Лоҳутий жоме масжиди имом хатиби болажонларни саётҳга таклиф қилди
Бугун, 24 май куни Самарқанд шаҳар “Лоҳутий” жоме масжиди имом хатиби саховатпеша инсонлар билан биргаликда Самарқанд шаҳридаги 1-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан бир гуруҳини шаҳар бўйлаб саёҳатга олиб чиқди. Улар шаҳримизнинг кўзга кўринган масканлари ва зиёратгоҳларига ташриф буюрдилар. Улкан таъсурот ва қувонч билан ортга қайтаётган болажонларга ёз мавсумида кийиладиган кийим кечаклар харид қилиниб, совға қилинди. Саёҳат якунида уларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилган масжид имом хатиби Ўткиржон Ўмирқулов, "Биз сизни ҳеч қачон унутмаймиз, сиз билан ҳамиша биргамиз. Сиз ҳам Ватан учун керак эканингизни ҳеч ҳам унутманг", дея хайирлашди.
“Лоҳутий” жоме масжиди жамоаси томонидан эҳтиёжманд, кам таъминланган кишиларга бир қанча беғараз ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда. Рамазон ойи давомида улар ҳомийлар кўмаги билан қарийб 5 миллион сўмга яқин миқдорда хайрия ишларини амалга оширди.
Аллоҳ таоло мана шундай савобли амалларга ўз ҳиссасини қўшаётган барча инсонларга Ўзи ажру ҳасанотлар ато айласин!
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги
Киритилган вақти: 24/05/2019 00:00; Кўрилганлиги: 1339
Чоп этилган вақт: 02/12/2024 14:53