Хабарлар

ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗ МАДИНАГА ЕТИБ БОРДИЛАР

Вилоятимиздан жорий йилнинг 18 апрел куни Умра зиёратига кетган зиёратчиларимиз бугун 19 апрел куни Мадина шаҳрига соғ-саломатликда етиб бордилар. Зиёратчиларга гуруҳ раҳбарлари вилоят бош имом хатиби ўринбосари Х.Саттаров ва Ургут туман “Имом Ҳасан” масжиди имом хатиби Ҳ.Тожиевлар ҳамроҳлигида меҳмонхоналарга жойлашдилар. Шундан сўнг Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қабрларини зиёрат қилдилар.

 

Имомнинг сўзлари сабаб Шоҳида ўз жонига қасд қилиш фикридан қайтди

“Инсон борки ташвиш бор. Ташвишнинг катта-кичиклиги аслида кишининг имон ва эътиқодига қараб бўлади. Бу ҳақиқатни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга айтган гапларида кўришимиз мумкин: «Кимки, Аллоҳ ва Унинг Расулига муҳаббат қўядиган бўлса, энди тайёргарлигини кўраверсин. Унга шундай муҳтожликлар етадики, худди сел ёққанида юзи қандай ҳўл бўлиб кетса, шундай камбағалликлар етади. Кимки, Аллоҳ ва Унинг Расулига муҳаббат қўядиган бўлса, тайёргарлигини кўраверсин. Унга шундай балолар келадики, ўша балоларга у қалқон бўлиб туриб беришига тўғри келади». Лекин имони заифлар учун бирор синов келса ҳам осмону фалакни бошига кўтариб аййуҳаннос солади, дод-фарёд қилади. Ўша муаммодан қутулишни ҳар қандай йўлини қилади. Мабода ўзи кўзлаганидек натижага эриша олмаса ўз жонига қасд қилади. Энг ачинарлиси, ўз жонига қасд қилишни барча ташвишлардан қутилишнинг ягона йўли деб билишидадир. Ваҳоланки, бу услуб ечим эмас, балки энг буюк азоб-уқубатнинг бошланишидир. Аслида эса барча муаммоларнинг ечими қуйидаги ояти каримада ўз ифодасини топган: Кимки Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур.

 

Соҳибқирон таваллуд топган кун

Амир Темур мақбараси Марказий Осиё меъморчилигининг ноёб асари сифатида эътироф этилган. Мақбара қурилиши буюк Сохибқирон Амир Темур томонидан 1404 йилда бошланиб, Мирзо Улуғбек даврида тугалланган.

 

Муфтий ҳазрат Абдухолиқ Ғиждувоний масжидида жума намозини адо этди

Бугун, 29 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари жума намозини адо этиш учун Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги “Абдухолиқ Ғиждувоний” жоме масжидига ташриф буюрдилар. Ушбу табаррук жомеда муборак кун ибодатини адо этиш учун юзлаб намозхонлар жам бўлдилар.

 

Муфтий ҳазрат Самарқанд вилояти масжидларида

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов вилоят бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ҳамроҳлигида жойлардаги масжидларнинг ҳолати, намозхонлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш ҳамда имом хатиб ва намозхонлар билан учрашиш мақсадида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманига 28 март куни ташриф буюрдилар. Муфтий ҳазратлари ташриф чоғида тумандаги “Хўжа Абдураҳмон” жоме масжидида бўлиб, масжидда намозхонлар учун яратилган шароит, олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари ҳамда масжид кутубхонаси фаолияти билан танишдилар. Шундан сўнг Каттақўрғон туман ва шаҳар бош имом хатиблари ҳамда “Хўжа Абдураҳмон” жоме масжиди имом хатиби билан суҳбатлашдилар. Тумандаги масжидларнинг ҳолати, камчилик ёки муаммолари ва таклифлар бўйича фикр алмашдилар. Муфтий ҳазратларининг ҳудулар бўйлаб сафари давом этмоқда.

 

Имом Бухорий мажмуаси ва Ҳадис илми мактабига уламолар ташриф буюрдилар

Бугун, 27 март куни Самарқанд вилоятида “Маҳмуд аз-Замахшарий ва унинг ал-Кашшоф асари” мавзусидаги илмий-амалий семинар доирасидаги тадбирлар бошланди. Аввал муфтий ҳазратлари бошчиликларида таниқли уламолар, бош имом-хатиблар, тажрибали имом-хатиблар ва мадрасалар мудирлари Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилдилар.
Ташриф аввалида Қуръони карим оятлари тиловат қилиниб, савоби Имом Бухорий руҳи покларига бахшида этилди.

 

Ҳадис илми мактабига замонавий автобус топширилди

Бугун, 27 март куни Самарқанд вилоятидаги Ҳадис илми мактабига замонавий автобусни топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов замонавий автобусни Ҳадис илми мактабига топшириш чоғида давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан ушбу таълим даргоҳини ташкил қилиниши мамлакатимиз маънавий тараққиётининг бугунги босқичида муҳим аҳамият касб этиши, келгусида ушбу мактабдан ҳадис олимлари етишиб чиқишига тилак билдирди.

 

Сайёр қабул ўтказилди

26 март куни Ургут туманидаги “Ургут иқтисодиёт коллежи” биносида Ургут туман аҳолиси билан Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимовнинг сайёр қабули ўтказилди. Савол, мулоҳаза ва таклифларга бой ўтган учрашувда вилоят мутасадди идоралар ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакили З.Эшонқулов иштирок этди.

 

Имконияти чекланган шахслар зиёрат қилдилар

Самарқанд вилоятида эшитиш ва гапириш қобилияти чекланган инсонлар билан диний-маърифий суҳбатлар узвий давом этиб келмоқда. Уларга Ислом динининг инсонпарвар ғоялари ҳақида кенг тушунчалар бериш билан бир қаторда уларнинг ижтимоий ва иқтисодий муаммоларига ҳам қулоқ тутиб, имкон қадар кўмак беришга ҳаракат қилинмоқда. Ҳафта мобайнида бир неча бор Самарқанд шаҳридаги “Хўжа Исҳоқ Валий” жоме масжиди имом хатиби Ё. Мансуров томонидан шу каби суҳбатлар ўтказилади. 25 март куни ана шундай суҳбатдан сўнг эшитиш ва гапириш қобилияти чеклан 110 нафар фуқароларга жоме масжид ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фондининг Самарқанд вилоят филали ҳамкорликда Имом Бухорий мажмуасига саёҳат ташкил қилди. Саёҳатчилар дастлаб муҳаддислар султони Имом Бухорийнинг қабрларини зиёрат қилиб, у зотнинг ҳақларига тиловат ва дуо қилинди. Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий фаолияти ҳақида сўзлаб берилди. Шундан сўнг, Имом ал-Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Ҳадис илми мактабида бўлиб, бу ерда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштриш ишлари билан яқиндан танишдилар. Ушбу саёҳат уларнинг ҳаётида илк бор бўлаётганидан ҳамда ўзларига қаратилган эътибордан мамнун бўлиб, зиёрат уларнинг хотираларида ўчмас таъсуротлар қолдирганлигини изҳор қилдилар.

 

Эҳсон қилувчилар учун катта мукофот бордир

Муҳтож инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш ҳам фарз, ҳам қарз амаллардандир. “Вақф” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят филиали раҳбари Азиз Султонов ҳамда филиал тасарруфидаги “Мурод Авлиё” масжид зиёратгоҳи томонидан шаҳардаги Афросиёб, Янгиравот МФЙларда истиқомат қилувчи имконияти чекланган шахслар, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ овқат маҳсулотлари ва пул маблағлари эҳсон қилинди.

 

ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ САЁҲАТ ҚИЛ

Ушбу шиор остидаги дастур асосида Ўзбекистон мусулмонлари иодараси Самарқанд вилоят вакиллиги ташаббуси билан Шаҳрисабз туманига 24 март куни саёҳат уюштирилди. Самарқанд вилоят бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида вилоятдаги шаҳар ва туман бош имом хатиблари ҳамда фахрий устоз имомлар саёҳатда қатнашдилар.

 

Хайрли ва савобли ишда мусобақалашайлик

“Вақф” хайрия жамоат фондининг жойлардаги филиаллари томонидан жамоатчилик ҳамда эътиборга муҳтож кишиларга саховатпеша инсонларни жалб этган ҳолда ёрдам бериб келмоқда. Фонднинг Самарқанд вилоят филиали ҳамда Самарқанд шаҳар “Шоҳи Зинда” жоме масжиди ходимлари ва "Мурод Авлиё" масжид зиёратгоҳ раҳбари Хусенов Фахриддинлар томонидан бир қанча хайрли ишлар амалга оширилди. Жумладан, Самарқанд шаҳар “Имом Восе” маҳалла аҳолисига умумхалқ “Наврўз” байрами муносабати билан бир бош қўй берилди. Самарқанд шаҳар "Найман" МФЙ да истиқомат қилувчи беш нафар ногиронларга ҳамда "Хончорбоғ" МФЙ да яшовчи беш нафар кам таъминланган оилаларга ҳаммаси бўлиб 800 000 (саккиз юз минг) сўмлик озиқ-овқат ва эҳсон тарқатилди.

 

Рўзғор акциясининг келажак режалари

“Вақф“ хайрия жамоат фонди “Рўзғор“ акциясининг келажакдаги режалари:

 

Кўмакка муҳтож инсонлар Фонд фаолиятидан мамнунлар

Инсонларнинг дардини эшитиш, мушкулини осон қилиш азалдан халқимизда эъзозланган юксак инсоний фазилатлардан.

 

РЎЗҒОР акцияси

“Вақф” хайрия жамоат фонди бир қанча лойиҳаларни амалга оширишни ўз олдига режа қилиб қўйган. Ана шундай лойиҳалардан бири “Рўзғор” акцияси. Лойиҳага кўра аҳолининг ёрдамга муҳтож ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда кам таъминланган оилаларни топиб, уларнинг рўзғорларидаги камчиликларига доимий равишда ёрдам кўрсатишни ташкиллаштириш белгиланди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг