РЎЗҒОР акцияси
“Вақф” хайрия жамоат фонди бир қанча лойиҳаларни амалга оширишни ўз олдига режа қилиб қўйган. Ана шундай лойиҳалардан бири “Рўзғор” акцияси. Лойиҳага кўра аҳолининг ёрдамга муҳтож ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда кам таъминланган оилаларни топиб, уларнинг рўзғорларидаги камчиликларига доимий равишда ёрдам кўрсатишни ташкиллаштириш белгиланди.
Садақа Аллоҳ таолонинг қўлига тушади
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Самарқандлик зиёратчилар жўнаб кетди
Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин, Юртимизда умра ибодатига кенг йўл очилиб, Байтуллоҳни тавоф қилувчилар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Умра ибодатининг ўзига хос бир қанча фазилатлари бор. Ўшалардан бири гуноҳларнинг ўчирилишидир.
Вақф хайрия жамоат фондининг фаолияти
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5416-сон Фармони бўйича “Вақф” хайрия жамоат фонди ташкил этилди. “Вақф” хайрия жамоат фонди 2018 йил 10 май куни Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилиб, ўз фаолиятни бошлади. Фонд Тошкент шаҳрининг қуйидаги манзилда жойлашган: 100002, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 47-уй. (Алоқа телефонлари: +998 78 150-64-36, Электрон почта: vaqfuzbekistan@gmail.com). Шу билан бирга Фонднинг филиаллари Қорақалпоғистон Республикаси ва Республикамизнинг барча вилоятларида ўз фаолиятини олиб бормоқда. “Вақф” хайрия жамоат фондининг фаолияти ҳақида кенг маълумотга эга бўлиш учун унинг vaqf.uz сайти ва vaqf.uz телеграм мессенжири йўлга қўйилган. Банк орқали маблағларнинг тўғридан-тўғри йўналтирилишини ушбу сайт орқали кузатиб бориш мумкин. “Вақф” фонди хайр-эҳсонларни ўз эгаларига етказишда очиқлик ва шаффофликни кафолатлайди.
"Вақф" фонди раҳбари Хожа Аҳрор Валий зиёратгоҳида амалга оширилган ишлар билан танишди
Бугунги кунда Давлатимиз раҳбари топшириғига биноан "Вақф" хайрия жамоат фондига ўтказилган юртимиздаги юзлаб зиёратгоҳ ва қадамжолар обод қилинмоқда. Ушбу масканларни ривожлантириш, уларнинг фаолиятини тўғри йўлга қўйиш мақсадида ҳар бирининг фаолияти билан яқиндан танишиб чиқиш йўлга қўйилди.
Қабристонларда ҳашар бўлмоқда
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигида шу йилнинг 13 феврал куни Зомин туманида вилоят бош имом хатиблари ҳамда масъул вакиллар иштирокида сайёр йиғилиш ўтказилган эди. Йиғилишдан сўнг қатнашчиларга Зомин туманидаги қабристонга зиёрат уюштирилиб, у жойдаги қабрларнинг жойлашиш ҳолати ва кўринишини намуна қилиб олиш тавсия қилинди. Шундан келиб чиқиб, вилоят вакили шаҳар ва туман бош имом хатиблари билан бир неча марта йиғилиб, қабрларни ҳашаматли қилмаслик, устига бино ва тош ўрнатмаслик, аксинча қабр устини сомонли лой билан сувоқ қилиб қўйиш шариъатимиз ва анъаналаримизга мос эканлигини аниқ далил ва мисоллар билан халқ орасида ва жума мавъизларида тушунтиришга келишиб олдилар. Жума тезисига ҳам шу мазмундаги илова қўшимча қилинди. Вилоят бош имом хатиби З.Эшонқуловнинг қабрларни шариъатимиз талабаларига мос равишда бўлишига қаратилган видео мурожаати тайёрланиб, шаҳар ва туман бош имом хатибларига тақдим қилинди ҳамда вилоят телевиденияси орқали намоиш этилди. ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги ташаббуси билан 2019 йил 2-3 март кунлари вилоятдаги жами 1441 та қабристондан 819 тасида ҳашар ўтказилди. Унда 27236 нафар фуқаролар иштирок этди. Ҳашар жараёнида кўчатлар ўтқазилиб, тозалаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Жумладан: 2290 дона манзарали дарахт кўчатлари экилди. 13450 метр ариқлар тозаланди. 91,5 тонна чиқиндилар олиб ташланди. 7900 туп дарахтлар оқланиб, уларга шакл берилди. 73 та техника жалб этилди. 560 та қабрлар сомонли сувоқ қилинди. Ҳомийларни жалб қилган ҳолда 32 000 000 сўм пул маблағи йўлаклар таъмири, манзарали кўчатлар экиш каби ишларга сарф қилинди.
Вақф мулки ва оби-ҳаёт акцияси
“Вақф” хайрия жамоат фонди келиб тушган маблағларни ҳар бир йўналиш бўйича тақсимотини амалга оширган ҳолда ҳудудларда бир қанча лойиҳаларни амалга оширишни ўз олдига мақсад қилган. Шундай лойиҳалардан бири “Оби ҳаёт” лойиҳасидир. Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад аҳолини тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш бўлиб, уни амалга ошириш учун фонд томонидан “Вақф мулки ва оби-ҳаёт акцияси” ўтказилиб келмоқда. Хабарингиз бор, яқинда Сурхондарё вилоятидаги бир нечта маҳалла аҳолисига “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан тоза ичимлик суви тармоғини ўтказиш ишлари якунига етказлиди.
Хайрия фондининг хайрия ишлари
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш “Вақф” хайрия жамоат фондининг мақсад ва вазифаларидан биридир. Фонднинг Самарқанд вилояти филиали Самарқанд шаҳридаги “Хўжа абду Дарун” жоме масжиди билан ҳамкорликда ана шундай муҳтож оилалардан бирига кўмак қўлини чўзди. Самарқанд шаҳрида даволанаётган Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, Пиллакаш қишлоғида яшовчи 2015 йилда туғилган Қудратов Ясурбекни даволаниши учун 1300000 сўм пул ҳамда озиқ-овқат эҳсон қилинди.
Булунғур тумани имом хатиблари зиёратда
Булунғур туманида фаолият юритаётган расмий имом хатиб ва имом ноиблари Самарқанд вилоятининг диққатга сазовар жойларини зиёрат қилдилар. Зиёратнинг аввалида дастлаб ҳадис илмининг султони Имом ал-Бухорийнинг қабрлари зиёрат қилиниб, ҳақларига тиловат ва дуо қилинди. Шундан сўнг, Имом ал-Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Ҳадис илми мактабида бўлиб, бу ерда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштриш ишлари, илмий ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди. Зиёрат давомида Булунғур тумани “Ғиштли” жоме масжиди имом хатиби Кулиев Холмуҳаммад домла ўзининг шахсий кутубхона фондидаги 4 та қўлёзма китобларини Имом ал-Бухорий халқаро илмий тадқиқотлар маркази кутубхонасига топширди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон Вақф фондлари раҳбарлари учрашди
Сўнгги пайтларда қўшни давлатлар билан ўрнатилган алоқаларимиз тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Жумладан, Президентмиз Шавкат Мирзиёевнинг қўшни Қозоғистон Республикаси билан ҳамкорлик борасида олиб бораётган амалий ишлари натижасида барча соҳаларда ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.
Умра зиёратчилари Самарқанддан жўнаб кетди
Хабарингиз бор Умра ибодатига борувчилар энди фақат йилнинг баҳор фаслида ёки Рамазон ойидагина эмас, балки бутун йил давомида Умра ибодатларига бориш имконига эга бўлдилар. Бугун ҳам Умра зиёратини ният қилган Самарқандлик бир гуруҳ зиёратчилар Тошкент шаҳрига йўл олдилар. 26 февралнинг тонгида эса Жидда шаҳрига парвоз қиладилар. Самарқанд вилояти бош имом хатиби З. Эшонқулов ва бошқа мутасаддилар вилоят вакиллиги биносида уларни сафарга кузатиб қолдилар.
Инсонпарварлик ва мурувват улуғ фазилат
Хайр-саховат, инсонпарварлик ва мурувват халқимизга хос улуғ анъана. Айниқса, кўнгли ўксик инсонларга меҳр кўрсатиш, қалбини қувончга тўлдириш савоби улкан амаллар сирасига киради.
Имом хатибларимиз Вақф хайрия жамоат фондини жамоатчиликка таништиришда давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги” Қарори қабул қилинган эди. Шу муносабат билан 2019 йил 21 феврал куни Самарқанд туман ҳокимлиги мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Самарқанд туманининг хотин-қизлар қўмитаси, прокуратура, маҳалла жамғармаси, депутатлар, маҳалла раис ва маслаҳатчилари, туман Мажбурий ижро бюроси ходимлари, ОАВ ходимлари, Туман бош имом хатиби ва тумандаги барча имом хатиблар иштирок этди.
Халқаро форум қатнашчилари Самарқандда
Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган I Халқаро “Зиёрат-туризми” Форуми қатнашчиларидан иборат делегация бугун тонгда Самарқанд шаҳрига ташриф буюрдилар. Меҳмонлар зиёратни “Шоҳи-Зинда” жоме масжидида бомдод намозини адо этиш билан бошладилар. Шундан сўнг мажмуани зиёрат қилдилар. Меҳмонларнинг кейинги зиёрат манзили “Регистон” ансамбили билан танишиш бўлди. Ансамлнинг меъморий ечими аждодларимиз маданияти ва санъатининг яққол ифодаси сифатида барчани ҳайратга солиб келмоқда. Мана шундай таъсиротлар билан меҳмонлар Пайариқ туманидаги Имом ал-Бухорий зиёратгоҳи сари йўл олдилар. Ушбу масканда ҳадис илмининг султони Имом ал-Бухорийнинг қабрларини зиёрат қилиб, ҳақларига тиловат ва дуо қилинди. Шундан сўнг, Имом ал-Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Ҳадис илми мактабида бўлиб, бу ерда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштриш ишлари, илмий ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.
Бухоро шаҳрида I Халқаро Зиёрат-туризми Форуми ўз ишини бошлади
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий йилнинг 21 — 23 февраль кунлари Бухоро ва Самарқандда I Халқаро “Зиёрат-туризми” Форуми бўлиб ўтиши белгиланган эди. Кеча 21 феврал куни дастурга кўра, форумга таклиф этилган меҳмонлар Бухоронинг диққатга сазовор масканлари ва зиёрат туризми объектлари, жумладан Баҳоуддин Нақшбандий мемориал мажмуасини томоша қилдилар. Шундан кейин форумининг VIP-иштирокчилари ва бошқа бир қанча ташкилотлар вакиллари билан маҳаллий ва хорижий ОАВ учун матбуот анжуманлари бўлиб ўтди. Форумда иштирок этиш учун 34та давлатдан 120 нафарга яқин вакил ташриф буюргани анжуманда айтиб ўтилди. Зиёрат туризми бўйича илк халқаро форумда ислом дунёсининг нуфузли халқаро ташкилоти, тегишли идоралар, дин уламолари, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятлардаги бош имом хатиблари, олий ўқув юртлари, сайёҳлик маъмуриятлари, илмий-академик доиралар, зиёрат туризми бўйича туристик компаниялар вакилларидан иборат хорижий меҳмонлар, шунингдек, маҳаллий ОАВ вакиллари ва туроператорлар иштирок этмоқда.




















