Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Ёнғин хавфсизлиги ойлиги доирасида тадбир ташкил қилинди

 
 

Бугун, 24 ноябрь куни вакиллик биносида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати комиссиясининг 2022 йил 7 ноябрь кунидаги “2022 йилнинг 15 ноябридан 15 декабригача “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ўтказилиши белгиланганлиги тўғрисидаги 49-сонли йиғилиш баёни ҳамда баён асосида Самарқанд вилояти ҳокимининг 2022 йил 15 ноябрдаги 249-7-0-F/22-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманида фаолият олиб бораётган барча имом-хатиблар ва бир қанча туман бош имом-хатиблари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишга Фавқулодда Вазиятлар бошқармаси Самарқанд вилояти бошлиғи ўринбосари У.Ахроров, вилоят газ таъминоти бўлим бошлиғи Х.Дониёров ва вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ва бошқа мутасадди ташкилот масъуллари бош бўлдилар.

Йиғилишда диний соҳа ходимларига мутахассислар томонидан одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини, уларнинг мол-мулкини, атроф-муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш юзасидан умумий ёнғин хавфсизлиги талаблари, ёнғин келиб чиқиши хавфи юқори бўлган ишларни амалга оширишда амалдаги меъёр талабларига риоя этишлари ҳамда ботулизм ва ис газидан заҳарланишни олдини олиш юзасидан тушунчалар берилди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 24/11/2022 16:24;   Кўрилганлиги: 382
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/events/yongin-xavfsizligi-oyligi-doirasida-tadbir-tashkil-qilindi
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 19:36
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг