Отинойилар учун ўқув-семинар ташкил этилди
Жорий йилнинг 25 март куни ЎМИ Самарқанд вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайруллоҳ домла Саттаров отинойилар учун ташкил этилган ўқув-семинар дарсини бошлаб, “Оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, Хотин-қизлар ўртасида турли ёт ғоялар тарқалишининг олдини олиш ва унга қарши курашишда отинойиларнинг ўрни” мавзусида суҳбатлашди.
Шундан сўнг, ЎМИ Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган отинойилар учун ташкил этилган ўқув-семинарда “Диний ва миллий маросимларни тўғри ташкил этишда ҳамда ёшлар тарбиясида ва уларни илимга, касбҳунарга тарғиб қилишда отинойиларнинг ўрни” мавзусида 2 дарсни Самарқанд шаҳар “Лаҳутий” жоме масжиди имом-хатиби Ўткир домла Умирқулов олиб борди.
Отинойиларимиз ўқув-семинарининг 3 дарсини “Аёл-ёт ғоялар қўлидаги тарғибот қуроли эмас ва тўқима ҳадис ва асоссиз ривоятлар келтиришнинг хатари” мавзусида Жомбой тумани бош имом-хатиби Анвар домла Аҳмедов суҳбатлашди.
Ўқув-семинарда юртимиздаги тинчлик хотиржамликни қадрига етиш, ҳозирги кунда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётган ютуқларни кенг халқ оммасига етказиш ҳамда отинойиларнинг олдида турган долзарб вазифалар, эътибор қаратиш керак бўлган жиҳатларга алоҳида урғу берилди.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 26/03/2021 16:49; Кўрилганлиги: 1111
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 09:57