Ахборот хизмати

Тарғибот гуруҳнинг асосий вазифаси жамоат орасида мамлакатимизда олиб борилаётган диний-маърифий ислоҳотлар самаралари, динимизнинг эзгулик ғояларини кенг тарғиб этишдан иборат.

Тарғибот гуруҳнинг асосий вазифаси жамоат орасида мамлакатимизда олиб борилаётган диний-маърифий ислоҳотлар самаралари, динимизнинг эзгулик ғояларини кенг тарғиб этишдан иборат. Гуруҳнинг Ургут туманида бўлиб турган бошқа бир вакиллари Тошкент шаҳар “Бўта бува” жомеъ масжиди Зиёвуддин домла Мирсодиқов ҳамда Самарқанд вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Х.Саттаровлар тумандаги “Шайх Муҳиддин” жомеъ масжидида “Қалб ислоҳоти – буюк тарбия” мавзусида маъруза қилдилар. Нотиқлар қадимдан заҳматкаш, ҳар бир мақсадига сабр-матонат ва машаққатли меҳнати билан эришиб келаётган халқимиз эътиқод бобида мусткаҳкам таянчга эга эканини таъкидлашди. Шундай экан, тарбияни қалбни ислоҳ этишдан бошлаш лозимлиги, ҳаловатга кўнгил, тана ва руҳни пок тутиш орқали эришилиши жамоатга таъсирчан тарзда етказилди.

 

Р.Сайфуддинов ва Самарқанд вилояти бош имом-хатиби З.Эшонқуловлар Республикамиздаги энг йирик масжидлардан бири – “Ургут марказий” жомеъ масжидига ташриф буюришиб, жамоат билан пешин намозини адо этишди.

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби Р.Сайфуддинов ва Самарқанд вилояти бош имом-хатиби З.Эшонқуловлар тарғибот гуруҳидаги фаолиятни амалга ошириш мақсадида Ургут туманида бўлдилар. Улар даставвал туманда жойлашган Республикамиздаги энг йирик масжидлардан бири – “Ургут марказий” жомеъ масжидига ташриф буюришиб, жамоат билан пешин намозини адо этишди. Мазкур масжид жорий йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, замон талаблари асосида жиҳозланган ва бир вақтнинг ўзида10 минг намозхонга хизмат кўрсатади.

 

Тарғибот гуруҳининг Тайлоқ туманидаги вакиллари тумандаги эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олишмоқда.

Тарғибот гуруҳининг Тайлоқ туманидаги вакиллари тумандаги эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олишмоқда. Меҳмонларнинг ушбу илтифотидан камхарж хонадонлар соҳиблари мамнун бўлишяпти.

 

Тарғибот гуруҳи вакиллари Тайлоқ туманида бўлиб туришибди.

Тарғибот гуруҳи вакиллари Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари А.Юнусов, Тошкент шаҳри Яшнобод тумани бош имом хатиби Ф.Аллаёров ва Тошкент шаҳар “Минор” масжиди имом-хатиби Ф.Убайдуллаевлар Самарқанд шаҳар Руҳобод масжиди имом-хатиби Т.Амиров ҳамроҳлигида Тайлоқ туманида бўлиб туришибди. Тарғиботчилар тумандаги “Жумабозор” ва “Тойлоқ ота” жомеъ масжидларига ташриф буюришиб, масжидлар ходимлари билан қизғин мулоқотда бўлдилар.

 

Булунғур туманига ташриф давом этяпти.

Уламолар Булунғур деҳқон бозорида бўлдилар. Бозор маъмурияти ва тадбиркорлар билан бўлган мулоқотда меҳмонлар савдо учун яратилган шароитларни янада яхшилаш борасидаги таклифларини беришди.

 

Булунғурда бўлиб турган тарғибот гуруҳи вакиллари тумандаги кам таъминланган оилалар хонадонларига киришиб, эҳсон ҳадяларини тарқатишмоқда.

Дуолар қабул бўладиган муборак жума кунги хайрли амал учун хонадон соҳиблари узундан узун дуо қилдилар.

 

Бугун тарғибот гуруҳи таркибидаги уламоларнинг Самарқанд вилоятига қилган амалий ташрифининг иккинчи куни бошланди.

Тошкент шаҳри “Сирожи Солиҳ” масжиди имом-хатиби Ҳ.Қодиров, Тошкент шаҳар Яккасарой жомеъ масжиди имом-хатиби С.Тошановлар Булунғур тумани “Оломон” жомеъ масжиди имом-хатиби А.Муродов ҳамроҳлигида вилоятнинг Булунғур туманига йўл олишиб, дастлаб тумандаги “Амир Ҳамза” жомеъ масжиди қурилиши ишлари билан яқиндан танишдилар. Меҳмонлар қурилиши деярли якунига етаётган масжидда намозхонлар учун яратилиши назарда тутилган шароитлар билан қизиқишди. Масжид маъмурияти билан бўлиб ўтган қисқа мулоқот чоғида республикамизда кишилар эътиқод эркинлигининг тўла кафолатланаётгани масжид ва мадрасаларнинг батамом кўркам қиёфа касб этишига асос бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди.

 

Уламоларнинг гўзал суҳбатидан қуйидаги манзиллар орқали баҳраманд бўлинг

Бугун, 23 июль куни юртимизнинг таниқли уламолари  Ургут, Тайлоқ, Булунғур ва Жомбой туманларига ташриф буюришади.

 

Юртимиз уламоларидан ташкил топган тарғибот гуруҳи вакилларининг нуробод туманига ташрифи бошланди.

Бугун, 22 июль куни юртимизнинг таниқли уламолари Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри, Самарқанд тумани, Нуробод ва Пастдарғом туманларига ташриф буюришади.
Бугунги ташрифлар асносида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов Cамарқанд вилояти Нуробод тумани Жом қишлоғи “Жом ота” жоме масжидига ташриф буюриб, пешин намозидан кейин жамоатга мавъиза қилиб бердилар.
Суҳбатлар, маърузалар савол-жавобларга уланиб кетди.

 

Нурободда эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, совға-саломлар улашилмоқда

Юртимиз уламоларидан ташкил топган тарғибот гуруҳи вакиллари вилоятимизга ташрифи давомида Нуробод туманида ҳам бўлиб, айни вақтда амалий тарғибот-ташвиқот тадбирлари давом этмоқда.
Тадбирлар давомида маънавий-маърифий учрашувлар, аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар, таниқли уламолар иштирокида жоме масжидларда суҳбатлар ўтказилиши билан бирга тумандаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан ҳам хабар олиниб, “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган совға-саломлар улашилмоқда.

 

Уламоларнинг Самарқандга ташрифи вилоят маданий-маърифий ҳаётида ўчмас из қолдирмоқда.

Бугунги Янги Ўзбекистонда бошқа соҳалар каби диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар салмоқ жиҳатидан етакчи ўринларни эгалламоқда. Бу эса мазкур ислоҳотлар моҳиятини кенг тарғиб этиш, аҳолининг маънавий-маърифий савиясини юксалтириш, уларнинг турмушдан рози бўлиб, шукроналик ҳисси билан яшаши, эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш масъулиятини юклайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг бир гуруҳ уламоларидан таркиб топган тарғибот гуруҳлари республикамизнинг қатор вилоятларига амалга ошираётган амалий ташрифлари ҳам айнан шу мақсадларга қаратилган.

Бугун 22 июль куни, мазкур гуруҳ вакиллари анъанани давом эттириб, Самарқанд вилоятига ташриф буюришди. Ташрифнинг биринчи кунида тарғиботчилар вилоятнинг Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Нуробод ва Пастдарғом туманларида бўлишиб, масжидлар фаолияти билан яқиндан танишдилар ва жамоат билан пешин намозини адо этдилар.

 

ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР – ЭЪТИБОРДА

Самарқанд вилоятига ташрифлар давомида маънавий-маърифий учрашувлар, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар, таниқли уламолар иштирокида жоме масжидларда суҳбатлар ўтказилиши баробарида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан ҳам хабар олиняпти.

 Ана шундай тадбирлар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов, ВАҚФ хайрия жамоат фонди вилоят филиали раҳбари Азизхон Султонов, вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов, Тошкент шаҳар Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жомеъ масжиди имом-хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ ва бошқалар шаҳарнинг қатор маҳаллаларидаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олишди.

Дарҳақиқат, эҳсоннинг мукофоти эҳсондир. Уламолар хайрия улашиб, барчага саховат бобида ўрнак бўлдилар.

“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган совға-саломлар ўнлаб эҳтиёжманд оилаларга етказиб берилди.

 

Уламоларимиз намозхонлар билан “Тарбия — буюк неъмат” мавзусида суҳбатлашди

Имом-хатиблар жамоатга тарбиянинг нозик жиҳатлари, хусусан ҳаёт оламида, шубҳасиз, тарбия сингари инсониятга таъсирли нарса мавжуд эмаслиги, шу боис қадимдан машҳур донишмандлар, олиму-фозиллар ўз қарашларида тарбия масаласига алоҳида ўрин ажратишганини таъкидлашди. Ваҳоланки, ёшлар тарбияси, уларни илмли ва ҳар томонлама етук қилиб вояга етказиш барча замонларда муҳим вазифа ҳисобланган. Шу асосларга кўра, замондошларимизнинг ҳар бири ўсиб келаётган авлодни буюк аждодларимиз қолдирган бой маънавий мерос муҳитида тарбиялашга эътибор қаратишлари лозим. Шундагина фарзандларимизни салбий иллатлардан асраб, ахлоқан пок, ҳақиқий инсон бўлиб етишишларига ундаган бўламиз.

 

НАМОЗХОНЛАР БИЛАН ДИЛДАН СУҲБАТ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари И.Иномов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси С.Шарипов Самарқанд шаҳридаги “Шоҳи Зинда” жоме масжидига ташриф буюриб, намозхонлар билан дилдан суҳбатлашдилар.

Мўмин-мусулмонларга сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб, шукрнинг фазилатини баён этдилар.

Ташрифлар давом этмоқда...

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг