Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

“Таварон” жоме масжидида Жума ибодати адо этилди

 
 

Бугун, 26 март куни вилоят бош имом-хатиби  ўринбосари Ёоқубжон домла Мансуров вилоятимизнинг олис Каттақўрғон туманидаги чекка ҳудудда жойлашган, жорий йилда биноси тўлиқ таъмирдан чиқарилган “Таворон” жоме масжидига ташриф буюрди. Мазкур масжидда жамоатга Жума намозини ўқиб бердилар.

Жума намози адо этилгач, ушбу масжиднинг обод бўлиши йўлида беминнат хизмат қилган барча-саховатпеша инсонларга ажру савобини кўпайтириб беришини ва бу масжид қиёматгача намозхонлар учун ибодат маскани бўлишини Аллоҳдан сўраб  кўпдан-кўп дуолар қилдилар. 

 ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 26/03/2021 17:31;   Кўрилганлиги: 1063
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/tavaron-jome-masjidida-juma-ibodati-ado-etildi
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 07:02
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг