Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Тошкент шаҳар “Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ шаҳримиздаги Муҳаммад Нақиббек жомеъ масжидига ташриф буюрди

 
 

Тошкент шаҳар “Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ шаҳримиздаги Муҳаммад Нақиббек жомеъ масжидига ташриф буюриб, уламолар ва шаҳримиз намозхонлари билан самимий суҳбат қурди.
Суҳбат давомида бугун мамлакатимиздаги тинчлик ва осудаликнинг қадрига етиш, ватанпарварлик ҳисси, шукроналик, инсонийлик каби фазилатлар хусусида гапирилди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари М.Комилов ва “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” жомеъ масжиди имом-хатиби Исмоил Муҳаммад Юсуф, Самарқанд вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Х.Саттаров ҳамроҳлигида Каттақўрғон шаҳридаги кам таъминланган хонадонларга боришиб, ҳақдорларга ВАҚФ таъсис этган совға-саломларни улашишди.

Ташрифлар давом этмоқда...

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 24/07/2021 15:30;   Кўрилганлиги: 685
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/toshkent-shahar-shayh-muhammad-sodiq-muhammad-yusuf-masjidi-imom-xatibi-ismoil-muhammad-sodiq-shahrimizdagi-muhammad-naqibbek-jome-masjidiga-tashrif-buyurdi
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 16:12
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг