Самарқанд шаҳри "Янгиобод" жоме масжиди томонидан ташкил этилган Хайрия_тадбирлари
Самарқанд вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов, Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби З.Маҳмудов ва Самарқанд шаҳри "Янгиобод" жоме масжиди имом-хатиби Т.Равшановлар "Янгиобод" жоме масжиди атрофида яшовчи 6 нафар кам таъминланган, бемор ҳамда боқувчисини йўқотган оилаларни зиёрат қилдилар ва уларга ифторлик ва саҳарлик учун зарур озиқ овқат маҳсулотлари эҳсон қилдилар.
Аллоҳ таоло имомларимизнинг қилаётган хайрли амалларига кўмакчи бўлсин, эҳтиёжманд инсонларга қилинаётган хайрли ишларнинг файзини бунданда зиёда айласин!
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 22/04/2021 09:44; Кўрилганлиги: 804
Чоп этилган вақт: 24/04/2024 03:36