Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Рамазон қувончи улашилди

 
 

“Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни ва ҳар ерда қилиши керак” деганларидек, бугун, 4 май куни вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров ва Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Зафар домла Маҳмудовлар билан биргаликда бир қанча хайрия тадбирларини ташкил этиб, муштоқ қалбларга хушнудлик олиб келди. Хусусан, раҳбарларимиз аввало Самарқанд шаҳрида жойлашган 1-сон “Меҳрибонлик уйи”га ташриф буюрди ва 125 нафар тарбияланувчиларга оёқ- кийим маҳсулотларини эҳсон қилди.

Шундан сўнг, ташриф Самарқанд шаҳрида жойлашган “Саховат” кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйида давом этди. Раҳбарларимиз мазкур даргоҳда яшовчиларга кийим-кечаклар эҳсон қилди ҳамда уларнинг ҳақларига дуои-хайрлар қилдилар.

Шунинг билан хайрия тадбирлари ниҳоясига етиб, раҳбарларимиз Самарқанд шаҳрида жойлашган “Хўжа Нисбатдор” жоме масжидига ташриф буюрди ва мазкур масжидда Пешин намозини жамоат билан адо этдилар. Пешин намозидан сўнг масжид ходимлари ва жамоат ҳаққига хайрли дуолар қилинди.

 ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хихмати


Киритилган вақти: 04/05/2021 15:50;   Кўрилганлиги: 123
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/ramazon-quvonchi-ulashildi
Чоп этилган вақт: 18/05/2021 21:33
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг