди.

Уламоларимиз пешина намозидан сўнг жамоатга илмий-маърифий суҳбатлар қилиб беришди. Шунингдек, уларда мўмин-мусулмонларнинг диний саволларига батафсил жавоб беришмоқда.

 

ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ САМАРҚАНД ШАҲРИДАГИ МАСЖИДЛАРИГА 25 ИЮЛ ДУШАНБА КУНГИ ТАШРИФ РЕЖАСИ

 25 июл Душанба куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли ва воиз уламолари Самарқанд шаҳрининг масжидларга ташриф буюриб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб беришади, жамоат билан пешин намозини адо этишади.

 

Ҳожилик мақомига муносиб бўлиш ҳақида суҳбатлар ўтказилмоқда

Шу йил 14 июль куни Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Макка шаҳридаги “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонасида муборак ҳаж ибодатини адо этиб юртимизга қайтиш арафасидаги бир гуруҳ зиёратчилар билан ҳожилик мақоми ва унга муносиб бўлиш ҳақида мавъиза қилиб берди.

Суҳбат давомида Зайниддин домла ҳар бир зиёратчи улуғ ҳаж ибодатига етказгани учун Ҳақ таолога шукроналар келтириш, ҳожилик мақомига муносиб бўлиш йўлида юксак ихлос, гўзал одоб билан ҳаракат қилиши зарурлигини айтди.

 

Каттақўрғон туманида аҳоли билан мулоқотлар ташкил қилинди

Бугун, 2022 йил 08 июн куни навбатдаги сайёр йиғилиш Каттақўрғон туманида ташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 31 та масжид имом-хатибларива ноиблар ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатибларива 15 нафар иқтидорли имом-хатиблар тумандаги 31 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган ва нотинч оилалар хонадонига ташриф буюрди. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда вилоят ишчи гуруҳи Каттақўрғон туманидаги 31 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Тинчлик қадри”, “Ёшлар келажагимиз”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” мавзуларида маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар.Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.

 

Самарқанд вилоятидан 13 нафар гуруҳ раҳбарлари Ҳаж сафарига йўл олмоқда.

Албатта, гуруҳ раҳбарлиги масъулиятли вазифа ҳисобланади. Шу боис улар билан Самарқанд вилоят вакиллигида вилоят бош имом-хатиби, ўринбосарлари ҳамда шу соҳа масъуллари иштирокида ўқув машғулотлари ўтказиш одат тусига кирган. Ана шундай машғулотларнинг навбатдагиси бугун, 3 июн куни вакиллик биносида бўлиб ўтди. Уни вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов олиб борди. Зиёратчиларга раҳбарлик қилувчи гуруҳ раҳбарларига уларнинг вазифалари ва бошқа зарурий тавсиялар берилди. Жумладан, уларнинг бурч ва масъулиятлари, Ҳаж ибодати рукнлари, сафарга жўнаб кетиш ҳамда Саудия Арабистонидаги ташкилий ишларнинг уларга тааллуқли жиҳатлари атрофлича ёритилди.

 

Каттақўрғон тумани бош имом-хатиби бошчилигида туманддаги олис ҳудудга ташриф қилинди

Каттақўрғон тумани бош имом-хатиби Сирожиддин домла бошчилигида тумандаги барча имом-хатиблар биргаликда туманнинг чекка ҳудудида жойлашган “Ёнбош” ва “Ҳожи Абдусамат” масжидларига ташриф буюрдилар ҳамда масжидларда олиб брилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишдилар.

 

1- июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни МУБОРАК БЎЛСИН!

ҚАДРЛИ ВА МУҲТАРАМ АЗИЗ БОЛАЖОНЛАР!

Сизларни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклайман! Ўзбекистонимизнинг ҳар бир ўғил-қизи тинч-осуда юртда, ота-онаси бағрида, жисм-у жони саломат бўлиб улғайишини тилайман.

 

Буюк саркарда, соҳибқирон Амир Темур бобомизга эҳтиром

Ҳар бир инсон юрт фаровонлиги, ободлиги, дин, таълим, фан ва маданиятнинг ривожи учун ўз ҳиссасини қўшган. Шунингдек, Шамсуддин қози, Жазирий, Шайх Бухорий ва бошқа кўплаб машҳур олим ва уламоларни ўзига ром қилиб олган буюк саркарда, соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг 686 йиллиги кенг нишонланмоқда.

 

Кемтик қалбларга хушнудлик улашиш вазифамиздир

Рамазон фазилатларга бой ойдир. Уни ғанимат билиб, иложи борича кўпроқ ибодату зикр, тиловату саловат ҳамда хайр саховат, бева-бечоралар кўнглига хурсандчилик улашиш ва бунинг сабабидан кўплаб ажру мукофотларга сазовор бўлишимиз даркор.

 

Каттақўрғон туманида аҳоли билан мулоқотлар ташкил этилди

Жорий йил 22 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги тамонидан Каттақўрғон туманида муаммоли маҳаллалар аҳолиси билан учрашувлар ташкил қилиниб, маҳаллабай ишлаш тизими ташкил қилинди.

 

Самарқанд виоятида Рамазон ойига тайёргарлик йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 29 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар иштирокида “Рамазон ойини юқори савияда ўтказиш муносабати билан амалга ошириладиган тадбирлар юзасидан” тадбир бўлиб ўтди.

Унда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги ходимлари, уламолар, имом-хатиблар,  иштирок этди.

 

БУГУН, 10 МАРТ КУНИ ИМОМ-ХАТИБЛАРИМИЗ ИШТИХОН, ОҚДАРЁ ВА ТАЙЛОҚ ТУМАНИДАГИ МАСЖИДЛАРГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

Бугун, 10 март куни вилоятимизнинг бир гуруҳ имом-хатиблари Иштихон, Оқдарё ва Тайлоқ туманларидаги масжидларга ташриф буюриб Пешин намозини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг