Фахрийлар ҳамиша ардоқда
Самарқанд тумани Арабхона маҳалласида истиқомат қилаётган, беш нафар фарзанднинг отаси, қирқта набира ва абиранинг бобоси Очилов Аҳад бобо II жаҳон урушининг сурувли йилларида фашист босқинчиларига қарши жанг олиб борган. Урушдан қайтганидан сўнг ёш авлодга илм-маърифат улашиб, маъориф соҳасида меҳнат қилдилар. Бугун тинчлик ҳукм сураётган, фаровон кунларда ёшлар, фарзандлари ҳаққига, юртимиз келажагининг порлоқ бўлишига дуо қилиб, қарилик гаштини сурмоқдалар. Авлодлари, маҳалла аҳлининг ардоғида бўлган Аҳад бобони Самарқанд туман “Арабхона” жоме масжиди имом хатиби Абдузоҳид Ризаев ҳам зиёрат қилиб, у кишининг хотиралари, кўрган-кечирганларидан иборат ҳикояларидан баҳраманд бўлди. Насиҳатларига қулоқ тутиб, дуоларига сазовар бўлди.
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги
Киритилган вақти: 14/05/2019 00:00; Кўрилганлиги: 2340
Чоп этилган вақт: 14/11/2024 10:29