Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Х.Ишматбеков ва Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби З.Маҳмудовлар Каттакургон туманига ташриф буюрдилар

 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Х.Ишматбеков ва Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби З.Маҳмудовлар Каттакургон туманига ташриф буюрдилар ва тумандаги кам таъминланган оилалар хонадонларида бўлдилар. Хонадонлар соҳиблари тақдим этилган эҳсон совғалари учун миннатдорлик билдиришди.

Шундан сўнг меҳмонлар тумандаги “Хўжа Абдурахмон” жомеъ масжидига боришиб, ундаги шарт-шароитлар ва масжид фаолияти билан танишдилар. Шу ернинг ўзида жамоат билан пешин намози адо этилди.

Ташрифлар давом этмоқда...

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 24/07/2021 15:12;   Кўрилганлиги: 78
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/ozbekiston-musulmonlari-idorasi-raisining-birinchi-orinbosari-xishmatbekov-va-samarqand-shahar-bosh-imom-xatibi-zmahmudovlar-kattakurgon-tumaniga-tashrif-buyurdilar
Чоп этилган вақт: 28/09/2021 11:46
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг