Имом Бухорий мажмуасида илк меҳмонхона қурилиши бошланди
Юртимизнинг кўҳна меъморий ва тарихий обидалари жаҳон ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотмоқда. Айниқса, кейинги йилларда туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар туфайли хорижий сайёҳлар сафи тобора кенгаймоқда. Имом Бухорий мажмуасининг қайта таъмирланиши, кенгайтирилиши, обод қилиниши юртимизнинг туризм салоҳиятини тобора юксалтиради. Имом Бухорий мажмуаси атрофида зиёратчилар учун замонавий, барча талабга жавоб бера оладиган инфратузилма яратиш мақсадида бош режа ишлаб чиқилган бўлиб, бу бош режага кўра, мажмуа яқинида қарийб бир километрлик хиёбон яратилади, хиёбон бўйлаб 26 та меҳмонхона бунёд этилади. Ана шу ишларнинг дастлабкисига бугун биринчи тамал тоши қўйилди. Имом Бухорий мажмуаси ёнида дунёга машҳур Индонезия мамлакатининг “SAHID HOTELS & RESORTS” компанияси маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорликда беш юлдузли меҳмохона қуришни бошладилар. Ушбу бинонинг пойдеворини қўйиш маросимида Самарқанд вилоят ҳокимлиги, хорижлик инвесторлар, маҳаллий тадбиркорлар ва Самарқанд вилоят бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов иштирок этди.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги
Киритилган вақти: 19/05/2019 00:00; Кўрилганлиги: 1255
Чоп этилган вақт: 09/11/2024 06:31